Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / ДЕСЕРТЛАР

Десертдан заҳарланиш

Десертдан заҳарланиш эҳтимолини қандай камайтириш мумкин?

  • Десертлар, кремли пишириқ ва тортларни харид қилинган ёки тайёрланган заҳоти истеъмол қилиш лозим. Уларни сақлаб бўлмайди.

  • Ичингиз ачишса ҳам, муддати ўтган маҳсулотни ташлаб юборинг.

  • Кремли қандолат маҳсулотларини ёпиқ идишда музлатгичда сақланг.

  • Харид қилиш маҳали, десертнинг қаерда ва қай ҳолатда сақланганига эътибор беринг.

  • Мабодо, қўлингизда йирингли яра бўлса, яхшиси, десерт тайёрлашни бошқа бирон кишидан илтимос қилганингиз маъқул.

Аксарият ҳолларда заҳарланишга стафилококк бактериялари, аниқроғи у ажратадиган токсин сабаб бўлади.

Одатда озиқ-овқат маҳсулотларига стафилококк танасининг қайси бир қисмида йирингли яра бўлган ошпаздан тушади (фурункулёз, йирингли яралар, ангина, синусит). Стафилококк токсини овқат таъми ёки ҳидини ўзгартирмайди ва 1-2 соат мобайнида 100 даража иссиққа бардош бериши мумкин.

 
 

Нима сабабдан десертлардан тез-тез заҳарланишади?

Кўпчилик ҳолларда ширинликлар алоҳида таркибий қисмлари бўйича қийин тайёрлаш технологиясига эга рецепт бўйича тайёрланувчи мураккаб ширинлик таомларидир. Улар кўплаб микроорганизмлар учун жуда яхши озиқалар воситасидир ва озиқ-овқат манбалари инфекциясини ривожланиш хавфи юқори бўлган маҳсулот сифатида таснифланади. Ахир, уларнинг таркибида бактериялар - десертдан заҳарланишнинг асосий сабаби. Улар стрептококклар, стафилококклар, протей, ичак таёқчалари ва бошқа бир қатор инсон учун шартли патоген микроорганизмлар бўлиши мумкин.

Десертлардан заҳарланиш эҳтимолини нима оширади?

  • Десерт тайёрлаш учун тухум ва сут маҳсулотларини минимал қайнатиш ёки умуман термал ишловсиз тайёрлаш. Бу, айниқса, уй шароитида пиширилган десертларга таалуқли, ҳатто у тажрибага эга бўлган кондитер томонидан пиширилган бўлсада.
  • Ҳароратни сақлаш шароитларига риоя қилмаслик.
  • тайёр кулинар маҳсулотни бир неча марта транспортировка қилиш.
  • Кондитерда ёки тайёр маҳсулотларни сотувчисида терисида яралар, ангина ёки бошқа юқумли касалликлар бўлиши. Улар сўнгги пайтларда ичак инфекциясига учраганлиги, айниқса даволанишдан кейин назорат бактериоложик текширувлар ўтказилганлиги муҳим аҳамиятга эга.
  • Муддати ўтаётган кулинар маҳсулотларини истеъмол қилиш.

Заҳарланиш сабаби бўлган ширинликлар одатда ташқи ва таъмга хос бузилганлик белгилари йўқ ва шунинг учун улар бизни хавотирга солмаслиги мумкин.

Десертдан заҳарланиш: у ўзини қандай намоён этади

Десертдан заҳарланишнинг белгилари бошқа озиқ-овқат токсик инфекцияларидан тубдан фарқ қилмайди, бу касалликнинг белгиларига қуйидагилар киради:

  • бузилган ширинликни истеъмол қилгандан сўнг одатда бир неча соат ичида қусиш ва кўнгил айниш;
  • умумий заифлик, кўнгил айниш, бош оғриғи белгилар билан намоён бўлувчи интоксикация;
  • тана ҳароратининг кўтарилиши;
  • Ичак касалликларининг қўшилиши - ич кетиши (диарея), қорин бўшлиғидаги шамоллаш ва ошқозон шикастланиши, ошқозон ва кўкрак оғриғи;

Десертдан заҳарланиш жуда қийин кечиши мумкин, чунки ширинликда катта миқдорда бактериялар ва токсинлар тўпланган бўлиши мумкин.

Заҳарланиш белгилари билан қандай курашиш мумкин

Десерт билан заҳарланишда дастлабки ёрдам ошқозонни тозалашдир, бу эса ичакка кирадиган токсинлар ва бактериялар сонини камайтиради. Бунинг учун қисқа вақт оралиғида бир нечта катта миқдордаги сув ичиш тавсия қилинади, сўнгра қайт қилиш керак. Зарур бўлганда, ошқозондан озиқ-овқатларни тўлиқ олиб ташлаш учун бу жараён қайта такрорланиши мумкин.

Даволашнинг кейинги босқичи энтеросорбентларни қабул қилишнинг бошланиши (масалан, Фильтрум®). Уларнинг асосий вазифаси токсинларни адсорбция қилишдир. Энтеросорбент қонга сингиб кетмайди ва фақат ошқозон-ичак тракти оралиғида, асосан, ичакда ҳаракат қилади. Уларни қўллаш заҳарланишни қисқартиришга ёрдам беради, бошқа мавжуд белгиларни сусайтиради, заҳарланишдан кейин тиклаш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Даволаниш фақат шифокорнинг рецепти бўйича амалга оширилади. Дори моддаларни мустақил равишда истеъмол қилиш интоксикацияни кучайиши ва асоратлар хавфи билан боғлиқ.

 

ФИЛЬТРУМ АВЛОД ВОСИТАСИ:

Filtrum 400 mg
  • Ҳар 10-15 дақиқада
    сув ичинг.

  • Кунига 3-4 маҳал 2-3 таблеткадан Фильтрум® қабул қилинг.

  • Зарур ҳолларда шифокор чақиринг.