Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Ичбуруғ (Диарея)

Ичбуруғ (Диарея)

  1. Ичбуруғ нима?
  2. Ичбуруғ сабаблари
  3. Ичбуруғ турлари
  4. Ичбуруғ аломатлари
  5. Хавфли аломатлари
  6. Ичбуруғни даволаш
  7. Ичбуруғ профилактикаси

Ичбуруғ (Диарея)

Ичбуруғ (диарея) халқ орасида ичоғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланиб, ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Кўпгина ҳолларда ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек, хатарли паталогиялар, мисол учун, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин.

Ичбуруғ нима?

Ичакларнинг нормал фаолияти бузилганда овқат ҳазм қилиш жараёни тезлашади. Тўлиқ парчаланмаган овқат қолдиқлари ахлатга айланиб, ачиш жараёни вужудга келади ҳамда суюқ ахлат чиқиши тезлашади. Ҳожат характери ичбуруғ сабабларига боғлиқ бўлиб, ҳар бир конкрет вазиятда ахлат суюқлиги, ҳиди, миқдори, турли аралашмалар, масалан, суюқ шилимшиқ сингари, кўринишларда бўлади.

Енгил шаклдаги ичбуруғ аслини олганда, айтарли хатарли эмас ва дори-дармон қўлланганда тезда муаммо ҳал бўлади. Организмнинг муҳим ҳаётий аҳамиятга эга микроэлементлар ва ич кетишининг доимий ҳамроҳи – сувсизланиш саломатликка жиддий хавф солади. Шунинг учун уй шароитида ич кетиш маҳали нималар қилиш кераклиги, дори қутисида қандай дори воситалари бўлиши ва келажакда мазкур ҳолатнинг олдини олиш учун қўлланажак тадбирлардан хабардор бўлиш лозим.

Ичбуруғ сабаблари

Ичбуруғ сабаблари

Ичбуруғ кишида ҳаддан зиёд овқат истеъмол қилгани, қаҳва ёки алкоголли ичимликларни кўп миқдорда ичгани, ёғли таомлар сабабли келиб чиқиши мумкин. Одатда бу ҳолат тезда ўтиб кетади ва даволаш учун айтарли муаммолар пайдо бўлмайди. Бошқа ҳолларда эса ичбуруғ:

  • Вирусли, бактериал, паразитар ва замбуруғли инфекциялар;
  • Организмнинг заҳарли моддалар ва тиббий препаратлар билан заҳарланиши;
  • Сифатсиз сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли;
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий препаратларга аллергия
  • Ошқозон ва жигар фаолиятининг бузилиши;
  • Ингичка ва йўғон ичаклар касалликлари;
  • Ичак яллиғланиши синдроми;
  • Сурункали панкреатит;
  • Ўсимталар;
  • Стресслар туфайли пайдо бўлиши мумкин.

Ҳар бир ҳолатда ичбуруғ ўзига хос ва бошқа салбий қўшимчалар, масалан, қайт қилиш, қоринда оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши синагри аломатлар билан билан ўтиши мумкин.

Ичбуруғ турлари

Ичбуруғ турлари

Ичбуруғ ўткир ва сурункали бўлади. Биринчи ҳолатда ич бузилиши бир марта рўй бериб, бир неча кун ёки икки ҳафтагача давом этиши мумкин. Вируслар, бактериялар, овқатдан заҳарланиш ёки аллергия унга сабаб бўлади. Тегишли парҳез ва ич кетишга қарши воситалар ёрдам беради.

Сурункали ич бузилиши эса узоқ ҳамда озроқ муддатли қайталанишлар билан давом этиши характерланади. Ич бир ой давом этиши, баъзан ўткзиб юборилганда эса йиллаб давом этади. Одатда бунга ошқозон-ичак йўлларининг жиддий хасталиклари сабаб бўлиб, уни мутахассисларгина аниқлаши ва тегишли муолажалар тавсия қилиши мумкин.

Ичбуруғ аломатлари

Катталарда ичбуруғ аломатлари қуйидаги салбий кўринишлар билан характерланади:

  • Дармонсизлик ва ваража;
  • Тез-тез ҳожатга чиқиш;
  • Ошқозонда санчиқ;
  • Қорин дам бўлиши;
  • Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
  • Бош оғриғи;
  • Тананинг юқори ҳарорати.

Бундай ҳолатларда беморга ичбуруғга қарши ишончли ва маълум дори воситасини бериш, ҳароратни туширувчи дори ва кўп миқдорда суюқлик ичириш тавсия қилинади. Беморга тинчлик лозим.

Хавфли аломатлари

Кўпгина ҳолатларда ичбуруғ маҳали тана ҳарорати кўтарилмайди ва бу иммун тизимининг кучсизлигидан далолат беради. Ўз навбатида организмнинг турли ёт вирус ва инфекцияларга курашувчанлиги пастлигини кўрсатувчи омил ҳисобланади. Қуйидаги кўринишлар билан кечаётган ичбуруғда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак:

  • Ахлатнинг сув аралаш келиши;
  • Организм сувсизланаётгани аломатлари (пешоббнинг тўқ рангги, кўкариш, мушак тортишувлари, чалғиб кетиш);
  • Ичнинг қон ёки шиллиқ аралаш келиши;
  • Ахлатнинг қорамтир тусдалиги (ички қон кетиш хавфи);
  • Оқ рангда ич келиши (ўт йўлларини тош ёки ўсимта тўсган бўлиши мумкин);
  • Қоринда доимий оғриқ.

Юқоридаги аломатлар Африка ёки Осиё мамлакатларига саёҳатдан қайтган кишида кузатилса, бемор тезлик билан касалхонага ётқизилиши керак.

Болаларда ичбуруғ маҳали ичдан келаётган масса рангги ва ҳолати касалик сабабларини аниқлашда ёрдам беради:

  • Пуштирангли ахлатга - дизентерия;
  • Ахлатнинг яшил тусдалигига - стафилококкларнинг кўпаётгани;
  • Кулранг кўпикли ахлат - организмга ротавирусов тушгани;
  • Ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари аралаш, ёғли ахлат эса - бола организмнинг таомномадаги у ёки бу таом ёки масулотни ҳазм қилмаётганини далолатлайди. 

Болаларда ичбуруғ ахлатнинг ўзига хос ранг ва ҳидли бўлишининг сабабларидан яна бири дисбактериоз ҳисобланади. Ташхисни мутахассис тасдиқлаши ва шунга мувофиқ даво муолажаларини белгилаши лозим.

Ичбуруғни даволаш

Уй шароитида ичбуруғни даволашга киришишдан олдин, албатта, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш аҳамиятга эга. Ўткир ичбуруғ катталарда кузатилса, муолажаларни Фильтрум қабул қилишдан бошлаш мумкин.

Таблетка кўринишидаги табиий сорбент ичбуруғни самарали тўхтатади, кўплаб патоген микроорганизмлар кўпайишининг олдини олади, маҳаллий иммунтитетни мустаҳкамлайди, ичаклар сиқилиб-очилишини меъёрлаштиради ҳамда ичаклар микрофлорасини ўзгартирмайди.

Ичбуруғда беморнинг кўнгли айниётган бўлса, бу организмнинг токсинлардан табиий равишда халос бўлишга интилиши, дейиш мумкин. Ич кетиш ва қайт қилиш маҳали организм сувсизланиб қолишининг олдини олиш лозим. Бундай пайтда табиий сабзавот шарбатлар, газланмаган, тиндирилган сув ичирилади. Тана ҳарорати юқори бўлганда эса исситмани туширувчи дорилар тавсия қилинади.

Ичбуруғ пайти қорин оғриса-оғримаса ошқозон-ичак тизимига бериладиган босимни имкон қадар камайтириш керак. Таомномадан ёғли, қовурилган, ширин, аччиқ ва ўткир таомлар ҳамда зираворларни чиқариб, қора нон, сут ва сут маҳсулотлари, қаҳва ва алкоголдан тийилиш шарт.

Diareya bilan oziq-ovqat

Ичбуруғни даволашнинг дастлабки ҳафтасида қуйидаги парҳезга риоя қилиш лозим:

  • Буғлаб пиширилган парҳез гўшт;
  • Ёғсиз шўрва;
  • Қайнатилган гуруч хўрда;
  • Қоқнон;
  • банан;
  • қирғичдан ўтказилган олма.

Юқорида келтирилган хатарли аломатлар кузатилганда беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Тўғри ташхис ич бузилишининг асл сабабларини тезроқ аниқлаш ва тегишли ҳамда самарали даволаш муолажалари белгилаш имконини беради. Ҳар бир беморга ҳолати ва касаллик сабабларига мувофиқ индивидуал дори воситалари, антибиотиклар, пробиотик ва сорбентлар белгиланади.

Ичбуруғ профилактикаси

А 08 МКБ-10 кодли ичак инфекциялари ва бошқа вируслардан азият чекмаслик учун қуйидаги, айтарли қийин бўлмаган тавсияларга амал қилиш талаб этилади:

  • овқатдан олдин қўлларни совунлаб тозалаб ювиш;
  • қайнтилмаган сувни ичмаслик;
  • эски ва муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик;
  • сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш ва овқатга ишлатишдан олдин тозалаб ювиш.

Профилактика сифатида табиий сорбентлар, масалан, Фильтрум препаратини курс тариқасида қабул қилиш мумкин. Шунингдек, уй дори қутисида эҳтимолий ичбуруғдан ҳимояланиш сифатида, мазкур дори всоитасини доим сақлаш фойдадан холи эмас. Саломатлик ҳақида вақтида қайғуриб ҳамда шахсий гигиена талабларига доимо риоя этиб, ҳар қандай киши турли нохуш ҳолатлар, масалан, ичбуруғдан ўзи ва оила аъзоларини ишончли ҳимоя қила олади.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор мутахассис маслаҳатини олинг