Яна, Мулино
08.11.2017
Ҳаммага xайрли кун, ҳозир мен озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатдарида қабул қилинадиган таблеткалар ҳақида гапириб бераман.
Фильтрум таблеткаларини эрим иш сафарига кетаётганда сотиб олдим, чунки у ҳар доим зарар қилиши мумкин бўлган нимадир ейди.У вокзалда сотиладиган шаурма(лаваш) ва перашкаларни яхши кўради, шу сабабли мен унинг соғлиғидан ҳавотир оламан. Заҳарланиш жуда ёқимсиз нарса ва шундай ҳолатлар бўлгандики, керакли пайтда,унинг ёнида,хеч қандай, ёрдам берувчи восита бўлмаганди. Кўп ҳолларда ҳазмсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш,ичбуруғ , тана ҳароратининг кўтарилиши билан бирга кечади. Биз эрим билан, Фильтрумни таътил вақтида, ўзимизда синаб кўрдик ва дори кўнгил айнишини йўқотишда яхши фойда берди. Фильтрум заҳарланишларда яхши ёрдам беради, чунки токсин ва аллергенларни шимиб олади. Дорини 2 та таблеткадан, кунига 3 маҳал, 5 кун давомида қабул қилиш керак. Эрим бошқа хеч қайси таблеткалар ҳақида эшитишни ҳам хоҳламаяпти ва ҳар иш сафарига кетаётганда ўзи билан Фильтрумни олиб кетяпти.