Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Иситма ва қайт қилиш

Иситма ва қайт қилиш

  1. Иситма билан қайт қилишга нима сабаб бўлиши мумкин?
  2. Болалардаги иситма билан қайт қилиш: нима учун бу шунчалик хавфли?
  3. Қандай даволаш керак

Иситма ва қайт қилиш

Қайт қилиш-бу энг жиддий аломатлардан бири бўлиб,ҳаётининг биринчи йилларидаги болалар(1-3 ёш) ва кекса, заифлашган одамларда пайдо бўлиши, алоҳида эътибор талаб қилади. Бу сувсизланиш тез ривожланишининг юқори хавфи ва микроунсурларнинг номутаносиблиги билан ифодаланувчи, ҳаёт учун хавфли бўлган оғирланишларга олиб келиши мумкинлиги билан изоҳланади.Айнан шунинг учун, қайт қилиш аломатлари қайтадан пайдо бўлганда,тўғри даволаш режасини ишлаб чиқиш учун шифокорга мурожат этиш тавсия қилинади.

Қайт қилиш одатда бошқа аломатлар билан қўшилиб келади, аксарият ҳолларда унинг тана ҳароратининг кўтарилиши билан бирикмаси учрайди.Бу жуда кўп касалликларнинг аломати бўлиши мумкин ва улар ҳар доим ҳам,ошқозон-ичак йўлининг зарарланиши билан боғлиқ бўлавермайди.

Иситма билан қайт қилишга нима сабаб бўлиши мумкин?

Иситма билан қайт қилишнинг эҳтимоли энг кўп бўлган сабабларга қуйидагилар киради:

  • Озиқ-овқатдан заҳарланиш,кўп ҳолларда маҳсулотларнинг касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ва уларнинг токсинлари томонидан заҳарланиши билан боғлиқ.Бу ҳолда озиқ-овқат токсик инфекцияси ҳақида гап кетади.Касалланган одамнинг тана ҳарорати,тез кўтарила бошлайди ва қайталанган кўп қайт қилиш бошланади,кўп вақт ўтмай қориндаги оғриқ ва ичбуруғ ҳам қўшилади.Қайт қилганда ҳаддан ортиқ суюқлик йўқотилиши ва суюлган ич келиши сабабли сувсизланиш аломатлари пайдо бўлади.
  • Маълум бир микроорганизмлар (ротавирус,ичак тайоқчаси, шигелла, иерсиния,энтеровируслар ва бошқ.) томонидан зарарланиш,билан боғлиқ бўлган ичак инфекциялари.Уларнинг барчаси одатда тана ҳарoратининг кўтарилиши,қайт қилиш,кўнгил айниши ва умумий ҳолсизлик билан бошланади, тез орада ич кетиши билaн қориндаги оғриб-босилувчи ва тортувчи оғриқлар қўшилади.Ичак инфекциялари, заҳарланиш сингари,анчагина хавфли сувсизланиш даражасига олиб келиши мумкин.
  • Ҳазм қилиш тизими аъзоларининг ўткир ноинфекцион касалликлари: Ошқозоности безининг ўткир яллиғланиши(панкреатит),ўт пуфагининг яллиғланиши (холецистит).Ўт пуфагининг деворлари ва ошқозоности безининг яллиғланиши тана ҳароратининг мўтадил кўтарилиши,қайт қилиш,кўнгил айниши,қовурғаости ва қориннинг тепа қисмидаги оғриқлар,қориннинг дам бўлиши,ич келишининг бузилиши билан намоён бўлади.Кўп ҳолларда бу аломатларнинг пайдо бўлиши кўп овқат еб қўйиш,алкоголь ва ҳазм бўлиши қийин бўлган таомларни истеъмол қилиш билан боғлиқдир.Ошқозоности бези ва ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш касалликлари зўрайган пайтда ҳам шундай аломатлар пайдо бўлади.
  • Бош мия ва унинг қобиқларининг инфекцион-яллиғланиш касаллиги (менингит,энфефалит).Аломатларга кучли бош оғриғи,тана ҳароратининг кўтарилиши,қайт қилиш киради,бош мия суягидаги босим кўтарилиш натижасида,сезги ҳисларининг бузилиши,фалажлик,кўз ҳаракатланишининг бузилиши ва ҳаттоки чангак ҳам пайдо бўлиши мумкин.
  • Кўкйўтал.Бу инфекцион касаллик учун тана ҳарорати мўтадил кўтарилган ҳолатда, қайт қилишгача борадиган спазматик зўриқишли йўтал ҳуружлари хосдир. Кўкйўтал болалар инфекциясига мансуб,лекин у катталарда ҳам ривожланиши мумкин.Касаллика узоқ муддат кечиш ва қўзғатувчи йўқотилгандан кейин ҳам узоқ муддат йўталнинг сақланиб қолиши хосдир

Қайт қилиш ва истиманинг пайдо бўлиш сабаблари анча кўп,аксарият ҳолларда бу аломатларнинг бирикмаси озиқ-овқатдан заҳарланиш ёки ичак инфекциясининг натижасидир.Лекин ошқозон ичак йўлининг зарарланиши билан боғлиқ бўлмаган,бошқа касалликларни ҳам эсдан чиқармаслик керак.Мавжуд бўлган аломатлар мажмуасини тўғри баҳолаш ва мақбул даволаш йўлини танлаш,фақат шифокор томонидан амалга оширилиши мумкин, шу сабабли қайт қилиш ҳолатларининг қайтарилиши- шубҳасиз мутахассисга мурожат қилиш кераклигини билдирувчи ҳолaтдир.

Болалардаги иситма билан қайт қилиш: нима учун бу шунчалик хавфли?

Болада иситма билан қайт қилишнинг пайдо бўлиши- жуда жиддий аломатдир.Нима учун аломатларнинг бундай бирикмаси ота-она ва шифокордан алоҳида эътибор талаб қилади?

  • Қайт қилиш тез орада ифодаланган сувсизланишга олиб келиши мумкин, аҳир бола бундай ҳолатда нафақат суюқликни йўқотади,лекин жуда оз суюқлик ичади.Қайт қилиш,тана ҳароратининг 38° гача ёки ундан юқори,кўтарилиши билан бирга келганда,сувсизланиш хавфи анча ошади.Гап шундаки, иситма вақтида организмдаги табиий совутиш тизимлари ишга тушади: нафас олишнинг тезлашиши ва тер чиқишининг кучайиши.Бу суюқликнинг ортиқча буғланишига олиб келади,шу сабабли иситма билан қайт қилиш бирикмаси оғир сувсизланишнинг эҳтимолини оширади.Бола қанчалик ёш бўлса, бу ҳолатда унда бош мия тарафидан оғирланишлар ривожланишининг хавфи шунчалик юқорироқ бўлади.
  • Ҳаётининг биринчи йилларидаги болаларда(1-3 ёш),катталардан фарқли равишда, ҳар қандай интоксикация иситма билан қайт қилишга олиб келиши мумкин.Бу диагностика (аниқлаш ишлари) ўтказишни мушкуллаштиради ва керакли даволаш ишларини кеч бошланишига сабаб бўлиши мумкин.Ота-оналар кўпинча бу аломатларни ичак инфекциясининг намоён бўлиши деб баҳолашади ва бошқа аломатларга дарҳол эътибор беришмайди.Аҳир болардаги иситма билан қайт қилишнинг ҳақиқий сабабчиси оғир кечаётган пиелонефрит (буйрак тўқималарининг яллиғланиши), аппендицит(кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши), бронхопневмония(майда бронхлар ва ўпка тўқималарининг яллиғланиши) ва бошқа жиддий касалликлар бўлиши мумкин. Агар бола ҳали гапиришни билмаса,ота-оналар ўз кучлари билан ундаги мавжуд аломатларни аниқлашлари қийин бўлади.
  • Ҳаётининг биринчи йилларидаги (1-3 ёш) бола иситма билан қайт қилиш вақтида қусуқ моддаларини аспирация (нафас йўлларига йутиб юборилиши) қилиши мумкин, аҳир у кўп вақтни горизонтал ва ярим ётган ҳолатда ўтказади. Бу нафас олишнинг ўткир бузилиши ва кейинчалик бронхопневмонияга(майда бронхлар ва ўпка тўқималарининг яллиғланиши) олиб келиши мумкин.Шунинг учун гўдакларда қайт қилиш ривожланганда иложи борича тезроқ шифокорга мурожат қилиш керак.

Иситма билан қайт қилиш бирикмаси болалалик ёшида анча кўп учрайди. Бундай аломатлар пайдо бўлганда ота-оналар ўз кучлари билан даволашга уринмасдан,биринчи ёрдам кўрстилгандан кейин шифокорга мурожат қилишлари керак.Касалланган бола қанчалик ёш бўлса,уни шунча тез мутахассисга кўрсатиш керак.

Қандай даволаш керак

Иситма ва қайт қилишдаги даволаш биринчи навбатда сабабчи омилларга йўналтирилган бўлиши керак,лекин керакли препаратларни фақат шифокор аниқлаб бериши мумкин.

Иситма туширувчи ва қайт қилишга қарши дориларни ўзбошимчалик билан қабул қилмаган маъқул,чунки улар бемор ҳолатининг анча оғирлашишига олиб келиши мумкин.Гап шундаки, иситма ва қайт қилиш асло зарарли аломатлар эмас,улар инфекция ва интоксикация оқибатларини иложи борича тез йўқотишга йўналтирилган. Қайт қилиш ёрдамида организм ҳазм қилиш тизимини токсин ва микроорганизмлардан тозалайди, юқори тана ҳарорати эса касаллик қўзғатувчи микробларнинг кўпаймаслиги учун номувофиқ муҳит яратади.Бу таъсирларни асоссиз бостириш,организмдаги интоксикация даражаси ва оғирлашишлар хавфини оширади.

Шифокорга мурожат қилишдан олдин нима қилиш мумкин? Иситма билан қайт қилиш ривожланганда биринчи ёрдам сифатида адсорбент(шимиб олувчи) воситалар- масалан, Фильтрумни® қабул қилиш мумкин.У фақат ошқозон-ичак трактининг оралиғида таъсир қилади, шу билан бирга қорин деворларига таъсир қилмайди ва қайт қилиш қистовларининг зўрайишига ундамайди.Фильтрум® аксарият токсин ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни ўз сатҳига чўктириб олади ва уларнинг ахлат билан чиқиб кетишига ёрдам беради. Шу билан бирга интоксикация ва кўнгил айнишининг ифодаланганлиги камаяди.Фильтрум нафақат заҳарланиш ва ичак инфекциясида ижобий таъсир кўрсатади,балки интоксикация, иситма ва қайт қилиш билан ифодаланган бир қатор касалликларда ҳам ёрдам беради.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Кейинчалик даволаш тартиби умумий клиник суратининг таҳлили ва ўтказилган текширувлардан олинган маълумотларга асосланган ҳолда, шифокор томонидан тайинланиши керак.