Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш

Сорбентлар нима?

Сорбентлар

  1. Сорбентлар қандай ишлайди?
  2. Сорбентлар қачон қўлланади?
  3. Кимлар сорбентларни қабул қилмаслиги керак?
  4. Заҳарланганда сорбентлар
  5. Ичакларни тозалаш учун сорбентлар
  6. Аллергик реакциялар маҳали сорбентлар
  7. Болалар учун сорбентлар
  8. Табиий сорбентлар
  9. Сорбенты: польза и вред

Организмдан турли токсинларни чиқаришга кўмаклашадиган моддалар сорбент дейилади. Сорбентлар табиий ва синтетик бўлади.

Ошқозон-ичак тизимида таъсир кўрсатиб, зарарли моддаларни ўзига шимиб оладиган ва заҳарларни боғловчи энтерсорбентлар сорбентлар сирасига киради. Улар ошқозон шираси ва бошқа моддалар билан алоқага киришмайди ва организмдан табиий йўл билан чиқиб кетади.

Фильтрум табиий энтерсорбент бўлиб, организмдан алкогол, аллергенлар, патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори воситалари, заҳар, оғир металл тузларини боғлаб чиқаради.

Сорбентлар қандай ишлайди?

Энтерсорбентлар бевосита ва билвосита даволаш таъсирига эга.

Мазкур препаратлар:

  • организмга ташқи муҳитдан тушган бегона заҳар ва моддаларни тутиб қолади;
  • овқат ҳазми жараёнида ичакларда ҳосил бўладиган маҳсулотларни сиртида тутиб қолади;
  • микроб ҳужайралари ва улар ҳосил қиладиган заҳарларни адсорблайди;
  • ачиш ва бижғиш жараёнида ҳосил бўладиган газларни боғлайди;
  • Ичакларда ҳосил бўладиган ҳазм қилиш ширасини улар ажратадиган кўплаб заҳарлардан тозалайди;
  • ичак деворлари сиқилиб-очилиш таъсирчан зоналарини механик равишда қўғатади;
  • ичаклардаги эритма таркибини нормаллаштиради;
  • юқори заҳарли моддаларни организм учун зарарсиз эритмаларга айлантиради;

Aллергик реакциялар ва заҳарланиш кўринишларини кучсизлантиради:

  • организмдаги асосий заҳарларни бартараф этувчи орган – жигар фаолиятига босимни камайтиради;
  • ичаклар нормал микрофлораси фаолиятини тиклайди;
  • зарарланган шиллиқ пардалар фаолиятини тикланишига рағбатлантиради;
  • қорин дам бўлишини бартараф этади;
  • ичакларни қон билан таъминланиши ва сувли-тузли модда алмашинувини нормаллаштиради.

 

Сорбентлар қачон қўлланади?

Аввало, сорбентлар инсон организмига овқат маҳсулотлари, дори воситалари ҳамда саноат заҳарлари салбий таъсир кўрсатиб, заҳарланганда тавсия этилади.

Сорбентлар қачон қўлланади?

Бундан ташқари, сорбентли препаратлар:

  • ошқозон ширасининг кучли шўрлангани;
  • метеоризм;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • гепатит, жигар циррози;
  • аллергик реакциялар;
  • аутоиммун касалликлар, жумладан онкологияда тавсия этилади.

Муҳим! Сорбентларни бошқа дори воситаларидан алоҳида қабул қилиш лозим. Уларни қабул қилиш оралиғи камида икки соатни ташкил этиши керак. Юқоридаги тавсияларга риоя этилмаганда сорбентлар билан даволаш таъсири кескин пасаяди ва улар билан бирга қабул қилинган дори воситаларининг сўрилишига салбий таъсир етади.

Сорбентлар алкогол маҳсулотларидан ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилинганда ҳам асқотади. Алкоголдан заҳарланганда спиртнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган заҳарли маҳсулотлар организмда тўпланади ва киши бошоғриғи синдромидан азият чекади. Мазкур ҳолатларда энтерсорбентлар қўл келади.

Шунингдек, энтерсорбентлар паразитлар, масалан, гижжа, лямблия ёки сальмонелла сабабли юзага келган касалликларни даволашда яхши самара беради.

Ниҳоят, сорбентлар иммунитетни мустаҳкамлашда ҳам тавсия этилади.

Тиббиёт ходимлари профилактика мақсадида йилига бир неча марта сорбентлар қабул қилиш курсини тавсия қилади.

Агар сорбентларни асосий даволаш воситаси сифатида қабул қилаётган бўлсангиз, албатта, бир вақтда пробиотиклар, витамин-минерал мажмуаларини ҳам қабул қилишингиз лозим. Аниқ даволаш курсини шифокор белгилайди.

Кимлар сорбентларни қабул қилмаслиги керак?

Қуйидаги ҳолатларда сорбент сақловчи препаратлар тавсия этилмайди:

  • шахсий таъсирчанлик;
  • ошқозон шиллиқ пардаси ва ўникки бармоқли ичак яраси бор беморлар;
  • ошқозон-ичак тизимида қон кетиш эҳтимоли бор шахслар;
  • ичак ўтказувчанлиги бузилган кишилар.

 

Заҳарланганда сорбентлар

Заҳарланганда сорбентлар

Инсон заҳарланган маҳали тезроқ ва қисқа муддатларда организмдан токсик модаларни чиқариш чораларини кўриш зарур. Ҳар қандай киши заҳарланиб қолиши мумкин ва бундай салбий ҳолатни тезроқ бартараф этиш учун хонадон дори қутисида сорбент препаратлари бўлиши муҳим. Дори воситасини танлаётганда унинг қуйидаги хусусиятларига эътибор беринг:

  1. юқори сорблаш (шимиш) хусусияти;
  2. хатарсиз қўллаш: сорбентлар қон томирларига сўрилмаслиги ва тезда организмдан чиқиб кетиши керак.

Ичакларни тозалаш учун сорбентлар

Ичакларни тозалаш учун сорбентлар

Ичаклар инткосикациясида оғиздан бадбўй ҳид келади, киши кўп терлайди, тошмалар тошади, тил оқариб, чанқайди, кўнгил айнийди, қорин дам бўлиб, метеоризм каби салбий ҳолатлар кузатилади.

Муҳим! Сорбентлар овқатгача бир соат олдин ёки овқатлангандан кейин кейин камида бир соат ўтказиб қабул қилинади. Заҳарни зудлик билан ошқозон-ичак тизимидан чиқариш зарур ҳолларда истисно тариқасида бундан барвақтроқ қабул қилиш мумкин. Бундай ҳолатларда сорбент овқатланишдан 20 дақиқа олдин ёки кейин қабул қилинади.

Аллергик реакциялар маҳали сорбентлар

Аллергик реакциялар маҳали сорбентлар

Аллергия ташхиси қўйилганда шифокор айнан Сизга мос келадиган овқатланиш тартибини белгилайди ва секин-аста таомномангизга эҳтимолий аллерген маҳсулотни оз-оздан қўшади. Мабодо, организм яна ўша аллергенни рад этса, шифокор махсус парҳез тайинлайди.

Аллергияда шифокор мажмуавий даволаш компоненти сифатида антигистаминлар билан бирга сорбент тавсия қилиши мумкин. Аллергик реакция яққол намоён бўлган ҳолатларда бемор касалхонага ётқизилади ва бу ерда унга антигистамин, яллиғланишга қарши дорилар ва гормонал воситалар қабул қилиши буюрилади.

Болалар учун сорбентлар

Сорбентларни болалар организмини тозалаш учун ҳам қўлаш мумкин ва уларни фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилиш шарт.

Болаларга сорбент сақловчи ҳамма дори воситалари ҳам мос келавермайди. Бир ёшгча бўлган болаларга ҳам қўллаш мумкин бўлган универсал воситалардан бири Фильтрумдир.

Болалар учун сорбентлар

Фильтрум заҳарланиш ва ичакнинг инфекцион касалликлари, масалан, сальмонеллёз ёки дизенетрияда қабул қилиш буюрилади. Қабул қилишдан олдин таблеткалар кукун ҳолатига қадар эзилади. Бир ёшгача гўдакларга яримта таблетка, 1 дан 7 ёшгача бир таблеткадан, каттароқ ёшдаги болаларга 1-2 таблеткадан қабул қилиш тавсия қилинади. Суткасига тўрт мартадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Сорбентлар шунингдек, болаларда кузатиладиган аллергик реакцияларда ҳам қўлланади. Улар организмни аллергенлар таъсиридан халос қилади. Бундай пайтда катталарга буюриладиган миқдорда тавсия қилинади.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис маслаҳатини олинг.

Табиий сорбентлар

Табиий сорбентлар

Дори воситалари табиий ва синтетик сорбентлар сақлайди. Табиий сорбентларни табиий ҳолатда ҳам қабул қилиш мумкин. Табиий сорбентлар ўсимликларда бўлади. Масалан, пектинлар кучли шимиш хусусиятига эга. Уларнинг толалари ошқозон-ичак тизимига тушгач шишади ва ўзидан гелсимон модда ажратади. Пектинлар ортиқча сув, шунингдек оғир металлар (симоб, қўрғошин ва стронций), ичаклардаги ортиқча холестеринни боғлаб чиқариши ва атеросклерознинг олдини олишда яхши самара беради.

Пектинлар денгиз ўтлари, олма, цитрус мевалар, малина, қулупнайда кўпроқ учрайди. Турли ёрмалар (гречиха, сули) ва баъзи сабзавотлар, масалан, лавлаги, сабзи ва карам кабилар пектинга бой.

  1. Ўсимлик клетчаткаси – узоқ муддат қабул қилишга рухсат этилган.
  2. Хитин – организмни холестерин ва ёғли кислоталардан халос қилади. Мазкур сорбент кўпроқ узоқ муддат парҳез тутадиган, қантли диабети бор беморлар ва атеросклероз билан оғриган кишиларга ҳамда катта зиёфат дастурхонида меҳмон бўладиганларга тавсия этилади.
  3. Целлюлоза – холестерин ва шакар миқдорини камайтиришга ёрдам беради, ортиқча вазндан халос этади. Ичаклардаги фойдали микрофлораси ривожланишига кўмаклашиб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Целлюлоза узоқ муддат қабул қилинганда кўникиб қолиш мумкин ва қабул миқдори мунтазам ошириб борилади. Унутманг, целлюлоза ва хитин алоҳида-алоҳида қабул қилиниши керак.

Сорбентлар: фойда ва зарари

Сорбентларнинг фойдали томонлари билан бирга зарарли таъсирини ҳам унутманг. Заҳарлар билан бирга улар организмдан фойдали моддаларни ҳам чиқариб ташлаши мумкин. Албатта, аҳвол жиддий бўлган маҳал балки бу ҳолат унчалик аҳамиятли бўлмаслиги ҳам мумкин.

Хулоса сифатида, сорбентлар организмда тўпланган токсинлар, аллерген ва бошқа зарарли моддалардан халос этишда кўмакчи, десак бўлади.