Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Токсинлар билан заҳарланишга қарши восита

Токсинлар билан заҳарланишга қарши восита

  1. Токсинлар бу нима?
  2. Токсинлар билан заҳарланиш
  3. Аломатлари
  4. Токсинларни организмдан чиқариш усуллари

Токсинлар билан заҳарланишга қарши восита

Одатда,токсин деганда,инсон организмига ташқи муҳитдан келиб тушувчи,кимёвий заҳарлар тушунилади. Уларнинг кўпчилиги организмга,озиқ-овқат маҳсулотлари билан келиб тушади, шу сабабли уларни зарарсизлантириш учун токсинларни ичаклардан чиқариб ташловчи воситаларни,қабул қилиш керак.

Фильтрум® препарати,токсинларни чиқариб ташлаш учун самарали воситадир.Препарат келиб чиқиши табиий бўлган, махсус ишлов берилган ўсимлик компонентлари асосида,ишлаб чиқарилган,токсинлар билан заҳарланишга қарши,воситадир.

Токсинлар бу нима?

Токсинлар экзо- ва эндотоксинларга бўлинади.Экзотоксинларга,тери орқали ёки ташқи муҳитдан ўпка,ҳазм қилиш тизимига кириб келувчи моддалар киради.Эндотоксинлар,одатда қолдиқлар,деб аталади.Бу касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти, дори воситаларининг парчаланиши, натижасида пайдо бўладиган маҳсулотлар,ҳамда турли касалликлар туфайли, масалан, буйрак ва жигар етишмовчилигида ҳосил бўладиган, моддалар.

Токсинларнинг турлариМисоллар
Кимёвий Ноорганик моддалар-симоб,асбест,хлор, металларнинг тузлари ва органик бирикмалар-метанол,дори-дармонлар, нефть, эритувчилар,пестицидлар
Биологик Бактериялар, вируслар, бошқа касал қўзғатувчи микроорганизмлар ва уларнинг организмдаги фаолиятининг маҳсулотлари
Жисмоний Кўмир,цемент ёки асбест чанги

Буларниниг барчаси организмга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин ва бу моддалар организмдан сийдик ёки ичак орқали чиқиб кетади.Бу жараённи тезлаштириш учун токсин ва қолдиқларни организмдан чиқарадиган турли хил воситалардан фойдаланилади.

Токсинлар билан заҳарланиш

Ҳар қандай токсик моддалар,уларнинг миқдори ва одамнинг ҳолатига қараб, эҳтимолий хавфли бўлади.Шу сабабли, бу моддаларни организмдан самарали усуллар ва токсинларга қарши махсус воситалар ёрдамида,иложи борича тезроқ,чиқариб ташлаш муҳимдир.

Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам, заҳарли моддаларнинг қуйидаги таъсирларини йўқотади ёки камайтиради:

  • буйрак,жигар,мия,ўпка,ичак ва бошқа аъзоларнинг шикастланиши;
  • уларнинг одатий фаолиятининг бузилиши;
  • ирсий нуқсонларнинг ривожланиши;
  • иммунитетнинг пасайиши;
  • аллергик таъсирлар;
  • саратон ўсимтасини келтириб чиқариш қобилияти.

Аломатлари

Заҳарланиш ҳақида шубҳага бориш, токсин ва қолдиқларга қарши воситаларни қабул қилиш,кераклигини билдирувчи,энг биринчи аломатлар:

  • феъл-атворнинг ўзгариши (безовталик, инжиқлик);
  • суюқ ич келиши;
  • бош айланиши;
  • серуйқулик, қувватсизлик;
  • бош оғриғи;
  • иштаҳа йўқ бўлиши;
  • кўнгил айниши ёки қайт қилиш;
  • чанқоқ.

Кўп ҳолларда бу аломатлар токсинларнинг овқат ҳазм қилиш йўлига тушганидан далолат беради.Бундай ҳолатларда,биринчи ёрдам сифатида, кўп суюқлик ичиш ва токсинларни организмдан чиқаручи воситаларни қабул қилиш керак.Фильтрум® бу гуруҳга кирувчи препаратлар орасида энг самарадорларидан биридир.

Муҳим:қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг

Токсинларни организмдан чиқариш усуллари

Заҳарланиш ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатилиши учун мурожаат қилиш керак. Одатда, биринчи ёрдам сифатида, турли услуллардан фойдаланилади:

  • қорин ювилади,лекин кимёвий моддалар билан заҳарланиш ҳолатларида,бу услуб хавфли бўлиши мумкин;
  • самарадорлиги паст бўлган, фаоллаштирилган кўмир таблеткаларини кўп миқдорда қабул қиладилар;
  • кўп ҳолларда ёрдам бермайдиган, аксинча беморнинг ҳолатини оғирлаштириб кўйиши мумкин бўлган, халқ табобати воситаларидан фойдаланишади.

Фильтрум® ичак сорбенти токсинлар билан заҳарланиш ҳолатдарида кўлланиладиган бу усулларга муқобил восита бўлиб хизмат қилади.Бу токсинларни организмдан чиқарувчи, самарали воситадир.

Фильтрум®:

  • cезиларли даражадаги сорбцион (боғловчи юзани) таъминловчи кўп сонли микропора (тешикчалар) ҳисобига, фаоллаштирилган кўмирга қараганда кўпроқ самарадорликка эга;
  • келиб чиқиши турли xил бўлган- озуқавий, микробли, кимёвий, доривор токсинларни боғлайди, инактивация (зарарсизлантиради) қидади ва организмдан чиқариб ташлайди;
  • алкоголли интоксикацияда ёрдам беради;
  • ички аъзоларнинг касалликларида эндотоксинларни-билурбин,карбамид ва бошқаларни,организмдан чиқарилишини тезлаштиради;
  • ич келишини тартибга солади, кўнгил айниши,қорин шишишини йўқотади, умумий аҳволни яхшилайди, ўткир заҳарланишда соғайишни тезлаштиради.

Мавзулар бо'ыича бошка маколалар