Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Заҳарлангандан кейинги пархез

Заҳарлангандан кейинги парҳез хусусиятлари

  1. Заҳарлангандан кейин овқатланиш рациони.
  2. Овқатланиш қоидалари.
  3. Заҳарлангандан кейин нималар танаввул қилиш мумкин эмас?
  4. Заҳарлангандан кейин болалар пархезининг ўзига хос хусусиятлари.

Заҳарлангандан кейинги пархез

Зарарли микроорганизмлар (бактериялар, вирус, замбуруғ ва ҳ.к.) ёки таркибида кучли заҳарлар сақловчи моддалар (кимёвий моддалар, ўсимлик ёки ҳайвонларга мўлжалланган воситалар, оғир металл тузлари, радионуклидлар) билан заҳарланган маҳсулот, овқат ва егуликларни истеъмол қилиш натижасида овқат ҳазм қилиш тизимининг ўткир бузилиши овқатдан заҳарланиш деб аталади. Биринчи ҳолатни шифокорлар – овқатдан заҳарланиш, иккинчисини эса токсик, ноинфекцион заҳарланиш деб номлашади.

Овқатдан заҳарланиш тиббий препаратлар билан даволангандан кейин, одатда, махсус пархезни ҳам талаб қилади. Пархез турли аломатлар (оғриқ, санчиқ, ич келишнинг бузилиши, кўнгил айниши)ни камайтиради, умумий ҳолатни яхшилайди, организмни заҳарли моддалардан халос бўлишига ёрдам беради ва организмнинг тикланишини рағбатлантиради.

Лечебные эффекты диеты возникают вследствие:

  • Парҳез: организмда ичбуруғ (ич кетиши), қайт қилиш ва юқори ҳарорат оқибатида бузилган суюқлик ва минераллар миқдорини нормаллаштиради;
  • Ҳужайра ва тўқималарнинг тикланиши учун оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва витаминлар билан таъминлайди;
  • Парҳез ва унинг давомийлигини шифокор белгилайди ҳамда овқатдан заҳарланган бемор ҳолатини кузатиб боради. Ҳар қандай ҳолат ўзгаришидан шифокорни хабардор қилиш лозим.

Парҳез ва унинг давомийлигини шифокор белгилайди ҳамда овқатдан заҳарланган бемор ҳолатини кузатиб боради. Ҳар қандай ҳолат ўзгаришидан шифокорни хабардор қилиш лозим.

Заҳарлангандан кейинги овқатланиш рациони

Заҳарланган чоғда ва ундан сўнг нималарни истеъмол қилиш ва ичиш мумкин? Биринчи суткада овқатланиш қатъиян ман этилади. Заҳарланишнинг дастлабки аломатларидаёқ табиий сорбентлар, масалан Фильтрум қабул қилиш тавсия этилади. Фильтрум организмдан патоген бактериялар ва бактериал токсинларнинг чиқарилишида кўмаклашади.

Фильтрум Фильтрум – келиб чиқиши турлича бўлган ичбуруғ (инфекцион диареяда – лоперамид қабул қилиш мумкин эмас, паразитар ёки ротавирус инфекцияда – антибиотиклар бефойда, фаоллаштирилган кўмир эса қарийб бесамар)ни тезда даволаш воситаси.

Что же можно есть в дальнейшем?

Заҳарланган маҳал овқатланишнинг умумий жадвали

1-кун2-кун3-кун4-кун5-кун
умуман овқат ейиш мумкин эмас сабзавотлардан шўрва сабзавотлардан шўрва Товуқ шўрва Товуқ шўрва
сабзавот бўтқаси сабзавот бўтқаси Сабзавотли пишириқ Сабзавотли пишириқ
қоқнон бўлаклари қоқнон бўлаклари Қайнатилган балиқ рисовая каша
  гуручли бўтқа қоқнон бўлаклари қоқнон бўлаклари
    Гуручли бўтқа Қайнатилган балиқ

 

Иккинчи кунига:

  • 200 мл сабзавотлардан шўрва;
  • 2-3 бўлак қоқнон;
  • 100 мл суюқ сабзавотли бўтқа.

Суюқлик – 2 литрга қадар. Қайнатилган сув, намаътак қайнатмаси, газланмаган минерал сув, дорихонадан олинган тузли эритмаларни ичиш мумкин.

Учинчи кунга эса рационга ёрмалар киритиш мумкин.

Маҳсулот миқдори:

  • 200 мл сабзавотлардан шўрва;
  • 300 г суюқ ёки сувда қайнатилган гуручли бўтқа;
  • коқнон (4 бўлак) ва 2-3 дона қуруқ печенье.

Тўртинчи кундан бошлаб истеъмол қилинадиган маҳсулотлар миқдори ва қамрови бироз кенгаяди, товуқ ва ёғсиз балиқдан (судак) тайёрланган шўрва.

Суткалик рацион:

  • 200 г манна ёрмасида сабзавотли пишириқ (тухум қўшмасдан);
  • 100-150 мл товуқ шўрва (биринчи мартасига қайнатиб, шўрваси тўкиб ташланади, кейин устидан яна сув қуйилиб таом тайёрланади);
  • 100 г қайнатилган балиқ;
  • қоқнон (4-5 бўлак) ва қуруқ печенье (5-6 дона);

Балиқ ёки товуқ гўштидан шўрва тайёрлаш маҳали унга сабзавот ва зираворлар қўшилмайди. Озроқ туз солинса кифоя.

Бешинчи кунига рационни кенгайтиришда давом этилади. Товуқ гўшти, гуручдан тайёрланган таомлар, сузма ейиш мумкин:

  • 300-400 мл қиймаланган товуқ гўштидан фрекаделькали шўрва;
  • 200-300 г қайнатилган гуруч;
  • 200-300 г тобланган ёки сузмадан суфле (тухумсиз);
  • 5-6 бўлак қоқнон.

Овқатланиш қоидалари

Заҳарлангандан кейинги пархезЗаҳарлангандан кейин суткасига оз-оздан 7 мартага қадар овқатланиш лозим. Кейинроқ овқатланиш 3-4 мартага туширилади, кундузги овқатланиш миқдори ошириб борилади. Таом илиқ ёки уй ҳароратида, шиллиқ пардага зарар етказиши мумкинлиги боис совуқ бўлмаслиги керак.

Бўкиб қолиш даражасида таом истеъмол қилиш мумкин эмас. Мунтазам умумий ҳолатни назорат қилиш лозим. Ошқозон таомга тўлдириб юборилса кўнгил айниши ёки қайт қилишга олиб келади, ич келиши бузилади. Мабодо мазкур ҳолат рўй берса, дарҳол шифокорга маълум қилиш лозим.

Бешинчи кундан кейин, умумий ҳолат яхшиланиб бориши кузатилса, одатий овқатланиш режимига ўтилади.

Ошқозон-ичак микроб флораси бузилган маҳал шифокорлар уни нормаллаштириш мақсадида прибиотиклар ёки пребиотиклар, масалан «Лактофильтрум» қабул қилишни тавсия қилади.

Заҳарлангандан кейин нималар истеъмол қилиш мумкин эмас?

Заҳарланиб қолган маҳал бутун реабилитация даврида нималарни истеъмол қилиш мумкин эмас?

3-4 ҳафта давомида истеъмоли тақиқланган маҳсулотлар:

  • Консерваларнинг ҳар қандай тури;
  • Сутли таомлар;
  • Ҳар қандай колбаса маҳсулотлари;
  • Сур, дудлама балиқ ва гўшт, тузланган чўчқа ёғи;
  • Шоколад;
  • Қовурилган гўшт (кабоб, тобланган эт, котлетлар);
  • Дуккаклилар, жўхори;
  • Қовурилган ёки чала пиширилган тухум;
  • Мевалардан тайёрланган ширин шарбатлар;
  • Янги узилган нон ва нон маҳсулотлари, печенье ва гуммалар;
  • Хом сабзавот ва мевалар.

Тўлиқ тузалмагунча алкогол ичмаслик, ўткир (сиркали) ёки зираворли (аччиқ қалампир ва турли зираворлар сепилган) таомларни истеъмол қилиш тақиқланади. Кунига кўпи билан иккита янги таомни рационга киритиш мумкин.

Овқатдан заҳарланган болалар парҳезининг ўзига хосликлари

Питание ребенка после отравленияУмуман олганда, овқатдан заҳарланишда катталар ва болалар амал қилиши лозим парҳезлар орасида айтарли фарқ йўқ. Фарқ – бола ҳар доим ҳам ҳолатини аниқ-равшан айтиб ёки кўрсата олмаслиги мумкинлигида.

Овқатдан заҳарланишнинг дастлабки аломатларини сезган заҳоти болага яхшиси, таом едирманг ва қайт қилдиришга уринманг. Илиқ қайнатилган сув ичириш кифоя.

Сувдан бошқа яна нима ичиш мумкин? Болаларга чанқоқни қондириш мақсадида мойчечак қайнатмаси ва нимтатир шарбатлар ичирган маъқул. Ич келиши қийинлашган ва ич кетишда суюқ, сувда яхшилаб қайнатилган гуручли бўтқа бериш керак. Сабзавотли таомлардан узоқроқ бўлиш лозим. Тахминан, 3-5-кундан бошлаб, шифокор тавсиясига кўра, боланинг аҳволи яхшиланган ва ич келиши нормаллашганда нонуштага ичаклар микрофлорасини тиклаш учун табиий йогурт бериш мумкин.

Овқатдан заҳарланган маҳал катталарми ёки ёш болаларми, албатта тиббий маслаҳат учун шифокор ёки мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Чақалоқ ва ҳомиладор аёллар заҳарланганда эса зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш шарт.