Фильтрум® препаратининг яроқлик муддати қанча?
Қўлланмага мувофиқ, Фильтрум® препаратининг яроқлик муддати 2 йилни ташкил қилади.Бу муддат ўтгандан сўнг препаратни энтерoсорбент сифатида ишлатиш ва қабул қилиш мумкин эмас. Бу бир нечта сабаблар билан тушунтирилади:
- Гидролизлангин лигнин (Фильтрумнинг® фаол моддаси) мураккаб барқарор биополимерлар гуруҳига мансуб модда. Лекин у ҳам вақт ўтиши билан,аста-секин, ёмирилиши мумкин,бу эса препарат хавфсизлиги ва самарадорлигининг пасайишига олиб келади.Лекин ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланган яроқлик муддати давомида Фильтрум® ўзининг барча xусусиятларини тўлиқлигича сақлаб туради.
- Ишлаб чиқарилаётган ва тўғри сақланган препарат ҳеч қандай биологик хавф туғдирмайди. Препарат қабул қилинганда,унинг юзасида чўкиб қолган,касаллик қўзғатувчиларнинг ҳеч бири билан зарарланишнинг сабабчиси бўла олмайди. Лекин препаратнинг яроқлилик муддати ўтгандан сўнг унинг боғловчи (адсорбация) қобилияти пасайиши мумкин, бу ҳолат бактерияларнинг мустаҳкам боғланмаслик эҳтимолини оширади ва чўккан бактерияларнинг ажралиб чиқишига имкон бериши мумкин.