Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш

Сальмонеллёз

Сальмонеллёз

  1. Сальмонелланинг юқиш усуллари
  2. Сальмонеллёзнинг турли босқичлардаги аломатлари
  3. Сальмонеллёзни даволаш
  4. Сальмонеллёзда парҳез
  5. Огоҳлантириш

Организмга салмонелла деб номланадиган бактерия тушиши оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимини зарарловчи ўткир инфекция сальмонеллёз деб номланади. Одатда бу хасталик гастрит, энтерит, колит, заҳарланиш ва сувсизланиш сингари аломатлар асносида кечади. Баъзи ҳолларда эса касалликнинг терлама (тиф) хасталиги кўринишида ўтиши ҳам кузатилади.

Инфекцияга аксарият ҳолларда етарлича пиширилмаган тухум, шунингдек сут ва гўшт маҳсулотлари сабаб бўлади. Салмонеллёз икки турли кўринишдаги сценарий асосида ривожланиши мумкин ва улар гастроинтестинал ва генерализланиш деб аталади. Алоҳида ҳолатларда зарарланиш ва касаллик ортиқча белгиларсиз кечиши мумкин. Сальмонелла бактерияси инсон ахлати ёки қайт қилган массаси таркибини таҳлил қилиш орқали аниқланади.

Сальмонелланинг юқиш усуллари

Сальмонелланинг юқиш усуллари

Қорамол, чўчқа, қўй ва отлар касалликнинг азалий ташувчилари ҳисобланади. Ит ва мушукларнинг, шунингдек сичқонларнинг бу хасталикка йўлиқиб туриши тез-тез учрайди. Бундан ташқари, ёввойи паррандалар (масалан, ёввойи ўрдаклар) ҳам касаллик ташувчилари бўлиши мумкин ва уларда хасталик деярли ташқи аломатларсиз кечади. Бу турлар йиллар давомида бактерияларни ташиши, пешоб ёки ахлати, сўлак ёки сути орқали уни атрофга тарқатиши мумкин. Касалликка чалинган ҳайвонларни парваришлаётган, уларни ташиш ёки гўштини майдалаш билан шуғулланадиган ёки сақлайдиган кишиларга хастлик юқиши мумкин. Кейинги 30 йил мобайнида дунё бўйича хонадонларда ва паррандачилик фермаларида боқилаётган товуқлар орасида мазкур касалликка чақлиниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда.

Касалликка чалинишнинг иккинчи сабаби – сальмонеллёз билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлишдир. Одатда, бактериялар фекал-орал йўли билан касал кишидан соғлом кишининг ошқозон-ичак тизимига тушиши орқали ўтади. Бунга шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаслик ёки беморга қарашда эҳтиётсизлик сабаб бўлади. Касалхоналар, болалар боғчалари ва тор хоналарда беморлар билан мулоқотда бўлиш, ифлос идишлар, тувак, таглик ўраладиган столлар, сочиқ ва бошқа шахсий ашёлардан фойдаланиш касаллик юқишига олиб келади.

Сальмонеллёзнинг каптарлар ва бошқа ёввойи қушлар ахлати орқали тарқалиши ҳам исботланган. Шунинг учун каптар ва бошқа шаҳар қушлари галасига жуда яқин бориш ва уларни ушлашга ҳаракат қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

12 ойликкача бўлган болаларнинг касалликка кўпроқ чалиниш хавфи юқори. Уларда сальмонеллёзнинг даволаниши оғирроқ кечади. Бола улғайган сари касалликка чалиниш хавфи камая боради, бироқ хасталик турли ёшдаги кишиларда бирдек учраши ҳам мумкин. Айниқса, ёз ойларида ва мавсумий ичак инфекциялари авж олган маҳал кўпаяди. Касаллик бир йил давомида сақланадиган иммунитетни шакллантиради.

Сальмонеллёзнинг турли босқичлардаги аломатлари

Сальмонеллёзнинг инкубация даври одатда 6 соатдан икки суткагача давом этади. Аломатлари унинг шаклига кўра тавсифланади ва қуйида унинг мос классифиакцияси келтирилган:

Гастроинтестинал сальмонеллёз.

Касалликнинг мазкур шакли кўпроқ учрайди. Дастлаб хасталик шиддат билан ривожланади ва овқатдан заҳарланишга ўхшайди. Беморда титроқ, ваража, бошоғриғи, аъзойи баданнинг оғриши кузатилади. Кейин ошқозон-ичак тизимининг бузилиши – қоринда оғриқ, қайт қилиш (ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари аралашмаси билан, сўнгра сафроли), ичбуруғ (кўпиксимон, шилимшиқли, яшил тусли ўткир ҳидли ахлат суюқлиги, кейин сув аралашмали ахлат). Ич кетиши янада тезлашади, миқдори камаяди. Бемор оғзи қуриб, қорин соҳасини босганда оғриқ сезади; тили оқаради ҳамда қорин дам бўлиб, қулдирайди. Ичбуруғ бир неча кун ўтиб тўхтайди. Бемор организмидаги минерал тузлар ич кетиши асносида кескин камаяди (дегидратация). Модда алмашинуви бузилиб, томир ва мушаклар тортишуви ҳамда тиришув, тахикардия кузатилади, қон босими пасаяди. Баъзан бемор ҳушидан кетиши мумкин, боши айланиши ҳамда асабийлашиши кузатилади. Касаллик бошланганидан 5 кун ўтиб, катта ёшдагиларнинг аҳволи секин-аста меъёрга кела бошлайди, бироқ сальмонеллёзнинг барча аломатлари икки ҳафталардан кейингина йўқолади.

Енгил шакли. Гастроинтестинал сальмонеллёз катталарда кучсизроқ аломатларда кечади: тана ҳарорати кўтарилмайди, беморда камроқ ҳолатларда кўнгил айниши, ичбуруғ бир кунда 2-3 мартагача кузатилади. Бундай ҳолларда касалликнинг юқори нуқтаси биринчи ёки иккинчи кунда кузтаилади ва сальмонеллёз аломатлари касаллик бошланганидан 3 кун ўтиб ортга чекина бошлайди.

Оғир кўриниши. Бундай ҳолатда беморни қаттиқ титроқ (ваража) босади, тез-тез кўнгил айниб, қайт қилади, бир суткада касал 20 мартгача ҳожатга чиқишга мажбур бўлади. Беморнинг қон босими кескин тушиб кетади ва умумий ҳолсизлик юзага келади. Касалликнинг мазкур кўриниши дизентерия билан умумийликка эга.

Терламасифат сальмонеллёз

Бошланишида мазкур хасталик гастроинтестинал сальмонеллёзни эслатади: беморни ваража тутади, аниқ заҳарланиш белгилари зоҳир бўлади, жумладан киши ҳушдан кетиши мумкин, гастроэнтерит аломатлари кузатилади. Бир неча кундан кейин бу аломатлар бироз кучсиз кўриниш бера бошлайди, бироқ тўлқинсимон титроқ тута бошлайди. Заҳарланишдан тахминан бир ҳафталар ўтгач қоринда тошмалар пайдо бўлиши мумкин ва улар икки-уч суткадан кейин йўқолади. Тил кулранг ёки малла тус олади, тери оқариб кетади, жигар ва талоқ катталашади, қорин шишади.

Септик сальмонеллёз. Касалликнинг мазкур тури кам, асосан кекса ёшдаги, иммунитети сусайган, бемор ҳамда янги туғилган чақалоқларда учрайди. Узоқ муддатли ваража, доимий титроқ, кучли терлаш, мушакларда оғриқ ва тананинг сарғайиши каби аломатлар билан ўтади. Плеврит, пневмония, эндокардит, юмшоқ тўқималар абцесси ва флегмонлар, пиелонефрит, цистит, иридоциклит ривожланади.

Аломатсиз сальмонеллёз. Сальмонеллёзнинг бу шакли одатда организмга кам миқдорда сальмонелла тушган маҳал рўй беради. Саломатлиги мустаҳкам кишилар бу хасталикни тезда енгади.

Бактерия ташувчанлик. Касалликнинг бу шаклида эса киши организмида сальмонелла мавжуд, бироқ у касал эмас ва бактерия секин аста ахлат билан организмдан чиқиб кетади. Бу ҳолат бир неча кундан бир неч ойга (ўткир ташувчанлик) ёки бир йилгача чўзилиши мумкин (сурункали ташувчанлик).

Сальмонелланинг МКБ-10 бўйича коди – А 02.0 (сальмонеллёз энтерит).

Болалар сальмонеллёзи.

Болаларда сальмонеллёзнинг инкубация даври тўрт суткагача давом этиши мумкин. Конкрет аломатлари ва касалликнинг кечиши бола ёшига боғлиқ. Касаллик эмизикли гўдаклар ва 12 ойликдан кичик болаларда оғирроқ кечади.

Болаларда сальмонеллёз аломатлари:

  1. Дастлабки кунлари бола ҳолсизланади ва тана ҳарорати кўтарилади (39 °Сга қадар).
  2. Тез-тез йиғлаб, инжиқланади, овқат ейишдан бош тортади.
  3. 2-3 кундан кейин ичбуруғ бошланади, ич кетиши кунига 10 маротабагача кузатилади. Ахлат туси бошқа сальмонеллёз турлари кўринишида (яшил, сувли).
  4. Еттинчи кунга келиб ахлатда қон аралашмаси кузатилади. Болаларда салмьонеллёзга вақтида чора кўрилмаса ва даволаш бошланмаса бола ҳаётига ўта хавф солиши ва ўлим ҳолатигача олиб келиши мумкин.
  5. Дастлабки аломатларданоқ зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Болалар шифокорига кўрсатиб, имкон қадар бошқа болалар билан мулоқотини чекланг.
  6. Сальмонеллёзни аниқлаш.

Касаллик ахлат ва қайт массасини тадқиқ қилиш йўли орқали ташхисланади. Генералицияланган шаклида бактериялар бор йўқлигини аниқлашда қон таҳлили ҳам ўтказилади. Қатор ҳолатларда сальмонеллёзни сафро, шунингдек ошқозон ёки ичаклар ювилган сувдан ҳам аниқлаш мумкин.

Сальмонеллёз аксилгенлари бор-йўқлигини аниқлаштириш учун иммунологик рекциялар, масалан иммунфермент таҳлил, полимераз-занжирли реакция қўлланилади. Ташхисни тасдиқлаш учун бир неча кун оралатиб қондаги аксилмоддалар таҳлили ўтказилади. Шунингдек, махсус экиш таҳлили ҳам самара беради. Санитар-эпидемиологик экспертиза тайинланиб, касалланганлар сони аниқланади ва касалликка сабаб эҳтимоли мавжуд маҳсулотлар ўрганилади.

Бундан ташқари сувсизланиш даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун қоннинг ивувчанлиги, кислота-шўрланиш ва электролит баланс аниқланади. Мабодо сальмонеллёз асоратли кечаётган бўлса, кардиолог, уролог, нефролог ва бошқа тор мутахассилар билан маслаҳатлашиш зарур (асоратларга қараб).

Сальмонеллёзни даволаш

Одатда салмьонеллёз билан оғриган катта ёшдагилар амбулатор даволанади, сувсизланиш меъёрида ва оғир ҳолатларда ётиш тавсия этилади. Болалар стационар даволаниши талаб этилади. Бунинг учун:

  1. Этиотроп даволаш (мақсад – инфекция қўзғатувчиларини йўқ қилиш).
  2. Патогенетик даволаш бир неча йўналишни ўз ичига олади:
  • Организмда сув ва тузлар регидратацион балансини тиклаш, сувсизланишни тўхтатиш; вена орқали эритма юбориш ёки кўпроқ суюқлик ичиш.
  • Қон ва тўқималарни сальмонелла ривожланиши ва яллиғланишни қўллаб-қувватловчи заҳарли маҳсулотлардан тозалаш учун дезинтоксикацион тадбирлар.
  • Сорбент препаратлар: масалан, ичаклардан бактерияларни чиқариш учун Фильтрум.
  • Ферментли препаратлар: овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини қийинлаштирувчилардан халос қилиш мақсадида Микразим.
  • Оғир генерализланган ҳолатларда фторхинол гуруҳдаги антибиотиклар, соғайиш маҳали проибиотиклар қабул қилиш тавсия этилади.

ФильтрумФильтрум патогенетик терапия воситаларига киради, яъни касаллик ривожланиши жараёнини тўхтатади ва соғайишни тезлаштиради. Сорбент таъсирли мазкур препарат сальмонелла чиқитлари ва унинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган заррачаларни ҳамда тўлиқ ҳазм бўлмаган озуқавий маҳсулотларни йиғиб олади. Сальмонеллёзда Фильтрум 5-7 кун давомида қабул қилинади. Қабул қилиш миқдори ва оралиғи бемор ёшига боғлиқ. Препарат қорин дам бўлиши, ичбуруғни тезда бартараф этади, умумий ҳолатга ижобий таъсир кўрсатади. Препарат таъсири самаралироқ бўлиши учун уни бошқа дори воситалари қабул қилингунига қадар бир соат олдин ичиш тавсия этилади.

Озиқ-овқат саноати ва унга яқин корхоналар ходимларида сальмонеллёз эҳтимоли аниқланса, улар тезда касалхонага ётқизилади.

Касалхонада даволаш курси якунланганидан 2 кун ўтгач бемордан таҳлил учун ахлат олинади ва унда сальмонелла таёқчалари аниқланмаса беморнинг уйга кетишига рухсат берилади. Озиқ-овқат саноати ходимларида эса икки марта таҳлил ўтказилиб, касаллик аниқланмагандагина касалхонадан чиқарилади. Соғайгандан кейин ҳам улар мунтазам диспансер кўригидан ўтиб туришлари шарт.

Бемор уйда даволанса оила аъзоларидан ажратиб қўйилмайди. Бироқ бемор билан мулоқотда бўлган болалар ҳамда озиқ-овқат саноатида ишлайдиганлар текширувдан ўтказилиши шарт.

Сальмонеллёзда парҳез

Мазкур касалликда ошқозон-ичак тизимини жунбушга келтирувчи ва сут маҳсулотларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сальмонеллёзда очлик мумкин эмас. Акс ҳолда организм янада кучсизланиб, даволаш муддати чўзилиб кетади.

Шунингдек ачитиш жараёнида иштирок этадиган маҳсулотлардан тийилган маъқул (жавдар нони, сут, сузма, йогуртлар, дуккаклилар, лавлаги, шўр карам, редиска, цитрус мевалар, олхўри, узум, шўрвалар, ёғли гўшт ва балиқ). Аччиқ ва шўр таомлар, спиртли ичимликлар умуман мумкин эмас.

Огоҳлантириш

Огоҳлантириш

Уй шароитида сальмонеллёзга чалиниб қолмаслик учун ичак касалликларидан огоҳлантирувчи бир неча қоидаларга амал қилиш зарур:

  • Овқатдан олдин қўлларни тозалаб ювинг (касалликка чалинмасликнинг энг осон ва самарали усулини болаларга ёшлигидан ўргатиш шарт).
  • Хом гўшт ва балиқни бўлаклашда турли пичоқлардан фойдаланишни ўрганинг. Гўшттахта ҳам алоҳида бўлиши керак. Гўшт ёки балиқ бўлакланганидан кейин, дарҳол тахталарни оқар сув остида тозалаб ювинг ва устидан қайноқ сув қуйинг.
  • Чала пишган гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилманг. Ҳар қандай гўшт ва товуқ гўштини камида 60 дақиқа пиширинг.
  • Хом тухумдан эҳтиёт бўлинг. Тухумни 20 дақиқа давомида қайнатиш тавсия қилинади. Овқат тайёрлаш учун хом тухум талаб этиладиган бўлса, тухумни совунли сувда ювинг.
  • Сутни қайнатиб ичинг. Номаълум ишлаб чиқарувчиларнинг сут маҳсулотлари, пишлоғини истеъмол қилманг. Бозорда сотиладиган сут ва сут маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг.
  • Нотаниш умумий овқатланиш шахобчалари, умумий ошхоналардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ёз ойларида кўчада тайёрланган таомлардан истеъмол қилманг

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис маслаҳатини олинг.