Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Озиқ-овқатдан заҳарланишдан қандай сақланиш мумкин?

Озиқ-овқатдан заҳарланишдан қандай сақланиш мумкин?

  1. Озиқ-овқатдан заҳарланишнинг турлари
  2. Заҳарланиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
  3. Озиқ-овқатдан заҳарланишнинг бошқа турларидан қандай сақланиш мумкин?
  4. Спиртли ичимликлардан заҳарланишни олдини олиш

Озиқ-овқатдан заҳарланишдан қандай сақланиш мумкин?

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган мурожатлар орасида,заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатлар жуда кўп учрайди. Заҳарланиш деб,одам учун зарарли бўлган токсик моддаларнинг қон айланиш тизимига келиб тушиши натижасида ўткир ривожланган ҳолатга айтилади.Энг кўп учрайдиган тури,озиқ-овқат билан заҳарланишдир,бу ҳолатда токсикологик омил,организмга ошқозон-ичак йўли орқали,озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан келиб тушади.

ОЗИҚ-ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ТУРЛАРИ

Озиқ-овқатдан заҳарланиш токсиннинг тури ёки манбасидан келиб чиққан ҳолда,бир нечта турга ажратилади:

Озуқавий токсик инфекциялар Озиқ-овқатнинг тирик бактериялар томонидан зарарланиши билан боғлиқ ҳолат.Бактериялар ажратиб чиқарадиган токсинлар ичак шиллиқ қобиғининг фаолиятини бузади ва қонга сўрилиб,умумий токсик таъсир кўрсатади. Бундай касаллик турли xил бактериялар томонидан қўзғатилиши мумкин,озуқавий токсик инфекциянинг энг кўп учрайдиган тури сальмонеллез,деб аталади. Айнан шу инфекция туxум, музқаймоқ,сут маҳсулотлари, қандолат ва колбаса маҳсулотлари билан боғлиқ заҳарланишларнинг аксарият қисмининг сабабчиси бўиб ҳизмат қилади.
Озуқавий бактериотоксикоз Аломатларнинг пайдо бўлиши, организмга бактериал токсинлар билан заҳарланган маҳсулотларнинг келиб тушиши билан боғлиқдир. Шуниси эътборга лойиқки, токсинларни ажратиб чиқарган микроблар одатда заҳарланиш пайтигача нобуд бўлади. Бактериотоксикознинг яққол мисолларидан бири- ботулизмдир.
Қўзиқоринлардан заҳарланиш Касалликнинг сабаби заҳарли, нотўғри ишлов берилган ёки шартли-истеъмолга лойиқ кўзиқоринларни истеъмол қилишдир.
Оғули ўсимликлардан заҳарланиш Ўсимлик оғулари ҳазм қилиш тизимига,бир неча турдаги ўсимликларни билмаган ҳолда ёки атайлаб истеъмол қилганда келиб тушиши мумкин.Шу билан бирга уларнинг фақат аниқ бир қисми заҳарли бўлиши мумкин: меваси, барги,илдизпояси.Баъзи бир доривор ўсимликлар ҳам белгиланган энг юқори миқдордан ортиқ қабул қилинганда ёқи одамнинг ўсимликка бўлган юқори индивидуал (ўзига ҳос) таъсирчанлилиги мавжуд бўлган ҳолларда токсикологик xусусиятини намоён қилиши мумкин.
Ҳайвон табиат оғулар билан заҳарланиш Нерест (увилдириқ сочиш) даврида, баъзи балиқларнинг молока(уруғ бези) ва илонбалиқнинг шиллиғи токсикологик таъсирга эга бўлиши мумкин. Нинақоринлилар оиласига мансуб кўп балиқлар заҳарлидир (масалан, фугу).Сигуатер заҳарланиш алоҳида гуруҳга ажратилади.Бу касаллик, бирҳужайрали денгиз мавжудотлари ишлаб чиқарадиган токсин- сигуатоксинни,ўз танасига йиғиб олган риф(қоя)балиқларни истеъмол қилиш билан боғлиқдир.
Спиртли ичимликлардан заҳарланиш Бу турдаги заҳарланишга, суррогат (сунъий) алкоголь маҳсулотлар (метанол, этиленгликол, техник суюқликлар ва бошқ.) ёки этил спиртининг ҳаддан ташқари кўп миқдорларда истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатлар киради.Қатьий қилиб айтганда,катталардаги алкоголь билан заҳарланиш бошқа турдаги заҳарланишлардан ажратилган бўлади ва кўп ҳолларда, заҳарланишнинг алоҳида тури сифатида қабул қилинади.Бу ҳолат бундай турдаги токсинларнинг инсон организмига таъсир қилиш хусуcиятлари билан боғлиқ,чунки улар асосан,ҳаёт фаолияти учун муҳим бўлган аъзоларга зарар етказувчи умумий токсикологик таъсирга эга.

 

ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Озиқ-овқатдан заҳарланишни қандай олдини олиш мумкин? Профилатик чораларга қуйидагилар киради:

  • Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш қоидаларига риоя қилиш, айниқса йилнинг иссиқ вақтида. Маҳсулотларнинг яроқлик муддатини назорат қилиш,xом гўшт/балиқ (ўрам, пакет ёки қопқоқ билан ёпилмаган) ва тайёр таомларни музлатгичда бир-бирига яқин жойлаштирилишига йўл қўймаслик,яримфабрикатлар,гўшт, балиқ ва қиймани қайта музлатилишидан сақланиш. Пиширлгандан кейин совуган таомни,уйга олиб келинган маҳсулотларни ва керак бўлмаган озиқ-овқатларни,ўз вақтида музлатгичга солиб қўйиш жуда муҳимдир.
  • Ошхонада гигиена қоидаларига риоя қилиш. Қўлларни ва маҳсулотларни яхшилаб ювиш, идиш-товоқ ва овқатланиш анжомлари тозалигини назорат қилиш,xом гўшт ва балиқни тозалаш учун алоҳида пичоқ ва тахтакачдан фойдаланиш.Тухум қобиғини чақишдан олдин ювиш тавсия қилинади.
  • Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш. Кўчадан келганда, ҳожатхонага борганда,таом тайёрлагандан сўнг ва овқат танновул қилишдан олдин қўлларни ювишни одат қилиш.
  • Оила аъзоларидан бири,ичак инфекцияси билан зарарланганда,уйда санитар ишлов бериш ишларини ўтказиш. Касаллик даврида ва ундан кейин бир қанча вақт давомида бемор, мунтазам равишда қайноқ сув билан чайиб,зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов берилган алоҳида идиш-товоқдан фойдаланиши,мақсадга мувофиқдир.
  • Маҳсулотларни сақланиш қоидалари бузилганлигига шубҳа пайдо бўлса,уларни истеъмол қилмаслик.Ўрамдаги очилганлик излари ва атайлаб қилинмаган механик шикастланишлар, ёрлиқдаги ёзувларнинг ўзгартирилганлиги,ҳаттоки қадоқ деворларнинг озгина бўртиши, музлатилган маҳсулотлардаги нотекис ва меъёрдан ортиқ муз қатлами хам ҳавотирли белгиларга киради.
  • Келиб чиқиши шубҳали бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслик,чунки бу маҳсулотлар тайёрлаш ёки тузаш пайтининг ўзида бактериялар билан зарарланган бўлиши мумкин. Маҳсулотларнинг заҳарланишига ошпаз, официант ва фаррошлардаги ичак инфекцияларнинг сурункали ёки яширин тури, ошхонада санитар-гигиеник меъёрларга амал қилмаслик (ифлос анжомлар, идиш-товоқ,тахтакачлар) сабаб бўлиши мумкин. Хона, стол, идиш-товоқ ва ошхона анжомларининг тозалигига етарли даражада эътибор берилмайдиган,официантларнинг кўриниши пала-партиш бўлган ва ҳашорат,кемирувчилар мавжудлигига ишора қилувчи белгилар бор бўлган жойларда,ҳеч нарса истеъмол қилмаган маъқул.

Бундай мураккаб бўлмаган чоралар- озиқ-овқат токсик инфекцияларига қарши яхши профилактика бўлиб хизмат қилади. Агар, истеъмол қилиб бўлинган маҳсулотларнинг сифатлилигига шубҳангиз бўлса,энтеросорбент препаратларни қабул қилиш ёрдамида,заҳарланиш ҳатарини камайтириш мумкин. Препаратлар токсин ва бактерияларни ўз юзасига йиғиб олади, шу билан бирга препаратларнинг ўзи қонга сўрилиб кетмайди ва ҳаттоки бир нечта таблеткаларни баравар қабул қилганда ҳам,зарарсиздир. Фильтрум қулай,xавфсиз, ҳарёқлама энтеросорбентдир. Препарат гўдаклар томонидан қабул қилинишига ҳам руxсат берилган.

Муҳим: препаратни қабул қилишдан олдин,мутахассис билан маслаҳатлашинг.

ОЗИҚ-ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ БОШҚА ШАКЛЛАРИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН

Оғули балиқлардан заҳарланишдан сақланиш учун,фақат яхши таниш бўлган турларини истеъмол қилиш керак бўлади. Экзотик (ғайриодатий) мамлакатларга саёҳат пайтида, ресторанларда трескасимонлар оиласи ва бошқа, шубҳасиз истеъмолга лойиқ турларни буюртма қилиш мақсадга мувофиқдир.Балиқларнинг нерест (увилдириқ сочиш)даврида,чўртан балиқ,налима,скумбрия, окунь(олабуға),қорабалиқ ва бир нечта бошқа балиқларни(уруғ безини) истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

Қўзиқоринлардан заҳарланишдан сақланиш учун,уларни пиширишдан олдин синчиклаб саралаб олиш зарур.Ҳар қандай шубҳа уйғотувчи қўзиқоринни ташлаб юбориш керак. Иложи борича,шартли-истеъмолга лойиқ қўзиқоринларни истеъмол қилмаслик.Агарда қўзиқоринлар териб бўлинган бўлса,уларни пиширишдаги ишлов бериш қоидаларига амал қилиш зарур. Қўлбола қуритилган,тузланган, маринадланган,бозордаги нотаниш одамлардан сотиб олинган, қўзиқоринларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқдир.

Ўсимлик ва ҳайвон табиат оғулар билан заҳарланишнинг биринчи аломатлари пайдо бўлиши,тез тиббий ёрдам xизматига мурожат қилишни талаб этади. Ёрдам етиб келгунча қоринни ювиш ва ҳазм қилиш тизимидаги токсинларнинг тўйинганлигини пасайтириш учун энтеросорбент (мисол учун Фильтрум®) қабул қилиш тавсия этилади.

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Алкоголь маҳсулотларидан заҳарланишдан сақланиш учун, уларни фақат йирик,синалган дўконлардан,таниқли навларни афзал кўрган ҳолда сотиб олиш керак.Шу билан бирга ҳар бир шишани,соxталаштириш белгилари бор-йўқлигига текшириб кўриш керак.Ёзувларнинг ҳар хиллиги ёки ёрлиқдаги ҳарфларнинг суркалиб кетганлиги,нотекис ёпиштирилган ва ёзувлар яхши босиб чиқарилмаган акциз белгиси, суюқликнинг бошқача ранг туси ва шиша тубидаги қуйқа-буларнинг барчаси маҳсулотни сотиб олиш пайтида сергаклантириши керак. Бундай белгилар спиртли ичимликнинг қалбаклаштирилганлигидан далолат бериши мумкин.

Ҳозирги кунда алокоголь маҳсулотининг асл эканлигини QR-ҳос рақами орқали аниқлаш мумкин. Бу рақам фақатгина расмий ишлаб чиқарилган шишаларда мавжуд ва кассада, чек бериш жараёнида махсус сканер ёрдамида ўқилиши мумкин. Бу қалбакилаштиришдан сақловчи самарали усулдир,шу сабабли алкоголь маҳсулотларни фақат шундай сканер мавжуд бўлган дўконлардан сотиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Агарда шиша очиб бўлингандан сўнг спиртли ичимликнинг асл эканлигига шубҳа пайдо бўлсабу ичимликни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Заҳарланишнинг биринчи аломатлари пайдо бўлганда,тез ёрдам чақириш,қоринни ювиш ва энтеросорбент(масалан Фильтрум®) ни қабул қилиш керак бўлади. Шубҳали шишани токсикологик текширув ўтказиш учун сақлаб қўйиш керак.