Фильтрумнинг® ножўя таъсирлари борми?
Йўриқномага риоя қилинганда ва шифокор тавсияларига амал қилинганда, Фильтрумни® қабул қилиш камдан-кам ҳолларда ножўя таъсирларнинг ривожланишига олиб келади. Буни бир нечта муҳим омиллар билан тушинтириш мумкин:
- Фильтрумнинг® фаол моддасининг (лигнин) одам организмида ҳеч қандай биологик ўзгаришга учрамаслиги. Препарат қабул қилинганда парчаланиб кетмайди, шундай қилиб,ҳеч қандай хавф туғдириши мумкин бўлган токсик моддалар (метаболитлар) пайдо бўлмайди. Ошқозон-ичак йўлидан ўтаётганда ва майдаланганда ҳам Фильтрумнинг® тузилиши ўзгармайди. Шунинг учун, препарат эҳтимолий токсик таъсир кўрсатиш, қобилиятига эга эмас.
- Фильтрум® ҳаттоки ичакнинг шиллиқ қаватида шикастланиш бўлган ҳолатда ҳам унинг деворлари орқали ўтиб кетмайди. Препарат қон ва лимфага сўрилиб кетмайди ва шу сабабли тизимли (умумий) таъсир кўрсата олмайди. Фильтрумнинг® таъсири ошқозон-ичак йўлининг оралиғи билан чекланади.
- Фильтрум® фаоллаштирилган кўмир асосидаги бошқа препаратлардан фарқли равишда, ҳазм қилиш тизимининг деворларини таъсирлантирмайди. Уни қабул қилиш мавжуд бўлган яллиғланиш таъсирларини кучайтирмайди ва янги патологик ўчоғларни ривожланишига олиб келмайди.
Фильтрум®- исботланган ижобий хавфсизлик профилига эга препаратдир. Бу унинг соматик заифлашган ва кекса беморлар,ҳаттоки янги туғилган чақалоқларни ҳам,даволашда ишлатилишига имкон беради.
Фильтрумнинг® намоён бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга қуйидагилар киради:
- қабзият ривожланиши мумкинлиги, кўп ҳолатларда препаратни узоқ муддат ёки ҳаддан ошиқ миқдорда қабул қилиш натижасида вужудга келади;
- ичак бўшашишининг ривожланиши мумкинлиги, бу унинг табий тарзда тўлқинсимон қисқариши ва ичидаги моддаларнинг тўхталиб қолиши билан намоён бўлади. бундай ножўя таъсир пайдо бўлишининг эҳтимоли жуда кам, аксарият ҳолларда препаратни қабул қилишдаги хатолар билан боғлиқ.
- препаратни қабул қилгандан сўнг турли xил ноқулайлик ҳолатлари пайдо бўлиши билан ифодаланадиган индивидуал(шахсий ) муросасизлик.