Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Озиқ-овқат аллергияси

Озиқ-овқат аллергияси

  1. Таснифлаш
  2. Аллергия пайдо бўлиши сабаблари
  3. Аллергия аломатлари
  4. Аллергияни даволаш

Озиқ-овқат аллергияси

Озиқ-овқатдан аллергия – организмнинг баъзи маҳсулотлар таркибига кирувчи компонентларга иммун реакцияси. Одатда болалар, хусусан эмизикли гўдаклар бу хасталикдан азият чекади. Катталарда овқат аллергияси камроқ учрайди. Аллергиянинг хатарли томони аллергеннинг озроқ миқдори ҳам инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигида.

Таснифлаш

МКБ бўйича овқат аллергияси қуйидаги кодлардан бири билан белгиланади:

  • L 20.8 – бошқа атопик дерматитлар (аллерген сабабли тери яллиғланиши);
  • L 27.2 – овқат туфайли келиб чиқан дерматит;
  • L 50 – эшакеми;
  • T 78.1 – овқатга реакция туфайли пайдо бўладиган патологик реакциялар. 

Озиқ-овқат аллергияси

Озиқ-овқат аллергиясида бошқа кишилар учун мутлақо безарар бўлган янги маҳсулотлар кимгадир салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Одатда улар терида кўринса, камроқ ҳолатларда овқат ҳазм қилиш тизимида намоён бўлади. Кучли аллергияда беморда анафилактик шок юз бериши мумкин ва бу ҳаёт учун ниҳоятда хавфли ҳисобланади ва эътиборли томони овқат аллергиясида реакциянинг мазкур тури камроқ учрайди.

Озиқ-овқат аллергиясига иммун ҳужайраларининг аномал реакцияси, озиқ-овқат маҳсулотларига қарши жисмлар ҳосил бўлиши (реагинлар ёки Е классдаги иммуноглобулинлар) ва уларнинг бирикмаси сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун озиқ-овқат аллергияси таснифига:

  • Реагинлар ҳосил бўлиши натижасидаги реакциялар (эшакеми, ринит, конъюнктивит, астма хуружи, ичаклар бузилиши, анафилактик реакциялар);
  • Аралаш вариантлар (дерматит, ошқозон-ичак тизими бузилиши);
  • Ҳужайра патологияси кўринишлари (ичаклар яллиғланиши ёки шамоллаши).

 

Аллергия пайдо бўлиши сабаблари

Озиқ-овқат аллергияси катталар ва болаларда маҳсулотлар таркибидаги оқсиллар, баъзан оқисилсимон моддалар – гаптенлар таъсирида вужудга келади. Бундай оқсил молекулалари таркибида инсон иммунитет ўзгаришининг генетик даражасидаги ҳимоя реакциясини чақирувчи қисмлар мавжуд. Шунингдек, ошқозон ва ичаклар ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга: алларгенлар касалланган маҳал иммунокомпонент ҳужайралар ёки аксил жисмларга реакцияси ортиб, таъсирчанлик кучаяди.

Болаларда овқат аллергияси

Болаларда овқат аллергияси

Аксарият ҳолларда болалардаги овқат аллергиясига онанинг ҳомиладорлик маҳали ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади. Мисол учун, ҳомиладорлик пайтида аёлнинг ҳаддан зиёд тухум истеъмол қилиши маълум муддатдан кейин болада айнан мазкур маҳсулотга нисбатан аллергия пайдо бўлиш эҳтимолини келтириб чиқаради.

Аммо аллергиянинг асл сабаби – иммунитетнинг генетик даражада бузилиши ҳисобланиб, у насл суради ёки фавқулодда пайдо бўлиши мумкин.

Одатда болаларда овқат аллергияси қуйидаги омиллар сабаб юзага келади:

  • Боланинг кўкрак сути билан боқилмаслиги, уларни турли сигир ёки эчки сути оқсиллари сақлайдиган сунъий аралашмалар билан озиқлантирилиши;
  • Чала туғилиш;
  • Ошқозон-ичак тизими касалликлари, ўт йўллари ёки жигар хасталиги.

Сигир сути оқсилига аллергия 2-3% эмизикли болаларда учрайди. 5 ёшга келиб 80% га болаларда бу ҳолат йўқолади, 6 ёшга келиб эса 100 та боланинг 1 тасидагина сигир сутига нисбатан аллергия учраши мумкин.

Бир ёшгача бўлган даврда болаларнинг 17% да бир марта бўлса ҳам аллергия ҳолати кузатилади.

Катталарда аллергия

Катталарда аллергия

  • Катталар ҳам баъзан аллергиядан азият чекади ва у турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Уларнинг бир қисми ҳам катталар, ҳам болаларда бир хил бўлади:
  • Иммунитетнинг генетик даражада бузилиши;
  • Ошқозон-ичак тизими жараёнларидаги яллиғланиш парчаланмаган егуликнинг ичаклар девори орқали сўрилишига олиб келади;
  • Ошқозоности бези фаолиятининг бузилиши моддалар сўрилиши тезлигини камайтиради шунингдек, ўт чиқариш ёки ичак йўллари дискинезияси;
  • Нотўғри овқатланиш тартиби ошқозон гастрити ёки бошқа хасталикларга сабаб бўлади (бу одатий аллергия ёки сохта аллергия пайдо бўлишига олиб келади).

Баъзи кишиларда овқат қўшимчаларининг айрим турларига аллергия бўлиши мумкин. Қўшимчалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳиди, ранги ва таъмини яхшилаш ҳамда сақлаш муддатини узайтириш учун қўлланади. Аллергияси бор кишиларда тартразин – маҳсулотга сариқ-тилларанг кўриниш берадиган қўшимча аксарият ҳолларда муаммо туғдиради. Шунингдек “қора рўйхатга” гўшт ва колабаса маҳсулотларига чиройли қизғиш-алвон тус берувчи натрий нитратини ҳам киритиш мумкин. Консервантлар орасида кўпроқ натрий глютамат ва салицилатларни ҳам қайд этиш лозим. Овқат аллергиясидан азият чекадиган кишиларнинг 5-7%, соғлом кишиларнинг 1000 кишидан 1 таси айнан озиқ-овқат қўшимчаларига аллергия кузатилади.

Аллергик реакцияга сабаб бўладиган маҳсулотлар

Аллергик реакцияга сабаб бўладиган маҳсулотлар

Эътиборли жиҳати, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида фақат туз ва шакаргина аллерген ҳисобланмайди. Қолган ҳар қандай егулик ёки озиқ-овқат маҳсулотининг у ёки бу маънода аллергияга сабаб бўлиш эҳтимоли бор. Айниқса, аллергияга мойиллиги бор кишилар бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратишлари керак. Шу ўринда кўпроқ тадқиқ қилинган ва кучли аллергенлар рўйхатига киритилган айрим маҳсулотлар ҳақида мулоҳаза юритсак.

Сигир сути

Кенг тарқалган аллергенлардан бири. Сут таркибида тахминан, 20 турдаги оқсиллар бўлиб, уларнинг ҳар бири қайсидир маънода аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Қайнатиш жараёнида уларнинг бир қисми парчаланиб кетади, бироқ қолган қисми юқори ҳароратга бардошли. Шу билан бирга, сутга аллергияси бор кишилар кишилар учун мол гўшти камдан кам ҳолатларда аллергенлар сирасига киртилади.

Товуқ тухуми

Тухум ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. Тиббиёт амалиётида ҳатто бир дона тухумнинг анафилактик шок ёки бошқа жиддий салбий оқибатларга сабаб бўлгани ҳолатлари қайд этилган. Гап шундаки, тухум таркибидаги протеинлар ичак деворлари орқали ўзгармаган ҳолатда қонга сўрилиш хусусиятига эга.

Тухум оқи ва сариғи турлича антиген хусусиятга эга бўлиб, баъзи кишилар тухум оқини бемалол истеъмол қилиши баробарида, унинг сариғини кўтара олмайди ёки аксинча. Тухум қайнатилган ёки қовурилганда тухум оқининг антиген хусусияти камаяди.

Товуқ тухумига аллергияси бор беморлар ўрдак ёки ғоз тухумини истеъмол қилишлари вазиятни ўзгартирмайди, чунки аллерген хусусият ҳар иккала кейинги парранда тухумида мавжуд. Тухумга аллергияси бор кишиларнинг аксариятида товуқ катаги ёки парранда фермаси ҳидига аллергия ҳолати кузатилади.

Ёш ўтиши билан, тахминан 10% болаларда тухумга аллергия йўқолади.

Балиқ

Балиқ кучли антиген ва гистамилиберловчи хусусиятга эга. Мазкур маҳсулотга аллергияси бор кишиларда нафақат балиқни истеъмол қилиш, балки уни тайёрлаш маҳали балиқ ҳиди ҳам ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин экан. Одатда, балиққа аллергияси бор кишилар организми ҳар қандай турдаги балиқ ва балиқ маҳсулотларини ниҳоятда салбий қабул қилади. Баъзан аллергия бир ёки бир неча тур балиқларга тааллуқли бўлиши ва аллергенлар сирасига кирмаган балиқни инсон бехавотир истеъмол қилиши ҳам умкин.

Қисқичбақасимонлар (қисқичбақа, краблар, креветка, омар)

Қисқичбақасимонлар учун аралаш антигенлик характерли бўлиб: инсонда бир турдаги қисқичбақасимонга аллергия кузатилса, таомномасидан ҳар қандай турдаги қисқичбақасимонлардан тайёрланадиган маҳсулотни чиқариб ташлаши лозим. Бу рўйхатга чучук сувда яшовчи майда дафния қисқичбақаси ҳам киради. Улар одатда аквариумда боқиладиган балиқлар учун махсус қуруқ озуқага қўшилади. Дафниянинг нафасни қисиб қўйишгача бўлган реакциясини унутмаслик керак.

Афсуски, денгиз маҳсулотлари ва балиққа нисбатан аллергия бир умрга қолади ва улар билан қисқагина тўқнашув ҳам анафилактик реакцияларга сабаб бўлиш эҳтимоли кучли.

Буғдой ва соя

Мазкур маҳсулотлар ҳам кўп учрайдиган аллергенлар сирасига киради.

Гўшт

Гўшт таркибида кўп миқдорда оқсил бўлиб, мазкур маҳсулот камдан кам ҳоларда аллергияга сабаб бўлади. Шу билан бирга баъзи гўшт маҳсулотлари, масалан, парранда гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга. Кимдадир мол гўштига аллергия бўлиши баробарида, қўй, чўчқа ёки товуқ гўштини хавотирсиз истеъмол қилиши мумкин.

Зироат маҳсулотлари

Зироат маҳсулотлари (буғдой, жавдар, жўхори, гуруч, арпа ва бошқ.) енгил аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Камдан кам ҳолларда уларни истеъмол қилиш жиддий асоратларга сабаб бўлади. 5-6 ёшга келиб болаларнинг тенг ярмида бундай реакциялар ўз-ўзидан йўқолади.

Сабзавот, мева ва реза мевалар

Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари орасида аллергияга сабаб бўладиганлари бисёр. Кучли аллергияга айниқса, цитрус мевалар (апельсин, грейпфрут, лимон), қулупнай ва ертут сабаб бўлади. Аллергияси бир маҳсулотга бўлган кишиларда айнан шу оилага тегишли барча меваларга бирдек реакция кузатилади.

Шу билан бирга, аралаш реакциялар ҳам мавжуд. Мисол учун, қайинсимонларнинг гул чанги (поллиноз)га аллергияси бўлган кишилар аксарият ҳолларда мутлақо бошқа оилага тааллуқли олма ва сабзи истеъмол қила олмаслиги мумкин. Мева ва сабзавотларнинг антиген хусусиятини пишириш, қовуриш ёки димлаш бир қадар камайтиради.

Ёнғоқлар

Кўпчилик ёнғоққа таъсирчан бўлиб, мазкур маҳсулотга реакция одатда анчагина кучли кўриниш беради. Ёнғоқнинг бир турига реакцияси бўлганлар, бошқаларини бемалол истеъмол қилиши мумкин, аммо баъзан бир ёнғоққа аллергияси бўлган киши умуман барча ёнғоқ турларидан азият чекиши эҳтимолдан холи эмас. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти дарахтининг чангига ҳам таъсирчан бўлади. Ерёнғоқ кучли аллерген бўлиб, кўп ҳолларда анафилактик реакцияга сабаб бўлади. Атиги 20% болада ёш ўтиши билан мазкур маҳсулотга аллергия йўқолиши мумкин.

Шоколад

Шоколадни кучли аллергия чақирувчи деб ҳисоблашсада, бу маҳсулот кучсиз антиген хусусиятга эга. У кучсиз реакция чақиради ва бу хусусият какаога ҳам таллуқли.

Аллергия аломатлари

Озиқ-овқат аллергияси боланинг ёши ва иммунтети ҳолатига боғиқ. Қуйида аллергиянинг асосий аломатлари ва унинг кўринишлари келтирилади:

Аллергия аломатлари

  • Терида тошма, қичиш, шиш ёки ачишиш;
  • Оғиз бўшлиғида шиллиқ парданинг шишиши;
  • Аллергик ринит (бурун битиши, акса ва бурундан сув келиши);
  • Йўтал (баъзан балғамли);
  • Нафас қисиши (томоқ шишиши оқибатида);
  • Кўзларнинг ёшланиши ва қизариши;
  • Кўнгил айниши ва қайт қилиш, қон аралаш ва шиллиқ ич кетиши;
  • Қорин соҳасида оғриқ.

Аллергия маҳали одатда, тошма – эшакеми кўринишида бўлиб, унча кўп бўлмаган қаттиқ ўзакли қизил тусли тошма, шиш ва қичишиш билан кечади.

Эмизикли болаларда овқат аллергияси атопик дерматит сабаб қатор қўшимча аломатларга эга:

  • Тери қуришқоқлиги;
  • Бола ахлат чиқариш тешиги соҳасида эмизгандан кейин кучаядиган қизариш.

Махсус овқатланиш тартибига амал қилинганида одатда, аллергия реакциялари изсиз йўқолади.

Аллергияни даволаш

Аллергияни даволаш

Аллергия давоси аввало, тўғри овқатланиш тартибига амал қилишда. Бемор бутунлай аллерген чақирувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан воз кечиши лозим. Парҳез орқали секин-аста, аммо ишончли равишда аллергияни енгиш мумкин. Бироқ махсус овақтланиш тартибига ҳолатингиз яхшиланганидан кейин ҳам маълум муддат амал қилишингиз фойдалан холи эмас. Боласини эмизадиган аёллар айниқса мазкур тартибга тўлиқ риоя этишлари шарт.

Умуман олганда, овқат аллергиясида икки турдаги парҳезга амал қилинади:

  1. Носпецифик парҳез (аллергияга сабаб барча озиқ-овқат маҳсулотларидан воз кечиш). Мазкур парҳезга аллергияга нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмаган, дастлабки аломатларданоқ амал қилиш талаб этилади;
  2. Тўлиқ парҳез (реакцияга сабаб ўладиган барча маҳсулотлардан, ҳатто жуда кам миқдордагисидан ҳам воз кечиш).

Парҳез аллергия профилактикасининг ягона йўли бўлиб, бунга катталар ҳам, болалар ҳам амал қилиши зарур. Бемор ёшига кўра касаллик билан кураш бир ҳафтадан тўрт ҳафтагача давом этади.

Болада сигир сутига аллергия кузатилса, унга эчки сутини бериш ҳам тақиқланади. Қўшимча озуқа сифатида оқсил ва аминокислоталари юқори гидролизланган тайёр аралашмалардан фойдаланиш керак. Сут маҳсулотларига аллергияси бўлган 90% болаларда мазкур аралашмалар патологик реакцияларга сабаб бўлмайди.

Аллергия сезилар-сезилмас даражада, енгил шаклда юз кўрсатганида ҳам, мутахассис шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Аллергия аломатларида қуйидаги дори воситалари қабул қилиш му мумкин:

  • Сорбентлар, масалан, Фильтрум (аллергенларни организмдан чиқаришни рағбатлантиради);
  • 2-авлод антигистамин препаратлар (шиш ва яллиғланишларни камайтиради);
  • Анафилакция рўй берганида тез тибий ёрдам бригадаси беморга эпенифрин, преднизолон юбориб, уни касалхонага ётқизади.

Касаллик қайталанмаслиги учун аллерголог мутахасси кўригидан ўтиш, хавфли маҳсулотларни аниқлаш ва уларни истеъмолдан чиқариш талаб этилади. Дори препаратларини доимий равишда ичиш тавсия этилмайди.

Бехосдан аллерген маҳсулот истеъмолидан кейин Фильтрум қабул қилиш мумкин. Бунинг учун 2-3 дона таблетка майдаланиб, кўп миқдорда сув билан ичилади. Бу препаратнинг шимиб олиш хусусиятини кучайтиради ва аллергия аломатларининг юзага чиқиш хавфини камайтиради. Мабодо касалик аломатлари пайдо бўлган бўлса, Фильтрумни 3-5 кун давомида қайбл қилиш тавсия этилади. Миқдори бемор ёшига боғлиқ ва буни шифокор белгилайди.

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис маслаҳатини олинг.