Фильтрумни® “бош оғриғи” профилактикаси учун қандай қабул қилиш керак?
“Бош оғриғи” аломатларини енгиллаштириш ва профилактикаси, Фильтрумни® қўлланиш кўрсатмаларидан биридир. Препарат энтеросорбентлар гуруҳига киради ва ичак оралиғида таъсир қилади, у алкокоголь ва токсик метаболитлар(модда)- унинг тўлиқ оксидланмаган маҳсулотларини адсорбация (ғовакли юзасида чўктириб олиш) қилади.
Уларнинг орасида энг зарарлиси ацетальдегиддир, чунки айнан у тўқималардаги бир талай патологик таъсирланишларнинг фаоллашишига сабабчи бўлиб, “бош оғриғи” синдромини вужудга келтиради.Бу ҳолатда,организмдаги алмашиниш жараёнларининг ва кислота-асосли мувозанатни ифодаланган сурилиши, минерал моддаларнинг номутаносиблиги, қоннинг қуйилиши, шишишлар, турли аъзолар фаолиятининг бузилиши, ифодаланган жисмоний ноқулайлик қайд этилади. Алкоголь парчаланишининг паст оксидланган маҳсулотларининг тўпланиши, спиртли ичимликларни қабул қилишни бошланган вақтдан кўп вақт ўтмай бошланади, чунки уларнинг истеъмол қилиниш ҳажми кўп ҳолларда, алькодегидрагеназлар- алкоголни парчаловчи махсус ферментнинг, моддаларни парчалаш имкониятларидан юқори бўлади. Жигарда тезлаштарилган ва соддалаштирилган оксидланиш цикли жараёни бошланади, бу ўз навбатида токсик метаболитларнинг (алмашиниш маҳсулотлари) ичак оралиғи, қон ва тўқималарда тобора кўпайиб боришига олиб келади.
Энтеросорбентни (Фильтрум®) алкоголь истеъмол қилишдан олдин, қабул қилиб токсинларнинг тўпланиш тезлигини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Препарат ўз вақтида бу моддалар ва ошқозон ичак йўлига келиб тушаётган алкоголни боғлаб, жигарга бўлган юкламани камайтиради. Мана шу чоралар “бош оғриғи”нинг профилактикаси бўлади.
“Бош оғриғи” синдромини шаклланишини олдини олиш учун, алкоголни истеъмол қилишдан 1 соат олдин 2-3 та Фильтрум® таблеткасини қабул қилиш тавсия этилади.Бу вақт ичида препарат қорин соҳасидан ўтиб бўлади ва токсинларни адсорбация қилииш керак бўлган, ингичка ичак юқори соҳасининг оралиғига етиб борган бўлади. Фильтрумни® xудди шундай миқдорда, яхши абсорбация бўлиши учун, олдиндан майдалаб, ҳар 2-3 соатда, қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Кейинги 2 кун ичида, Фильтрум® алкокоголь истеъмол қилишнинг асоратларини йўқотиш учун кунига 3-4 маҳал қабул қилинади.