Фильтрумнинг® фаол моддаси қандай?
Фильтрум®- бу энтерoсорбентлар гуруҳига кирувчи, исботланган юқори хавфсизлик профилига эга замонавий дори воситасидир. Унинг фаол моддаси мураккаб тузилишли лигин-барқарор, гидролизланмайдиган,бир нечта қардош молекуляр тузилишли биополимерлардан ташкил топган, ғовакли бирикмадир.Уни баъзи бир дараxт турларини гидролиз қилиш йўли билан олишади.
Инсон ошқозон-ичак йўлининг ферментлари гидролизланган лигниннинг йирик ва барқарор тузилишини парчалай олмайди, шунинг учун унда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди ва ичак девори орқали сўрилиб кетмайди.Лекин ичак бўйлаб ўтаётган пайтида у ўз юзасида ёпишишга (адгезия) мойил бўлган касаллик ташувчи микроорганизмлар, оғир металлар, келиб чиқиши турли xил бўлган токсинлар, модда алмашинуви маҳсулотлари,аллергенлар ва ҳаттоки радиоактив изотопларни ҳам боғлаб олади. Бу “юк” билан бирга у ўзгармаган ҳолда, ҳазм қилиш тизимини тозалаб, ахлат билан бирга чиқиб кетади.
Лингин моддасиниг адсорбация (чўктириш) га бўлган юқори қобилияти- Фильтрум® таъсирининг асосидир.