Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Саволингизни беринг / Фильтрум® аллергияга қарши ёрдам берадими?

Фильтрум® аллергияга қарши ёрдам берадими?

Фильтрум® аллергияга қарши препарат эмас ва фақат ошқозон-ичак йўли оралиғида таъсир қилади. Аммо у катталар ва болалардаги турли аллергик таъсираларни комплекс даволаш таркибида кенг қўлланилади, бу бир нечта механизм билан изоҳланади:

  • Озиқ-овқат аллергенларнинг тўпланиши (адсорбентнинг юзасида чўкиш), бунинг ҳисобида уларнинг ичакдаги сўрилиш ҳажми камаяди ва организмдан чиқарилиши осонлашади.
  • Маҳсулотларниг нотўлиқ ферментатив парчаланиши, натижасида пайдо бўлган токсик маҳсулотларни боғлаш. Улар организм учун заҳарли бўлиб, иммун тизимига ортиқча юклама бўлади ва унинг келиб тушаётган моддаларга нисбатан ғайритабий жавоб бериш эҳтимолини оширади. Сорбентларни қабул қилиш организмни зарарли моддалардан тозалаш учун маъсул аъзоларни, метаболик юкламасини пасайтиришга ёрдам беради.
  • Яллиғланиш ва аллергик таъсирлар натижасида иммун ҳужайраларидан ажралиб чиққан, биологик фаол моддаларни Адсорбация қилиб олиш. Бу моддаларга простогландин, гистамин, серотонин, брадикинин, лейкотриен ва бир нечтa бошқа бирикмалар киради. Улар фақат қонда айланиш, тўқималарга кириб бориш билан чекланиб қолмай, ичак оралиғига ҳам ажралиб чиқиш қобилиятига эгадир. Уларнинг организмдан энтеросорбент (Фильтрум®) ёрдамида йўқотилиши, аллергия аломатлари намоён бўлишининг пасайишига олиб келади.
  • Ҳазм қилиш йўлидан яллиғланишни вужудга келтириши мумкин бўлган, токсин ишлаб чиқарадиган, ва ичакдаги фойдали бактерияларнинг фаолиятини бузадиган, турли хил микоорганизмларни чўктириб олиш ва чиқариб ташлаш. Улар томонидан келтириб чиқариладиган ичак дисбиози (дисбактериоз) – аллергияга мойиллик қилувчи энг муҳим омилларидан биридир.

Фильтрумни® қабул қилиш токсико-аллергик ҳолатларни енгиллаштириш ва йўқотишга имкон беради. Бу препарат нафақат озиқ-овқат аллергиясида, балки бошқа иммун тизими билан боғлиқ патологик таъсирларни юмшатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.


- “АВВА РУС” АЖ дори препаратларини қўллаш юзасидан саволларингизни;
- “АВВА РУС” АЖ дори преепаратлари сифати бўйича фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса бевосита
алоқа, хизматида сиз билан боғланиш рақамини кўрсатган ҳолда тегишли шаклни тўлдиринг.


Шахсий маълумотларимни қайта ишлашга изн бераман.

*“АВВА РУС” АЖ тиббий фаолият билан шуғулланмайди. Олинган ҳар қандай маълумот даволовчи мутахассисга етказилиши лозим. Қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин.
*Мурожаатингиз сиз билан боғланиш учун маълумотлар – исм шарифингиз ва e-mail мавжуд бўлганида қабул қилинади. Мазкур хабарни етказиш орқали Сиз ўзингизга тааллуқли маълумотларни қайта ишлаш, рўйхатга олиш ва сақланишига 2006.27.07да қабул илинган “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Федерал Қонунга асосан розилик берган бўласиз.