Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш

Дизентерия

  1. Касаллик пайдо бўлиши сабаблари
  2. Заҳарланиш жараёни
  3. Дизентерия шакллари
  4. Аломатлари
  5. Ташхис
  6. Шигеллёз қандай даволанади
  7. Дизентерияда овқатланиш
  8. Дизентерия билан оғримаслик шартлари

Дизентерия

Дизентерия – ичакларни зарарловчи инфекцион хасталик. Касалликнинг амёба ва бактериал типлари маълум. Биринчи тип (уни баъзан амёбиаз ҳам деб номлашади) рус олими Ф.А.Леш амёбаларни кашф қилганидан кейин ажратилган. Мазкур хасталик иссиқ иқлимли мамлакатларга хос (Мексика, Ҳиндистон) бўлиб, мамлакатимизда камроқ учрайди. Иккинчи тип эса – бактериал дизентерия ёки шигиллёз деб аталади. Япон олими Кийоши Шиг касаллик чақирувчилар – шигелларни кашф этганидан кейин, унинг шарафига номланган.

Дизенетерия вақтида аниқланиб, энг мақбул даволаш усулини талаб этадиган касаллик. Шунинг учун хасталикнинг пайдо бўлиши ва аломатларини билиб олиш зарур.

Касаллик пайдо бўлиши сабаблари

Дизентерияга шигелла - ҳаракатсиз бактерия таёқчалари омил бўлади.

Фанда мазкур бактериянинг тўртта тури маълум бўлиб, уларнинг барчаси шигеллёз билан зарарланишга сабаб бўлади: Shigella dysenteriae, бир неч типга бўлинади, Shigella flexneri, Shigella boydii ва Shigella sonnei. Уларнинг биринчиси инсон тўқималарида экзотоксин ажратади ва у нафақат ичаклар, балки асаб тизимини зарарлайди. Шунинг учун шигеллёзга сабабчи энг оғир кечуви хасталик ҳисобланади.

Шигёллалар антибактериал препартларга осон мослашади ва анънавий тиббиёт йўли билан уни даволаш қийин кечади. Ўзига мос шароитда улар касаллик хусусиятини узоқ вақт намоён этиш қобилиятига эга.

Шигеллаларнинг оғир хасталикка сабачи хусусиятлари:

  • ичак ҳужайралари ичига сингиш ва шу ерда кўпайиш;
  • мазкур бактерияларнинг антибиотикларга ўхшаш моддалар ишлаб чиқариши ва нормал микрофлорага хатарли таъсир кўрсатиш;
  • тўқималарда йўғон ичак деворларини бузувчи ферментлар ишлаб чиқариш.

 

Заҳарланиш жараёни

Одатда, дизентерия билан болалар боғчаси ёки мактабга чиққан 2 дан 7 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланади. Дизентерия аломатлари касалланганлар умумий сонига нисбатан катта ёшдагиларнинг 30-40%да кузатилади.

Касаллик ахлат ва орал йўл билан ўтади. Соғлом кишига мазкур касаллик аксарият ҳолларда беморга тегишли буюмлар, касаллик қўзғатувчи тушган овқат ёки ичимлик орқали юқади.

Эҳтимолий манбалар:

  • Kасаллик яққол намоён бўлган бемор ёки сурункали дизентерия билан оғриган киши;
  • Реконвалесцент – илгари дизентериянинг ўткир шаклини бошидан ўтказган ва энди соғайиб келаётган инсон.
  • Бактерия ташувчи – ошқозон-ичак тизимида бактериялар кўпаядиган, аммо яққол аломатлари сезилмайдиган инсон.

Бактериялар организмдан фақат ахлат орқали чиқади ва касалликнинг ўткир кўриниши билан оғриган бемор анча хатарли ҳисоблнади. Касаллик қўзғатувчи пашшаларнинг оёқлари орқали тарқалиши (айниқса қишлоқ жойларида) кўпроқ эҳтимолга эга.

Шигелла юқиши йўллари:

  • етарли даражада ишлов берилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари (Зонне шигелласи); сут, гўшт, сабзавот, тармева ва мевалар, газак ҳамда колбасалар;
  • сув орқали – зарарланган сув манбаларидан ичиш (Флекснер шигелласи);
  • маиший-контакт йўли – зарарланган предметлар, хусусан бемор ушлаган буюмларга тегиш ва ундан кейин қўллрни ювмаслик, ҳатто болалар оғзи теккан маҳсулотни татиб кўриш ва ҳ.к.

 

Дизентерия шакллари

Касалликнинг ўткир (2 ҳафтагача чўзиладиган) ва узоқ муддатли (1 ойга қадар чўзиладиган) шакллари мавжуд. Ҳар иккалар шаклда инкубация даври икки соатдан 5 кунга қадар давом этади. Касалликнинг сурункали шакли бугунги кунда қарийб учрамайди.

Аломатлари

Катталарда дизентерия ичак инфекциялари кўринишида кечади.

Дизентерия аломатлари:Аломатлари

  • юқори тана ҳарорати;
  • заҳарланиш аломатлари;
  • қоринда оғриқ;
  • ичбуруғ;
  • кўнгил айниши;
  • қайт қилиш;;
  • организмнинг сувсизланиши.

Ўртача оғирликдаги дизентерияда мазкур аломатлар яққолроқ кўринади. Касалликнинг дастлабки белгилари – ҳолсизланиш ва ваража, шунингдек, қоринда қаттиқ оғриқ. Ич кетганда ахлат қон аралаш ёки шиллиқ массали бўлиши, тўхтовсиз, бир суткада 20 мартагача ҳожатга чиқиш кузатилади. Дастлабки 2 кун оралиғида ҳожатга чиқиш сони бир мунча ортади. Шунингдек, тана ҳарорати 39˚Сга қадар кўтарилади ва бош қаттиқ оғрийди. 2-5 суткадан кейин тана ҳарорати меъёрига тушади.

Кўпчилик беморларда қориндаги оғриқ узоқ муддат давом этади ва тинимсиз оғриқ кузатилади. Одатда, оғриқ қорининг чап паст қисмида кузатилади, аммо баъзи ҳолларда мазкур зона атрофида ҳам бўлиши мумкин. Беморлар аксарият ҳолларда қорин дамлашидан шикоят қилади.

Дизентериянинг оғир шакли шиддат билан кечади. Ичнинг суюқ кетиши баробарида, қайт қилиш, қон босимининг тушиб кетиши, нафас сиқилиши ҳам рўй беради. Касалликнинг мазкур шакли баъзан бир ярим ойгача давом этади. Вақтида даво тадбирлари амалга оширилмаса, дизентериянинг ўткир шакли сурункали кўриниш олиш эҳтимоли бор.

Касалликнинг болалардаги аломатлари

Касалликнинг болалардаги аломатлариБолаларда дизентерия кучли ич кетиши, маълум муддат орасида ахлат кулранг ёки яшил шилимшиқ модда аралашмаси билан бўяниши кузатилади. Боланинг организми кучли сувсизланишдан қаттиқ азият чекади. Шиллиқпардаларда қурушқоқлик аломатларини кузатсангиз, демак сувсизланиш ҳаддан ошган. Бола ёши қанчалик кичик бўлса, дизентерия шу қадар оғир кечишини унутманг. Шунинг баробарида ёш бола организми шиддат билан сувсизлана боради.

Дизентериянинг оғир шаклларида болада юрак етишмовчилиги, мушаклар тортишуви (судорога), ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилади. Мазкур аломатларда зудлик билан бемор касалхонага ётқизилиши шарт.

Эмизикли гўдакларда касаллик аломатлари

Бир ёшдан кичик болаларда дизентерияга учраш ҳоллари нисбатан кам учрайди. Касаллик тўсатдан пайдо бўлади ва бир неча кун давомида ривожланади. Одатда интоксикация – заҳарланиш аломатлари устунлик қилади. Бола овқат емай қўяди, инжиқланиб, кўп йиғлайди, ваража тутади, ахлати ўзгариши камроқ. Ахлати таркибида яшил тусли шилимшиқ модда кузатилади, 2 – 3 кундан кейин қон аралашмаси кузатилади. Қорни дам бўлади, ғулдираш кузатилади. Мана шундай пайтларда бола йиғлаб, юзлари қизариб кетади (зўриқиш). Кекириб, қайт қилиши мумкин ва бу унинг сувсизланишига олиб келади.

Бундай пайтларда кўпинча бошқа вирусли ва бактериявий инфекциялар қўшилиб, боланинг соғайиш муддати чўзилади. Шунинг учун бир ёшдан кичик болаларни уйда даволаш, оғир шаклларида эса инфекцион касалликлар шифохонасининг махсус боксида давом эттириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ташхис

Дизентерия ташхиси лаборатория шароитида ахлат намунасини бактериологик экиш йўли билан амалга оширилади. Мазкур текширув уч карра ўтказилади, бироқ унинг якуний натижалари бир ҳафтадан кейингина маълум бўлади ва шу сабабли экспресс-тест сифатида қўланилмайди.

Касалликни барвақтроқ аниқлаш учун эса дизенетрия таёқчаларига антижисмлар ва ахлат таркиби ҳамда қондаги заҳарларни аниқлашда иммунологик усул қўлланилади. Генетик материалда бактериялар бор-йўқлигини аниқлаш учун полимераз-занжирли реакция қўлланилади.

Касалликнинг оғир-енгиллигини аниқлаш учун эса копрограмма ёки ахлат таҳлили белгиланади. Шилимшиқ моддалар ва эритроцитлар ҳамда лейкоцитлар сони ичаклар шилиқпардаси зарарлангани, яллиғланиш жараёни ривожланаётганидан дарака беради.

Шигеллёз қандай даволанади

Катталар ва болаларда дизентерияни даволаш овқатланишни ташкил қилишдан бошланади. Дасталабки уч кунда истеъмол қилинадиган егулик миқдори камайтирилади. Овқат беморга илиқ ҳолатда кунига 6 марта едирилади. Бемор ҳолати яхшиланганидан кейин парҳез кенгайтирилади.

  • Касалликнинг дасталбки белгилариданоқ энтерсорбентлар қабул қилишни кечиктирмаслик керак. Уларни бемор тўлиқ тузалгунига қадар қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Дизентерияда самарали энтерсорбентлардан бири Фильтрум ҳисобланади. Таблетка кўринишидаги ва табиий лигнин моддаси сақлайдиган дори воситасини қабул қилиш осон. Фильтрум ичаклардан токсин ва касаллик чақирувчи бактерияларни боғлаб, чиқаради.

Фильтрумни бир ёшдан бошлаб беморларга тавсия қилиш мумкин. Қабул миқдорини шифокор белгилайди. Таблеткалар овқатдан бир соат олдин, 2-3 ҳафта давомида сув билан ичилади. Дори бутунлай бехатар ва баъзи беморларда қорин дамлаш кўринишида таъсир кўрсатиши мумкин. Дорихоналарда рецептсиз берилади. Лактофильтрумни бошқа дори воситалари билан даво терапиясида қабул қилиш мумкин ва дориларни қабул қилиш тартибига мувофиқ оралиқ камида бир соатни ташкил қилиши керак.

  • Бемор организмидида сувсизланиш ҳолати кузатилса, кўп миқдорда суюқлик кўринишида регидратация тавсия қилинади. Булар тузли эритмалар, зарур бўлса, томир орқали юбориладиган воситалар.
  • Овқат ҳазм қилиш жараёнини тиклаш учун фермент воситалар, масалан, Микразим тавсия этилади.

Дизентериянинг оғир шаклларида шифокор пенициллин, нитрофуран, аминогликозид ва бошқа шу каби гуруҳдаги антибиотикларни буюриши мумкин. Даволаш курси давомийлиги 7 кун. Пробиотиклар ва иммунитетни тикловчи воситалар мажмуавий тавсия қилинади.

Антибиотиклар билан даволаш курсидан кейин ҳам бемор ахлатида шигеллалар аниқланса, дизентерия бактериофаг билан даволаш тавсия қилинади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, дизентерияни ўзбошимчалик билан давош мумкин эмаслигини унутманг. Касалликнинг дастлабки босқичлариданоқ шифокорга мурожаат қилинг.

Дизентерияда овқатланиш

Дизентерияни даволашнинг муҳим босқичларидан бири – тўғри овқатланиш. Ичбуруғда ёғли ва углеводларни танаввул қилишдан воз кечинг. Улар ўрнини оқсиллар эгалласин. Шунингдек, ошқозон-ичак тизимини қўзғатувчи ва дам ҳосил қилувчи егуликлардан воз кечинг.

Тавсия этиладиган маҳсулотлар:

  • буғдой унидан қоқнонлар (юпқа кесиб, озроқ тоблаш керак);
  • ёғи кам шўрвада қайнатилган гуруч ёки манна ёрмаси;
  • қайнатилган ёғсиз гўшт, шунингдек парранда гўшти ва балиқ;
  • янги ёғсиз сузма;
  • енгил қайнатилган тухум (суткасига кўпи билан 2 дона);
  • сувда қайнатилган сули, гречиха ёки гуруч;
  • шўрвада яхши пиширилган сабзавотлар.

Истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар:

  • нон ва пишириқлар;
  • ёғли шўрва;
  • ёғли гўшт ва балиқ маҳсулотлари, колбасалар;
  • шўр балиқ, консерва маҳсулотлари;
  • сут маҳсулотлари;
  • қаттиқ пиширилган тухум ва қовурилган тухум;
  • тариқ, ясмиқ ва перловка ёрмалари;
  • макаронлар;
  • дуккаклилар;
  • хом сабзавот ва мевалар, шарбатлар;
  • газланган ва яхна ичимликлар;
  • пишган мева ва эзилганлари;
  • ширинликлар.

 

Дизентерия билан оғримаслик шартлари

Дизентерия билан оғримаслик шартлари

Шигиллёз юқтирмаслик учун аввало, шахсий гигиена талабларига қатъий риоя қилинг. Айниқса жамоат жойларида эҳтиёткорликни унутманг:

  • Овқатдан олдин ва ҳожатхонадан кейин қўлларингизни совунлаб ювинг.
  • Оилада ёш болалар бўлса, уларнинг ҳатти ҳаракатларига эътиборли бўлинг ва гигиена қоидаларига амал қилишларини текшириб туринг.
  • Дизентерияга учраган беморга қараётган бўлсангиз, ўрин-тўшакларини мунтазам дезинфекция қилинг ва бемор билан ҳар бир мулоқотдан кейин қўлларингизни совунлаб ювинг.
  • Дизентерияга учраган болалар ахлати текширувдан ўтказилиб, касаллик қўзғатувчи йўқлиги аниқланмагунига қадар боғча ёки мактабга вақтинча бормагани маъқул.
  • Умумий овқатланиш муассасалари ходимлари ва ишчилари ҳам тузалмагунларига қадар ишга чиқмаслиги шарт.

Касалликдан сўнг маълум қўзғатувчига нисбатан иммунитет ҳосил бўлади, бироқ у доимий бўлмасдан, самараси бир неча ойдан кейин йўқолади. Бу орада эса шигелланинг бошқа тури билан касаланиш эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг учун ҳам профилактика болалар ва катталарнинг дизентерияга учрамаслигида муҳим аҳамиятга эга.

 

Муҳим: фўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор маслаҳатини олинг.