Фильтрумни® овқатланишдан олдин қабул қилган маъқулми ёки овқатлангандан кейинми?
Фильтрум® препаратининг сорбцион таъсири қатъий чекланмаган. Унинг мураккаб тузилган ғовак юзасида адгезия (ёпишиш)га мойиллиги бўлган турли xил моддалар чўкиши мумкин. Препаратни овқат билан бир вақтда ёки овқатланган кейин оз вақт ўтиб қабул қилинганда, у нафақат ичакда йиғилган токсинлар, балки витамин, микроэлементлар, парчаланган озуқавий моддаларни ҳам адсорбация қилиб олади. Фильтрумни® бундай тарзда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас, аҳир у гиповитаминоз (витамин етишмаслиги) ва микроэлементлар етишмовчилиги ривожланишига сабаб бўлади.
Йўриқномага кўра, препаратни овқатланишдан 1 соат олдин қабул қилиш керак. Бу ҳолда Фильтрум®, овқат келиб тушгунча ошқозoн-ичак йўлидаги токсинларнинг кўп қисмини адсорбация қилиб олишга улгуради ва озуқавий моддаларнинг ҳазм бўлишига таъсир қилмайди.