Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш

Бошоғриғи

  1. Сабаблари
  2. Аломатлари
  3. Бошоғриғидан қутилиш учун дорилар
  4. Бошоғриғига учрамаслик учун:

Бошоғриғи

Одатда, алкоголли ичимликларни ҳаддан ортиқ ичгандан кейинги кун айнан шу ҳолат юз кўрсатади. Бошоғриғи турли даражада бўлиб, аслида бу – заҳарланиш бўлиб, бундай пайтларда зарур малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши керак. Бошоғриғи аломатларига беъэтибор бўлмаслик талаб этилади, чунки улар организмда жиддий бузилиш рўй берганини кўрсатади.

Сабаблари

Бошоғриғининг асосий сабаби – спиртли ичимлик таъсирида организм интоксикациясидир. Кўп миқдорда организмга тушган этил спиртини жигар ҳужайралари зарур даражада парчалаб, карбонат ангидрид ва сувга айлантира олмай қолади. Оқибатда организмда ацетальдегид (алкогол парчаланишидан ҳосил бўладиган маҳсулот) тўпланади ва у бошоғриғиига сабаб бўлади. Айнан мазкур механизм орқали инсон организми заҳарланганлиги тўғрисида белги беради.

Агар инсон организмида алкоголга тобелик шаклланган бўлса, бошоғриғи механизмининг ривожланиши бошқачароқ. Этанолнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган ацетальдегид липидлар ачишини тезлаштиради ва дофаминнинг миядаги синтезини рағбатлантиради. Оқибатда эса вегетатив реакция – қалтироқ, терлаш, юракда оғриқ, ўлимдан қўрқув ва шунга ўхшаш аломатлар кузатилади. Липидларга бой жигар ҳужайралари азият чекиб, бузила бошлайди ва улар ўрнини боғловчи тўқималар эгаллайди. Натижада жигарнинг зарарсизлантирувчи функцияси сусая боради ва пиёнисталарда бошоғриғи синдроми оз миқдордаги алкоголдан кейин ҳам кучлироқ намоён бўлади.

Аломатлари

Қуйида “бошоғриғи синдроми”нинг асосий белгилари келтирилади:

  • тананинг ҳолсизлиги ва оғирлик ҳисси;
  • бошоғриғи ва бош айланиши;
  • бўғим оғриқлари;
  • кучли чанқаш;
  • иштаҳанинг йўқолиши;
  • ҳаддан зиёд сўлак ажралиши;
  • кўнгил айниши ва қайт қилиш;
  • ичбуруғ;
  • нафас сиқиши;
  • бўғимлардаги шиши;
  • ниҳоятда терлаш;
  • юз қизариши;
  • либидо сусайиши;
  • жиззакилик;
  • тремор;
  • тез-тез пешобга чиқиш.

АломатлариМазкур аломатлар кишининг бир кун олдин ҳаддан зиёд кўп спиртли ичимлик ичгани ва организмнинг алкоголдан заҳарланишга қарши кураш олиб бораётганидан дарак беради.

Бошоғриғи синдроми даражаси алкогол типи ва унинг миқдорига боғлиқ. Қизил мусаллас бу борада нисбатан хатарсизроқ бўлсада, бошоғриғига сабаб бўлувчи тирамин сақлашини унутманг. Коньяк, виски, ром ва шампан виноси кўпроқ мазкур синдромга сабаб бўлувчилардир.

Кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари бошоғриғи синдромининг асосий кўрсаткичларидан ҳисобланади. Улар ёрдамида организм токсинлардан халос бўлишга уринади, бироқ кўп миқдорда қайт қилиш организмнинг сувсизланиши, фойдали моддаларнинг ювилиб кетишига сабаб бўлади. Бундай вазиятларда инсонда умумий ҳолсизланиш, ошқозон бузилиши ва қон босимининг ошиши кузатилади. Шунингдек, кўз қизариши ва иштаҳанинг йўқолиши ҳам кузатилади. Ҳаддан ортиқ алкоголли бошоғриғида кишида тушкунлик, депрессия рўй бериши мумкин.

Алкоголизмга йўлиққан кишиларда бошоғриғи маҳали қуйидаги оғир ҳолатлар кузатилиши мумкин:

  • қаттиқ қалтираш, терлаш, юракнинг тезроқ уриши, кучли ҳаяжон ҳолати;
  • тез, бир соат ичида ҳушининг бузилиши, интеллектуал функцияларда ўзгариш, вақт ва макон тушунчаларида адашиш;
  • эшитиш, кўриш органларида галлюцинациялар, ўргимчаклар ёки чумолиларнинг терисида ўрмалаётганидек ҳиссиётларнинг уйғониши;
  • асоссиз қўрқув, нимадандир ҳимояланиш ёки қочиш;
  • кучли ҳаяжон фонида томир ва мушаклар тортишуви, тутқаноқ.

 

Бошоғриғидан қутилиш учун дорилар

Бошоғриғини даволаш организмдан алкогол парчаланиши оқибатида ҳосил бўлган заҳарли моддаларни чиқариш ҳамда бошдаги оғриқ ва бошқа нохуш ҳолатларни бартараф этиш, организмдаги сув балансини тиклаш кабиларни ўз ичига олади. Спиртни чиқаришда С витамини муҳим роль ўйнайди ва айнан мазкур дармондори умумий ҳолатнинг яхшиланишини кафолатлайди. С витаминини таблетка ёки цитрус мевалар ёхуд намаътак шарбати сифатида қабул қилиш мумкин. Бошингиз оғриётган бўлса, овқатдан сўнг оғриқ қолдирувчи дори тавсия қилинади.

Бошоғриғининг олдини олиш: Бошоғриғидан қутилиш учун дорилар

Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан кейин:

  • Фильтрум сорбентини кўп миқдорда сув билан ичиш.

Эрталаб:

  • иссиқ-совуқ душ қабул қилиш;
  • бошоғриғига қарши таблеткалар ичиш;
  • қарши кўрсатмалар бўлмаса, анальгетик ёки томирларни кенгайтирувчи препарат ичиш тавсия қилинади.

ФильтрумОшқозон-ичак тизими бузилганда ва кўнгил айнишида бошоғриғи синдромини тез бартарф этиш қоидалари: организмдан зарарли моддаларни чиқаришни рағбатлантирувчи Фильтрум тавсия қиламиз. Фильтрум – сорбент препарат. Прессланган таблеткалар сиртидаги майда заррачалар ошқозон ва ичаклардаги токсик молекулаларни ўзига сингдириб, чиқаришга ёрдам беради. Фильтрумни бошқа воситалардан алоҳида қўллаш лозим. Шунинг учун бир неча таблеткани уйқудан уйғонган заҳоти етарлича сув билан қабул қилиш керак. Бир соатлардан кейингина бошқа воситалар қабули тавсия этилади.

Алкоголдан кучли заҳарланганда албатта шифокор ёрдами зарур. Бунинг учун тиббиёт муассасига мурожаат қилинг. Даволаш организмга вена орқали махсус суюқлик юбориш, юрак, ўпка ва мия фаолиятини рағбатлантириш каби муолажаларни ўз ичига олади.

Баъзи тижорат тиббиёт муасасалари уй шаротида даволаш усулларини ҳам таклиф қилади. Бунда шифокор беморнинг уйига келиб, касалхонага ётқизмасдан зарур муолажаларни бажаради.

Детоксикация муолажалари мажмуасига: тиамин, психотроп ва ноотроп препаратлар, эритма юбориш, энтерсорбентлар қабул қилдириш, С витамини киради.

Бошоғриғида эрталаб яна алкогол ичиб даволаниш, алкоголизмнинг яққол кўринишларидан бўлиб, бундай пайтда албатта мутахассис – нарколог шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ортиқча спиртли ичимлик ичиш оқибатида заҳарланиш ва алкоголизмни фарқлай билиш ҳам муҳим.

Бошоғриғига учрамаслик учун:

  1. Алкогол истеъмолидан бир-икки кун олдин озроқ денгиз карами, денгиз маҳсулотлари ёки фейхоа истеъмол қилиш мумкин. Бу маҳсулотлар кўп миқдорда йод сақлайди ва у истеъмол қилинадиган спирт ачишини тезлаштиради. Йод миқдори кунига 10-12 мкг.ни ташкил этиши керак.
  2. Кечки ўтиришдан олдин эрталаб, ўт ҳайдовчи – масалан, намаътак шинниси (икки ош қошиғи етади), жўхори попуги қайнатмаси ёки махсус ўт ҳайдовчи тўплам қайнатмасидан ичинг. Мазкур маҳсулотлар ўт ҳайдашни тезлаштиради ва натижада, жигар ва ошқозоности бези олдингига нисбатан енгилроқ ишлайди ва алкогол билан яхшироқ курашади.
  3. Ўтиришдан олдин Фильтрум қабул қилинг. Таркибидаги фаол “Лигнин” моддаси алкогол парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган заҳарли моддаларни ўзига шимиб, организмдан тезроқ чиқиб кетишини рағбатлантиради.
  4. Алкогол истеъмолидан олдин тўйиб овқатланинг. Одатда, сутли ва оқсилли маҳсулотлар бунда қўл келади. Улар ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасини ҳимоялаб, алкоголнинг секинроқ сўрилишини таъминлайди. Ўтириш маҳали яхшилаб газак қилинг. Картошка, гўшт ва бошқа ёғли таомлар алкогол таъсирини нейтраллаштиради. Танаффус маҳали одий сув ичинг – бу организм сувсизланишининг олдини олади.
  5. Газланган алкогол маҳсулотларини ҳаддан ошиқ ичиб юборманг ва спиртли ичимликларни газли сувлар билан бирга ичманг. Карбонат ангидрид алкоголнинг тезроқ сўрлишини рағбатлантириб, эрталаб бошоғриғини “кафолатлайди”.

Бошоғриғида нима кўпроқ ёрдам беради?Бошоғриғида нима кўпроқ ёрдам беради?

Асосий маслаҳат – меъёрни унутманг. Алкогол истеъмоли ҳаддан ошса, юқоридаги тартибларга амал қилсангиз ҳам – эрталабки бошоғриғи тайин.

Алкогол ичиш маҳали кўпроқ ҳаракат қилинг – рақсга тушинг, тоза ҳавога чиқинг. Уйқудан олдин очиқ ҳавода бир муддат яёв юринг. Шу орқали алкоголнинг организмга салбий таъсирини камайтирасиз.

Юқоридагилар интоксикация даражасини маълум маънода сусайтириб, эрталабки бошоғриғи синдромининг камроқ бўлишини таъминлайди.

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки шифокор-мутахассис маслаҳатини олинг.