Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Болаларнинг қайт қилиши

Болаларнинг қайт қилиши

  1. Пайдо бўлиш механизми.
  2. Чақалоқларнинг ўқчиши, кекириши.
  3. Чақалоқларнинг қусиши.
  4. Ҳар қандай ёшдаги боланинг қайт қилиши сабаблари.
  5. Қайт қилишнинг хатарли сабаблари.
  6. Ота-оналар нималарни билиши лозим.

Болаларнинг қайт қилиши

Қайт қилиш (қусиш) ошқозоннинг оғиз бўшлиғи орқали (камдан кам ҳолатларда бурун орқали) ичидагилардан тезлик холи бўлиш жараёнидир. Турли ёшда қайт қилиш кузатилади, бироқ овқат ҳазм қилиш тизими шаклланаётгани сабабли, 1 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ кузатилади. Янги туғилган чақалоқларнинг ўқчиши (кекириши) бундан истисно.

Содир бўлиш механизми

  1. Қорин бўшлиғи диафрагмаси тушади.
  2. Товуш тўқималари товуш найчалари йўлини тўсиб тораяди. Бу нафас йўлари ҳимоясини таъминлайди.
  3. Ошқозон торайиб-очилиш (ошқозоннинг якуний бўлмасидаги халқасимон мушак), шуниндек қизилўнгачни бўшаштирувчи пастки сфинктер фавқулода қисқаради.
  4. Қориннинг толали мушаклари ва дифрагма зўраяди ва натижада ошқозон ичидагилар оғиз бўшлиғи ёки бурун орқали ташқарига отилади.

Қайт қилиш жараёни узунчоқ мияда жойлашган қайт қилиш маркази орқали бошқарилади. Шундай қилиб, қайт қилиш ёки қусиш рефлектор жараён бўлиб, инсон онгли равишда унга таъсир қила олмайди.

Болаларда қайт қилиш жараёни органик (касаллик оқибати) ва функционал, одатда, руҳий табиатли бўлади. Қайт қилиш патологияси туғма ёки орттирилган характерга эга. Туғма паталогия чақалоқ туғилганидан кейин дастлабки соатлар (ёки кун)да намоён бўлса, орттирилгани исталган ёшда кўриниш беради.

Чақалоқларда ўқчиш

Чақалоқларда ўқчишЁшгача бўлган болаларда қайт қилишга ўхшаш ўқчишни кузатиш мумкин. Қайт қилишдан фарқли ўқчишда қорин бўшлиғи мушаклари иштирок этади. Овқат ҳазм қилиш тизимидаги бўлмалар сфинктерларининг ривожланмагани сабабли, қорин бўшлиғидаги қисқариш натижасида ошқозондаги масса тўсиқларсиз ташқарига чиқиб кета олади.

Мазкур физиологик жараён эмизиш маҳали ошқозонда тўпланган ҳавони чиқариб юборади.

Асосий аломатлари:

  • Овқатдан сўнг бир марта ўқчиш кузатилади;
  • Оз миқдордаги сут, сув ташқарига чиқади;
  • Боланинг ҳолати ўзгармайди.

Чақалоқда ўқчиш кўринишидаги қайт қилиш чақириқлари узоқ муддат давом этса, бир неча марта қайт қилса, қайт қилинган массада қон аралашмаси кузатилса, масса сариқ ёки яшил тусда бўлса, ҳамда ҳиди ўзгарганида бу ҳолатни патология сифатида баҳолаш зарур ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш шарт.

Чақалоқларнинг қайт қилиши

Нафақат касаллик аломати, балки нотўғри овқатлантириш маҳсули ҳам бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари қайт қилишнинг аломатларидан бири:

  • Туғма аномалия: қизилўнгач атрезияси, бунда қизилўнгач ва ошқозон ўртасидаги боғлама бўлмайди; ошқозондан чиқиш йўлининг ўта торлиги – пилоростеноз, бунга яллиғланиш, ўсма ўсиши сабаб бўлиши мумкин;
  • Пилороспазм (ошқозон мушаклари аппаратини бошқариш асаб толаларидаги ўзгаришлар);
  • Метиоризм (қорин дам бўлиши ва ортиқча газ тўпланиши) кўринишидаги касалликлар ва қабзият (ич қотиши), аксарият ҳолларда ошқозоности бези ва йўғон ичак хасталиклари.

Гўдакда ич келиши ва ахлати характери онанинг кўкрак сути билан боласини эмизишига бевосита боғлиқ. Кўп миқдорда қўшимча маҳсулотлар (нок, хом банан, аччиқ чой, гуруч), шунингдек, ортиқча газ ҳосил бўлишига сабаб бўладиган (мол сути, дуккаклилар) гўдакда юқорида айтган ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Болани ҳадда зиёд кўп эмизиб юбориш ҳамда эмиш жараёнида кўп ҳаво ютиши ҳам шундай салбий ҳолатларни келтириб чиқаради. Шу боис, бола эмаётган вақтда кўкракни яхши сўриши ва кўкрак тугмачаси атрофи ва гўдак оғзи орасида очиқ жойлар қолмаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Болани эмизиб бўлгандан кейин уни бир муддат тик ҳолатда тутиш ва шу орқали ошқозонга тушган ҳавонинг табиий йўл билан чиқиб кетишини таъминлаш муҳим.

Турли ёшдаги болаларда қайт қилиш сабаблари

Туғма қайт қилиш жараёнидан ташқари, бунга овқат ҳазм қилиш органлари хасталиги ва унга боғлиқ бўлмаган бошқа патологик жараёнлар ҳам сабаб бўлади. Бундай жараёнлар каттароқ ёшдаги болаларда ҳам кузатилиши мумкин.

Ошқозон-ичак тизими касалликлари

Қуйидагилар умумий ошқозон-ичак касалликлари сирасига киради:

  • Инфекцион табиатли (ошқозон ва ингичка ичак шиллиқ пардасини зарарловчи ўткир гастроэнтеритлар), ошқозонни зарарловчи гастрит, ошқозон яраси;
  • Ошқозоности бези патологияси: Панкреатит (яллиғланиш), без бошчасини зарарловчи янги яллиғланишлар;
  • Яллиғланиш табиатли жигар хасталиклари (гепатит) ва ўсимталар.

Шунингдек, қизилўнгач, ошқозон, ичакларнинг сирка, эссенциялар, маиший воситаларнинг ичга кетиши натижасида кимёвий куйиши. Бола ҳаётини сақлаб қолиш, уни тезроқ оёққа турғазиш давони қанчалик тез бошлаш ва дори тўғри танлашга бевосита боғлиқ.

ОИТга боғлиқ бўлмаган сабаблар

Овқат ҳазм қилиш тизимига боғлиқ бўлмаган сабаблар:

  • Бош мия (марказий) асаб тизимига зарар етиши (зарб, мия чайқалиши), бош мияда қон айланиш тизимининг бузилиши ва бош мия қон босими;
  • Вестибуляр (ички қулоқ бирон қисмидаги патология): отит, денгиз касаллиги;
  • Модда алмашинуви бузилиши, ферментлар фаоллигининг бузилиши ва токсик моддаларнинг тўпланиши (фруктоземия, лактаз етишмовчилик);
  • Вируслар, бактериялар ва замбуруғлар, айниқса мия билан боғлиқ (менингит, энцефалит) инфекцион-токсик элементлардан зарарланиш;
  • Эндокрин, буйракусти бези етишмовчилиги (Аддисон касаллиги).

Неврологик ўзгаришлар

Функционал қайт қилиш (психоген) жараёни баъзан қийин ташхисланади ва даволаниш жараёни оғир кечади.

Асосий сабаблари:

  • Болага ёқмайдиган овқат, егуликларни мажбуран едириш;
  • Бола жаҳли чиққани, асабийлашганини бошқача йўл билан ифодалай олмаслиги;
  • Баъзи ҳолатлардан норозилик (ўқитувчи унинг ёнини олмаслиги, тенгдошлари билан муомаланинг оғирлиги).

Шунинг баробарида, (масалан, ўқувчини машғулотлардан вақтинча озод қилиш) бола бу жараённинг ўзи учун қандайдир “манфаат” сифатида баҳолаши ва ўзи истамаган тарзда қайт қилиш рефлексини одат қилиб олишига сабаб бўлиши мумкинлигини эсдан чиқарманг. Бинобарин, келажакда бу салбий ҳолат бола дуч келиши мумкин бўлган вазиятларда рўй бериши ҳеч гап эмас. Бундай вазиятда эса руҳшунос ёрдамисиз даволаш осон кечмайди.

Қайт қилишнинг хатарли сабаблари. Клиник сабаблар

Қайт қилиш яширин хасталиклар сабаб хатарли аломат бўлиши мумкин. Шунинг учун ота-оналар қайт қилиш мунтазамлиги билан бирга, қайт массаси ҳиди, ранги ва тусига алоҳида эътибор қаратишлари керак.

Энг хатарли қайт қилиш асослари:

Қайт қилишСабаблар
Қаҳваранг (тўқ малларнг, аксарият ҳолларда таркиби қумалоқли) Ошқозон нордон таркиби билан аралашганда содир бўлади
Ёрқин алвон қон рангли Овқат ҳазм қилиш тизимида ўткир ва кўп қон кетганда ҳосил бўлади
Кўпикли шиллиқ масса Қизилўнгачнинг туғма нуқсони ва кимёвий ювиш воситалари билан заҳарланганда ҳосил бўлади
Сафро аралаш Ўн икки бармоқли ичак пилоростеноза ва атрезияси, ингичка ичак билан боғлама йўқлигида ҳосил бўлади
Ёқимсиз балчиқ ҳидли Ичаклар ўтказувчанлиги бузилганда овқатнинг бир меъёрда ўтмаслиги.
Ҳазм бўлмаган сут Овқат ҳазм қилиш тизимининг юқори бўлмаларида ўтказувчанлик бузилган
Ҳазм бўлган сут ПКўпроқ эмиб юборган, табиий ич келишнинг бузилиши, чиқиш йўлининг торайиши ёки пилоростеноз

 

Энди қайт қилиш билан ўтадиган энг хавфли аломатларни санаб ўтамиз.

Ичаклар ўтказувчанлигининг бузилиши

Ич келишнинг бузилиши (ҳожатга чиқиш қисқариб, ахлат миқдори камаяди) билан бирга қоринда санчиқли оғриқ туради. Гўдак бундай пайтларда оёқчаларини қорнига букиб йиғлайди. Интоксикация ривожланиши баробарида кўнгил айниши, умумий беҳоллик ва бир муддатдан кейин қайт қилиш содир бўлади.

Қайт массаси тавсифи:

  • Сарғимтир-яшил тусли;
  • Аксарият ҳолатларда ёқимсиз балчиқ ҳидли;
  • Таркибида бугунги ёки бир неча кун олдинги овқат қолдиқлари бўлади.

Бундай вазият кузатилса кечиктирмасдан тиббий ёрдамга мурожаат талаб этилади. Бу ҳолатни ўзбошимчалик билан даволаш болакай ҳаётига хавф солиши мумкин.

Кўричак (аппендицит)

Кўричак болаларда катталарда бўлгани сингари ўнг ёнбошда оғриқ билан кечмаслиги мумкин.

Аломатлари:

  • Киндик атрофида оғриқ ва бутун қорин соҳасида санчиқ;
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши;
  • Ҳолатнинг бузилиши: умумий дармонсизлик, инжиқлик, боланинг иштаҳаси йўқолади, ич келиши тўхташи мумкин.

Дастлабки кўриниш сифатида қайт қилишни кузатиш мумкин. Бу ичаклар фаоллигининг бузилишига ўзига хос реакция бўлиб, айнан кўричак (аппендикс)нинг зарарланиши бунга сабаб бўлади, кейинроқ эса интосикацион синдром аломатлари кўзга ташланади.

Заҳарланиш

Ўткир заҳарланишларда, масалан ташқи омиллар (айниган овқат ва егулик, маиший кимё воситалари) заҳарланиш аломатига қарши қайт қилиш реакцияси.

Тавсифи:

  • Бир марталик қаттиқ қайт қилиш (ўқчиқ);
  • Оғир ҳолатларда қайт қилиш бот-бот такрорланади, баъзан тўхтовсиз;
  • Ич келиши сусаяди;
  • Тана ҳарорати кўтарилиб, оғриқ туриши ҳам мумкин.

Ўсмирларда алкоголдан заҳарланиш ҳолати интоксикацион синдром ва қайт кўринишида ўтиши мумкин.

Заҳарланганда даволаш тактикаси айнан заҳарланиш сабабларини аниқлашга боғлиқ ва шу боис зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим. Умумий тадбирлардан ошқозонни ювиш (тозалаш) ва болага сорбент, масалан Фильтрум ичириш мумкин.

ФильтрумФильтрум – қайт қилишнинг асосий сабаби овқатдан заҳарланиш - микотоксикозларда самарадорлиги исботланган сорбентдир. Фаоллаштирилган кўмир ва минерал сорбентлардан фарқли, Фильтрум ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасини зарарламайди.

Асаб тизимининг зарарланиши

Энцефалит ва менингит (бош мия ва қобиғининг яллиғланиши)да кетма-кет қайт қилиш (ўқчиш) бўлиб, бемор ҳолати бундан яхшиланмайди.

Патологиянинг асосий аломатлари:

  • Фавқулодда ҳолсизланиш, дармонсизлик, иштаҳанинг йўқолиши;
  • Тананинг юқори ҳарорати (40°Сгача);
  • Қаттиқ бошоғриғи.

1 ёшдан ошган болалар тўхтовсиз ва жуда қаттиқ қичқириб йиғлайди.

Юқоридаги таърифланган аломатлар неврологик бузилишлар ривожлангунига қадар юз кўрсатади. Шунинг учун ҳам, ўхшаш аломатларни сезган заҳоти ота-оналар бетўхтов тиббий ёрдам ёки педиатрга мурожаат қилишлари шарт.

Ота-оналар нималарни билиши зарур

Болада қайт қилиш аломатлари кузатилганда нима қилмоқ керак? Бундай вазиятда болага тезлик билан ёрдам кўрсатиш учун катталар билиши ва амал қилиши лозим бир нечта қоидалар мавжуд.

Мазкур ҳолатларда тезлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • Бир сутка мобайнида болада уч марта (ва ундан кўпроқ) қайт қилиш ҳолати кузатилганда. Айниқса, болада бу ҳолат (йиғлаш, инжиқлик, асабийлашиш, уйқучанлик) бошоғриғи ва қорин соҳасида санчиқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, оғиз қуриши, пешоб миқдорининг камайиши билан давом этса;
  • Сариқ, яшил, малла (қизил-малларанг), қон аралаш қайт массаси;
  • Қайт қилиш бола йиқилган ёки бошқа турдаги зарб еганидан кейин пайдо бўлса.

Тез тиббий ёрдам келгунига қадар нима қилмоқ керак:

  • Овқатлантирмаслик.
  • Қайнатилган сув, тузли эритмалар ичириш. Гўдакларга қошиқчада ёки шприц ёрдамида (нинасиз), суюқликни бола лунжига томчилатиб ичириш.
  • Сорбент ичириш (масалан, Фильтрум).
  • Пешоб келишини кузатиш. 4 соат давомида бола пешобга чиқмаса хавотирланишга асос бор. Бу сувсизланиш ва эҳтимолий буйрак зарарланиши бўлиши мумкин. Шу сабабли шифокорга боришни кечиктириш оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
  • Мабодо чақалоқда қайт қилиш ҳолати кузатилса, болани тик ҳолатда тутиб туриш ёки ёнбошлатиб ётқизган маъқул. Бу кекирдак, бронх ва ўпкага қайт массаси тушмаслигини кафолатлайди. Каттароқ ёшдаги болаларда қайт қилиш жараёнида бола олдинга озроқ энгашиб ёки ота-онасининг тиззасида ўтирган ҳолатда туриши лозим.
  • Ҳар галги қайт қилиш ҳолатидан кейин бола оғзини қайнатилган сув билан ювиш керак.
  • Қайт қилиш баробарида ич келиши кузатилса, вақтида тагликни алмаштириш, ахлат ҳолатига аҳамият бериш (ранги, миқдори, ҳиди, аралашма таркиби) керак ва буни педиатрга айтиш лозим.

Шундай қилиб, ҳар қандай ёшдаги болада қайт қилиш ҳолатида ота-оналар зудлик билан шифокорга мурожаатни кечиктирмаслиги ва гўдак ҳолатини яхшилашга тааллуқли тадбирларни қўллашни билиши, танадаги сув миқдорини тиклаш ва албатта, мазкур ҳолатнинг хатарли асоратлари борасида тегишли билимларга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга.