Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Сайёҳ дори қутиси

Сайёҳ дори қутиси

  1. Ошқозон-ичак тизими фаолияти учун воситалар.
  2. Иситма ва оғриқларга қарши воситалар.
  3. Куйишга қарши воситалар.
  4. Лат ейишга қарши воситалар.
  5. Кўнгил айнишига қарши воситалар.
  6. Шамоллашга қарши воситалар.
  7. Аллергияга қарши воситалар.
  8. Хорижга қандай дори воситалари билан бориб бўлмайди?
  9. Сайёҳлик дори қутисини тўғри тайёрлаш

Сайёҳ дори қутиси

Саёҳатга чиқишда биринчи галда паспорт ва пулни эсимиздан чиқармаймиз. Аммо, дори қути ҳам хаёлингиздан кўтарилмасин, ахир таътил пайти оғриб қолмасликдан ҳеч ким кафолатланмаган. Боз устига ўзингиз билан дори олмаган бўлсангиз, хорижий мамлакатда зарур дори воситасини харид қилиш анча мушкуллик туғдириши мумкин. Шифокорингиз тайинлаган, ўзига хос препаратларни чегарадан олиб ўтишга тўғри келса нима қиласиз? Хорижий муқобилини сотиб олишга тўғри келса, ортиқча пул тўламаслик учун-чи? Келинг унда, сайёҳ дори қутичаси ҳақида батафсил гаплашиб олсак.

Энг аввало йўлга шифокор тавсияси билан мунтазам қабул қиладиган дориларингизни олинг. Мабодо сурункали касалингиз бўлса, хуруж қилганда қабул қиладганларингизни эсдан чиқарманг. Баъзи кишилар кучли таъсир қилувчи, психотроп ёки махсус препарат ларга муҳтож бўлади ва бундай пайтларда чегара ёки божхона постида муаммо чиқмаслиги учун шифокор имзоси ва муҳри туширилган тавсияномани олиш шарт.

Саёҳатга чиққанда дори қутига яна қандай дори воситаларини солиш лозим?

Ошқозон-ичак тизими фаолияти учун воситалар

Бошқа мамлакатга борган маҳал кўпчилигимиз бизга номаълум озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувига дуч келамиз. Улар ошқозон ёки ичаклар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сайёҳлик дори қутингизга овқат ҳазм қилишни яхшиловчи ва ичак инфекцияларига қарши дори воситаларини солиб қўйишни унутманг.

Янги шароит ва нотаниш овқатлардан баъзан ич бузилиши мумкин. Бундай ҳолларда «Фильтрум» дори воситаси қўл келади.

ФильтрумФильтрум препарати фаоллаштирилган кўмирга қараганда 1000 бараварга патоген бактерияларни сўриб олиш хусусиятига эга. Овқатдан заҳарланганда қайт қилишнинг асосий сабабчиси микотоксикозда ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасига фаоллаштирилган кўмир ва минерал сорбентлардан фарқли - зарарламасдан таъсир кўрсатувчи сорбент

Иситма ва оғриқларга қарши воситалар

Саёҳат маҳали тана ҳарорати кўтарилса иситма туширувчи дори воситаларини қабул қилиш керак бўлади. Уларнинг баъзилари оғриқсизлантирувчи таъсирга ҳам эга. Бироқ, дори қутига оғриқларни пасайтирадиган, шунингдек, спазмаларни бартараф этувчи препаратни алоҳида солиб қўйганингиз дуруст.

Куйишга қарши воситалар

Бундай воситалар, айниқса, иссиқ иқлимли мамлакатлардан бирига саёҳат қиладиган бўлсангиз, жуда асқотади. Аввало, SPF-фактори 20-30 кун қуёшдан ҳимоялайдиган крем олинг. Болангиз учун ҳимоя даражаси 50 ни ташкил қиладиган крем маъқул.

Шунга қарамай сайёҳлар ҳар доим ҳам ўзларини қуёш нурларидан тўлиқ ҳимоя қила олмасликларини эътиборга оладиган бўлсак, куйишга қарши махсус восита зарар қилмайди.

Лат ейишга қарши воситалар

Дам олишда баъзан оёқ-қўллар лат ейиши, бирон жойга уриб олиш, айниқса, болаларнинг йиқилиб-сурилиши, одатий ҳол. Шунинг учун ҳам, тананинг лат еган қисми тезроқ тузалиши ва саёҳатдан нохуш эсдаликлар қолмаслиги учун, марҳамат қилиб, дори қутингизга қуйидаги дори воситалари ва ёрдамчи дори-дармонларни солишни унутманг:

  • Водород пероксиди;
  • «Кўкдори» ва йод (қалам кўринишида бўлгани дурустроқ);
  • Бактерицид пластир;
  • Дока, пахта дисклар ва «пахтали қулоқчўп»;
  • Бинт, дока ниқоб, қонни тўхтатадиган салфеткалар;
  • Эластик бинт (пай чўзилганда асқотади).

Кўнгил айнишига қарши воситалар

Баъзи кишиларнинг автомобил, самолёт ёки кемада қаттиқ кўнгли айниши мумкин. Денгиз касаллиги – инсон вестибуляр аппарати фаолиятининг бузилиши бўлиб, бош мия тананинг доимий ҳаракатда экани борасидаги ахборотни мос равишда қабул қила олмайди. Оқибатда бош айланиб, инсоннинг кўнгли айнийди (қайт қилиши ҳам мумкин). Айтилган кўнгилсизликлар саёҳатингизга соя солмаслиги учун, олдиндан чорасини кўриб, кўнгил айнишига қарши дори воситаларини захира қилинг. Улар бош мияга нотўғри ахборот етказилишини секинлаштиради ва саёҳат чоғи ҳолатингиз салбий томонга ўзгармайди.

Шамоллашга қарши воситалар

Афсуски, дам олиш пайтида шамоллаб қолиш эҳтимоли юқори. Аэропорт, самолёт саҳни ва отелларда шамоллатиш тизими қаттиқ ишлайди ва буни баъзида сезмай ҳам қоламиз. Оқибатда эса организм аллақачон касалланган бўлади. Айниқса, қиш пайти иссиқ ўлкаларга саёҳат оқибатлари ўта аянчли бўлиши мумкин. Зеро, иқлимнинг тез ўзгариши одатда шамоллаш билан якун топади. Мазкур ҳолатларда йўтал, томоқоғриғи, тумов, бошоғриғи ва ҳатто отитга чалиниш ҳеч гап эмас.

Таътилни касалхона ёки ўрин-кўрпа қилиб ўтказмаслик учун дори қутингизга вирусга қарши воситалар ва шамоллашдан халос этувчи дори-дармонларни солинг. Шамоллаш аломатларини енгил бартараф этувчи – томоқ учун пуркама малҳам (спрей), бурун битишидан томчилар ва йўталдорилари ҳам керак бўлиб қолади.

Аллергияга қарши воситалар

Дам олиш маҳали аллергия пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бунга нотаниш таом ва егулик, ичимлик суви, ўт-ўлан ва ҳатто қуёшда сал кўпроқ туриб қолиш сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Аллергия терининг қизариши, тошмалар тошиши, қичишиши билан бирга шиллиқ пардаларнинг шишигача кўринишда бўлиши мумкин. Бундай нохушликларнинг олдини олиш учун аллергияга қарши сифатли таблеткалар ҳамда терини тинчлантирувчи малҳам-кремлар қўл остингизда бўлсин.

Хорижга қандай дори воситалари билан бориб бўлмайди?

Ҳар қандай кучли таъсир қилувчи, айниқса таркибида гиёҳванд модда бўлган дори воситаларидан воз кечинг. Шифокор тавсиясига кўра қабул қилишга мажбур бўлсангизгина, истисно қилиниши мумкин. Йўлга антибиотиклар олиш шарт эмас, улар кучли воситалар бўлгани боис, шифокор касаллик сабабларини аниқлаганидан кейингина ўзингизга мос дори воситасини ёзиб беради.

Кўпгина сайёҳлар Осиё ёки Африка давлатларига дам олишга кетаётиб, ўзлари билан малярияга қарши дори воситаси олади. Маслаҳатимиз: бундай қила кўрманг. Гап шундаки, малярия жиддий касаллик ва уни ўзбошимчалик билан даволаб бўлмайди. Боз устига, маҳаллий дори уйда сотиб олганингиздан кўра самаралироқ бўлиши ҳеч гап эмас. Ҳар қандай ҳолатда эса, даволашнинг биринчи босқичи – шифокорга учрашиш ва ундан маслаҳат олиш ҳисобланади.

Сайёҳлик дори қутисини тўғри тайёрлаш?

Саёҳатга чиқишдан олдин дори қутига:

  • Тиббий препаратлар қуёш нури ва иссиқда қолиши мумкин эмас. Шу боис, дори ва ёрдамчи воситаларни термо-сумкачага жойланг. Иситма туширувчи шамчалар ва оғир шаклли аллергияга қарши воситаларга биринчи галда эътибор қаратинг.
  • Саёҳат олдидан препаратларнинг сақлаш муддатини теширинг.
  • Дориларни имкон қадар қутиси билан бирга олинг, акс ҳолда уларни адаштириб юбориш мумкин
  • У ёки бу дори воситасини тўғри қабул қилиш учун дориларни албатта йўриқномасини билан бирга жойлаштиринг.