Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш

Уй дори қутиси

  1. Яра ва куйишга қарши воситалар.
  2. Ошқозон-ичак тизими учун воситалар.
  3. Шамоллашга қарши воситалар.
  4. Оғриқ қолдирувчи воситалар.
  5. Тинчлантирувчи воситалар ва юрак дорилари.
  6. Қўшимча тиббиёт ашёлари.
  7. Болалар учун дорилар.

Уй дори қутиси

Дард кутилмаганда келади ва ҳар доим ҳам дорихонага бориб, зарур дориларни олиб келишга вақт ва куч топа олмаслигимиз мумкин. Шунинг учун ҳам хонадондаги дори қутисида биринчи тиббий ёрдам учун зарур дори воситалари бўлгани маъқул.

Муҳим: дори воситаларинниг болалар қўли етмайдиган жойда сақланишига алоҳида эътибор беринг.

Хонадон дори қутиси – кутилмаганда хасталанган маҳал биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари сақланадиган ўзига хос “дорихонача”. Уйда кўплаб дармондорилар, бир хил типдаги препарат ва бошқа “фойдаси йўқ” дориларни сақлашнинг умуман ҳожати йўқ. Шунингдек, шифокор тавсия қилмаган мураккаб дори воситаларини ҳам уйингизда сақламанг. Улардан наф бўлмагани етмагандек, оила аъзоларингизда биронтасига зарар етказиб қўйиши мумкин.

Хонадон дори қутисида қандай дори воситалари бўлгани дуруст?

Муҳим: дори воситаларини йўриқномасида кўрсатилган шароитларда сақланг. Сақлаш шартлари риоя этилмаган препаратлар таъсир хусусиятини йўқотади.

ЯРА ВА КУЙИШГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР

Дори қутисида куйиш, яра-чақа ёки шунга ўхшаш ҳолатларда ёрдам берадиган препаратлар бўлишига эътибор беринг. Мазкур рўйхатга антибактериал, яралар тузалишига ёрдам берадиган препаратлар, композицион таркибли, куйиш ва яраларга қарши малҳамлар киради.

ОШҚОЗОН-ИЧАК ТИЗИМИ УЧУН ВОСИТАЛАР

Ошқозон ёки ичаклар фаолиятининг бузилиши ҳар қандай режани чиппакка чиқариши мумкин ва шунинг учун ошқозон-ичак тизими фаолиятини бартараф этувчи бир неча дори воситалари хонадонингиз дори қутисида бўлсин. Мисол учун, Фильтрум, жиғилдон қайнаши, овқат ҳазм қилишни яхшиловчи ҳамда спазмолитиклар.

ФильтрумФильтрум – организмдаги патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори воситалари, заҳар, оғир металл тузлари, алкогол ва аллергенларни боғлаб чиқарувчи ноёб препарат.

Эслатма: ҳар ой дори қутини текшириб, етмаётган дори воситалари билан тўлдириб туринг.

ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР

Грипп, ангина, бронхит – ҳар қандай оилада учраб турадиган хасталиклар. Дори қутингизда вақтида бундай касалликлар аломатларининг олдини олиб, бартараф этадиган дори воситалри бўлсин.

Тумовга қарши томчилар, иситма туширувчи воситалар, томоқоғриғидан таблетка ва пуркамалар (спрей), балғам кўчирувчилар – шамоллашда ёрдам беради ва хонадон дори қутисида бўлиши керак.

ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ВОСИТАЛАР

Ҳатто соғлигидан умуман шикоят қилмайдиган кишиларда ҳам баъзан мушак ёки бошқа оғриқлар кузатилади. Бундай пайтда оғриқ қолдирувчи дорилар қўл келади. Аммо, оғриқ бир неча кун давомида пасаймаса ёки қолмаса, унинг сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилишни унутманг.

Эслатма: ҳар 2-3 ойда дори қутингиздаги дори воситалари яроқлилик муддатини қараб, муддати ўтган воситалар ўрнига янгисини солинг, эскисини эса олиб ташланг.

ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР ВА ЮРАК ДОРИЛАРИ

Уйингизда тинчлантирувчи препаратлар ва юрак безовта қилганида зарур дорилар бўлишига эътибор беринг. Булар сирасига гомеопат воситалар, транквилизаторлар, нейролептиклар, нормотимик препаратлар киради.

ҚЎШИМЧА ТИББИЁТ АШЁЛАРИ

Дори воситаларидан ташқари хонадон дори қутисида:

  • Ҳарорат ўлчагич (градусник, иложи бўлса электрон);
  • Дока бинт ва ниқоблар;
  • Пахта, бинт, пластир;
  • Эластик бинт ва боғичлар;
  • Спринцовка;
  • Шприц, қисқич, қайчи, грелка бўлсин.

БОЛАЛАР УЧУН ДОРИЛАР

Ота-оналар фарзандларининг саломатлигига ҳар доим жиддий қарайди, бироқ бехосдан касалликка чалиниб қолмасликдан ҳеч ким кафолатланмаган. Оилада фарзанд бўлса, иложи борича болалар дори қутисини катталарникидан алоҳида сақланг. Катталарга мўлжалланган дори воситалари билан болаларни даволаш оддий қилиб айтганда, тўғри эмас.

Айниқса янги туғилган чақалоқ дори қутиси алоҳида эътиборни талаб қилади. Дарвоқе, бу масала юзасидан ҳали фарзанд дунёга келмасдан аввал ўйлаб қўйган маъқул. Эсон-омон қутилган рафиқангиз туғруқхонадан уйингизга келгунига қадар уйда:

  • Болалар упаси, мойи ва малҳами;
  • Чақалоқлар тошмасига қарши восита;
  • Чақалоқлар учун пахтали чўплар ва пахтали дисклар ҳамда оддий пахта;
  • Вазелин;
  • Нам салфеткалар;
  • Стерилланган бинт ва дока;
  • Марганцовка ва «кўкдори»;
  • Турли пластирлар;
  • Мойчечак ва календула (бадрасак);
  • Шприц ва пипетка;
  • Ҳарорат ўлчагич, жумладан чўмилтиришда сув ҳароратини ўлчаш учун махсус ўлчагич;
  • Спринцовкалар;
  • Дори воситалари учун ўлчагич (дозатор)ни шай қилиб қўйинг.

Хонадон дори қутисида бўлиши керак дори ва қўшимча воситаларни кўриб чиқдик. Мабодо, оила-аъзоларидан кимдадир сурункали хасталик бўлса, дори қутисида зарур дорининг бўлишига эътибор беринг ва вақти-вақти билан уни янгилашни унутманг. Ана шунда оилангиз аъзолари саломатлигига ҳеч қандай дард хатар солмайди.