Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / СУВ

Сувдан заҳарланиш

Сувдан заҳарланиш эҳтимолини қандай камайтириш мумкин?

  • Табиат қўйнига сайрга чиққанингизда алоҳида идишда (бутилкаланган) тозаланган сув ичинг.

  • Сабзавот ва меваларни қайнатилган сувда ювинг.

  • Иссиқ иқлимли мамлакатларга саёҳат маҳал тиш тозалаш учун бутилкаланган сувдан фойдаланинг.

  • Сафарда очиқ сув ҳавзаларидаги сувдан идиш ювишда ҳам фойдаланманг.

Сув орқали турли ичак инфекциялари: дизентерия, сальмонеллёз ва ҳатто вабо таёқчалари организмга тушиши мумкин. Бундан ташқари, “сувдан заҳарланиш”га айнан маҳсулот ёки идишларни ювиш маҳал тушувчи вируслар сабаб бўлади.


 
 

Нима учун сув заҳарлашга олиб келиши мумкин?

Тоза сув одам саломатлигига хавф солмайди. Бу унинг мавжудлиги учун зарур ва ажралмас шартдир. Бироқ айрим ҳолларда сувни истеъмол қилиш заҳарланишни келтириб чиқаради. Бу агар сувда баъзи бир касал қўзғатувчи ёки шартли-патоген микроорганизмлар бўлсагина рўй бериши мумкин, аслида бу ҳолатда инфекция сув йўли орқали юқади.

Инсон организмига сув орқали стафилококкоклар ва стрептококклар, дизентерия ва вабо, протей ва ичак таёқчаси, Вабо вибриони, энтеровируслар ва бошқа зарарли бактерияларнинг турли қўзғатувчилари кириб қолса, заҳарланиш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатда заҳарланиш сабаби ичиишга мўлжалланмаган сувдан фойдаланиш ҳисобланади: сув ҳавзаларидан, сув кранидан. Бундан ташқари, сув узоқ вақт давомида очиқ ёки ёпиқ идишда сақланса, бактериялар билан ифлосланиши мумкин.

Кўпинча инфекция соғлом ва бемор кишининг битта овқат идишини ишлатишининг натижаси бўлади.

Сув билан заҳарланиш инфекциясиз характерга ҳам эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда у оғир металлар, саноат чиқиндилари, қишлоқ хўжалигида ўғитлар аралашмасидир.

Бу қандай қилиб намоён бўлади

Cув билан боғлиқ заҳарланиш, одатда ошқозон-ичак белгилари билан озиқ-овқат заҳарланишига ўхшаш кечади, асосий белгилари қуйидагилар:

  • Кўнгил айниши, қайта қусиш.
  • Тез-тез суюқ ахлат чиқиши, бу ҳолатда биз диарея ҳақида гапирамиз. Ахлат қуюқ ёки суюқ ҳолда бўлиши мумкин, оз миқдордаги қон ёки шилимшиқ билан бўлиши мумкин. Унинг ҳажми ичакдаги қўзғатувчининг турига боғлиқ, вабога ўхшаш инфекциялар энг оғир кечилади. Диарея дегидрацияни жадал ривожланиши билан боғлиқ.
  • қоринда оғриқлар. Улар тутқаноқ, чўзилувчан сифатида намоён бўлиши мумкин, ва обемор оғирлик ҳиссини сезиши мумкин.
  • Метеоризм.
  • тана ҳарорати ошиши ва умумий интоксикация.

 Даволаш

Кўпгина озиқ-овқат заҳарланишида бўлгани каби, сув билан заҳарланишда дастлабки ёрдам кўп суюқлик ичиш ва кейин қусиш билан тозалашдан иборат. Бундай ҳолатда сиз микробларнинг ифлосланишига ва заҳарланишига сабаб бўлган худди ўша сув манбасини ишлатмаслигингиз лозим.

Ошқозонни тозалашдан сўнг энтеросорбентни (Фильтрум®) қўллашни бошлаш тавсия этилади. Бу ичак оралиғидан токсинларни адсорбация қилишга ва уларни нажас билан чиқиб кетишини тезлаштиради. Заҳарланишда энтеросорбентни истеъмол қилиш интоксикация ва ошқозон-ичак касалликларининг кучайишини камайтиришга ёрдам беради.

Кейинги даволаниш схемаси шифокор томонидан танланади.

Заҳарланмаслик учун нима ичган яхшироқми?

Ичимлик учун шишаларга тўлғазилган сувдан фойдаланиш тавсия этилади. Ва очилган идиш қисқа вақт ичида сақланиши, унинг контактини ҳаво билан чегаралаш керак. Ва шиша ичидаги сувнинг бактериал ифлосланиш хавфини камайтириш учун сувдан бир қисмини алоҳида идишга, идиш-товоққа, шишага ва ҳоказоларга қуйиш керак.

Фильтрланган сув ҳам ичиш учун мос келади, лекин фақат фильтрнинг сарфланадиган элементлари кўрсатмаларга мувофиқ ўз вақтида тозаланиши ёки алмаштирилиши шарт.

Агар ичимлик суви сифатида бошқа, хавфсиз бўлмаган манбалардан фойдаланса, авваламбор уни қайнатиш зарур. Бу, шунингдек, оддий сув учун ҳам амал қилади. Қайнатлган сув унинг стериллашишига ёрдам беради, аммо уни такрорий бактериал ифлосланишдан ҳимоя қилмайди. Шунинг учун қайнатилган сувни фақат чекланган миқдорда сақлаш ва истеъмол қилиш мумкин.

 

ФИЛЬТРУМ АВЛОД ВОСИТАСИ:

Filtrum 400 mg
  • Ҳар 10-15 дақиқада
    сув ичинг.

  • Кунига 3-4 маҳал 2-3 таблеткадан Фильтрум® қабул қилинг.

  • Зарур ҳолларда шифокор чақиринг.