Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фильтрум ҳақида

Фильтрум нима?

Фильтрум® — табиати турлича заҳарланишларни даволаш учун замонавий восита. Патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори препаратлари, заҳарлар, оғир металл тузлари, алкоголь, аллергенларни боғлаб олади ва организмдан чиқаради. Фильтрум® табиий энтерсобрбент бўлиб, таркибидаги ёғоч компонентлари гидролизи маҳсулотларидан ташкил топган лигниннинг ички ғовак структураси унга ноёб сорбцион (шимувчанлик) хусусият бағишлайди. Мазкур хусусиятлар Фильтрумга қандай устунликлар беради?

Нега Фильтрумни танлашади?

  • Тез таъсир қилади: Фильтрум® тезда1 заҳарланиш аломатларини бартараф этиш имконини беради.

  • Зарарли моддаларни юқори даражада шимиб олиш хусусиятига эга: юқори сорбция ҳажми (ўз оғирлиги бирлигида) фаоллаштирилган кўмир таркибли воситаларга қараганда кўпроқ шимиш хусусиятига эга1,2

  • Турли заҳарланиш: алкогол, овқат, дори воситалари, оғир металлар тузлари ва бошқа заҳарланиш ҳолатларида қўллаш тавсия этилади.

  • Ҳар қандай ёшда қабул қилиш мумкин: қатталар ҳам, янги туғилган (0 ёшдан) чақалоқларга ҳам ичириш мумкин.

  • Фойдаланишга қулай: таблеткаларда доза белгилаш осон ва қўшимча тайёргарликлар шарт эмас, таъмсиз ва ҳидсиз, оғизни ифлослантирмайди.

  • Табиий гиёҳли таркиб.

  • Фаоллаштирилган кўмир таркибли воситаларга ўхшаб 3 ошқозон ва ичаклар деворининг яллиғланишига сабаб бўлмайди.



Фильтрумни қандай қабул қилиш керак?

Ичга, овқатланишдан ва бошқа дори препаратларини қабул қилишдан бир соат олдин кунига 3-4 маҳал қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2-3 таблетка.

7-12 ёшли болаларга: 1-2 таблетка.

4-7 ёшли болаларга: 1 таблетка.

1-3 ёшгача болаларга: 0,5-1 таблетка.

1 ёшгача болаларга: 0,5 таблетка.

Ўткир ҳолатларда даволашнинг давомийлиги 3-5 кун, аллергик касалликлар ва сурункали интоксикацияларда 14-21 кунгача. Даволашниг қайта курслари шифокор тавсиясига кўра 2 ҳафтадан кейин.

Фильтрум® зарарлими?

Фильтрумнинг хавфсизлик даражаси турли ёшдаги беморларда ва ҳатто болаларда 4 ўтказилган тадқиқотларда ўз тасдиғини топган. Препарат заҳарли эмас, тўқималарга сўрилмайди ва ичакдан 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади. Барча дори воситаларида бўлгани каби, Фильтрумни ҳам қабул қилшга қарши кўрсатмалар бор. Уларнинг барчаси қўллаш йўриқномасида санаб ўтилган.

Заҳарланишларга қарши Фильтрум® воситасини шаҳрингизнинг барча дорихоналарида харид қилишингиз мумкин!

1 Мазанкова Л.Н. Павлова Л.А. Куликова М.А. Ильина Н.О. Энтеросорбция и энтеросорбенты: позиции в лечении острых кишечных инфекций у детей. Лечащий врач 2003.-N 9.-С.51

2 М.Р. Конорев. Клиническая фармакология энтеросорбентов нового поколения. Вестник фармации №4 (62) 2013.

3 Изучение действия разных сорбентов на состояние слизистой оболочки желудочно-кишечного тракта. Чикунова Б. З., Трубицына И. Е., Новиков П. Б. // Лечащий врач. 2008; 7: 86–7

4 Т.В. Гасилина, С.В. Бельмер. Полимеры растительного происхождения в составе лекарственных препаратов. ЭФ. Педиатрия. 2/2011, с. 16-18.

Нимадан заҳарландингиз?