Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Саволингизни беринг

Тез-тез бериладиган саволлар

Ҳв. Фильтрумни® - болаларга туғилган давридан бошлабоқ беришга рухсат этилган. Бироқ, ташхис қўйиш ва самаралироқ терапия белгилаш учун педиатр маслаҳатини олишни тавсия қиламиз.

Препарат дозаси ёш, тана оғирлиги ва касалликнинг оғир-енгиллигига боғлиқ.

Фильтрумни® - олдиндан майдалаб, овқатланиш ва бошқа дори воситаларини қабул қилишдан 1 соат аввал сув билан ичга қабул қилиш тавсия этилади.

Тиббий йўриқномасига мувофиқ қабул қилишнинг ўртача миқдори (дозаси):
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2-3 таблеткадан.
7-12 ёшгача бўлган болалар: 1-2 таблеткадан.
4-7 ёшгача бўлган болалар: 1 таблеткадан.
1-3 ёшгача болалар: 0,5-1 таблеткадан.
1 ёшгача бўлган болалар: 0.5 таблетка.

Ҳа. Фильтрумни® ҳомиладорлик маҳали қабул қилиш тақиқланмаган.

Фильтрум® препаратининг мақбул нархини шахрингиз маълумoтхоналаридан аниқлаштиринг:

Маълумот хизмати — APTEKA.UZ

Фильтрум® тиббий препарати йўриқномасига кўра, алкоголдан заҳарланишга қарши қўллашда ҳам тавсия қилинади.

Фильтрум® организмдан патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори воситалари, заҳар, оғир металл тузлари, алкогол, аллергенлар ҳамда модда алмашинувида иштирок этувчи ортиқча маҳсулотларни боғлайди ва организмдан чиқаради.
Шундай қилиб, Фильтрум® алкоголдан заҳарланиш, яъни “бошоғриғида” кўмак бериши мумкин.

Юзда ҳуснбузарларнинг тошишининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Уларнинг қатор касалликлар аломати бўлиши мумкинлиги боис, пайдо бўлиш сабабини аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун тўлиқ текширув ўтказиб, ташхис қўя олишлари учун дерматолог ёки аллерголог шифокорга мурожаат қилиш керак. Аксарият ҳолатларда юзда тошма тошишига аллергия сабаб бўлади.

Фильтрум® тиббий препаратини қўллаш бўйича йўриқномага кўра, препаратни озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ва дори аллергиясига қарши қўллаш ҳам тавсия этилган.

Фильтрум® организмдан патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори воситалари, заҳар, оғир металл тузлари, алкогол, аллергенлар ҳамда модда алмашинувида иштирок этувчи ортиқча маҳсулотларни боғлайди ва организмдан чиқаради.
Шундай қилиб, Фильтрум® юзда озиқ-овқат ёки дори аллергияси оқибатида пайдо бўлган тошмаларни кетказишга ёрдам беради.

Ротавирус(вирусли гарстоэнтрит) инфекцияси ичак инфекциялари гуруҳига мансубдир. Унинг қўзғатувчиси (ғилдиракча кўринишидаги майда ротавирус) кўпинча ингичка ичак шиллиқ қобиғидиги қилча тўқималарини зарарлантиради.Натижада касалланган одамда,сувсизланиш ва интоксикация билан намоён бўлган, ичбуруғ (ич кетиши) ва қорин дам бўлиши билан қайт қилиш ривожланади.

Ротавирус инфекциясидаги бу бузилишлар шаклланишининг асосида углеводларнинг сўрилиш ва парчаланиш жараёнининг бузилиши туради. Бу ичакдаги осмотик босимнинг,ошқозон ичак йўлининг оралиғига сув чиқиши билан, кўтарилишига олиб келади.  Суюқликнинг бундай қайта тақсимланиши ва ичбуруғ ҳолати билан бир вақтда сувсизланиш даражасининг ошиб бориши, қоннинг ифодаланган қуюлишига сабаб бўлади, буйракларнинг фаолияти бузилади.

Натижада ичак оралиғида ортиқча углеводли сув,азот алмашинувининг зарарсизлантирилмаган маҳсулотлари, токсинлар йиғилиб қолади. Даволашнинг асосий масалаларидан бири бу моддаларнинг ва ротавирус зарраларининг барчасини организмдан чиқариб ташлашдир. Бунинг учун энтеросорбент препаратлар,мисол учун Фильтрум®, тайинланади.

Фильтрум®- келиб чиқиши табиий бўлган, юқори сорбцион (чўктирувчи) қобилиятга эга бўлган ва ижобий хавфсизлик профилли воситадир. Шунинг учун препаратни болалардаги ротавирус инфекциясини даволашда ҳам қўллаш мумкин. Қабул қилиш схема (тартиби) шифокор билан келишилади, дозаси эса беморнинг ёши, вазни ва ичак бузилишларининг қанчалик намоён бўлганига қараб тайинланади.

Йўриқномага кўра, болалар Фильтрумни® кунига 3-4 маҳал қабул қилиши керак, ротавирус инфекциясида, энтеросорбент восита ёрдамида даволаниш муддати 5 кунгача бўлади. 1 ёшгача бўлган  болаларга  ½  (яримта) таблетка бериш мумкин. 1-3 ёшдаги бола учун дорининг бир марталик дозаси 1 та таблеткагача оширилииш мумкин, 7 ёшгача бўлган болалар ҳам шу миқдорда қабул қилиши керак, 7 ёшдан катта болалар эса Фильтрумни® 1-2 та таблеткадан қабул қилишлари мумкин. Катталар учун Фильтрум® қабул қилиш тартиби 2-3 таблеткадан кунига 3-4 маҳал.  

“Бош оғриғи” аломатларини енгиллаштириш ва профилактикаси, Фильтрумни® қўлланиш  кўрсатмаларидан биридир. Препарат энтеросорбентлар гуруҳига киради ва ичак оралиғида таъсир қилади, у алкокоголь ва токсик метаболитлар(модда)- унинг тўлиқ оксидланмаган маҳсулотларини адсорбация (ғовакли юзасида чўктириб олиш) қилади.

Уларнинг орасида энг зарарлиси ацетальдегиддир, чунки айнан у тўқималардаги бир талай патологик таъсирланишларнинг фаоллашишига сабабчи бўлиб, “бош оғриғи” синдромини вужудга келтиради.Бу ҳолатда,организмдаги алмашиниш жараёнларининг  ва кислота-асосли мувозанатни ифодаланган сурилиши, минерал моддаларнинг номутаносиблиги, қоннинг қуйилиши, шишишлар, турли аъзолар фаолиятининг бузилиши, ифодаланган жисмоний ноқулайлик қайд этилади. Алкоголь парчаланишининг паст оксидланган маҳсулотларининг тўпланиши, спиртли ичимликларни қабул қилишни бошланган вақтдан кўп вақт ўтмай бошланади, чунки уларнинг истеъмол қилиниш ҳажми кўп ҳолларда, алькодегидрагеназлар- алкоголни парчаловчи махсус ферментнинг, моддаларни парчалаш имкониятларидан юқори бўлади. Жигарда тезлаштарилган ва соддалаштирилган оксидланиш цикли жараёни бошланади, бу ўз навбатида токсик метаболитларнинг (алмашиниш маҳсулотлари) ичак оралиғи, қон ва тўқималарда тобора кўпайиб боришига олиб келади.

Энтеросорбентни (Фильтрум®) алкоголь истеъмол қилишдан олдин, қабул қилиб токсинларнинг тўпланиш тезлигини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Препарат ўз вақтида бу моддалар ва ошқозон ичак йўлига келиб тушаётган алкоголни боғлаб, жигарга бўлган юкламани камайтиради. Мана шу чоралар “бош оғриғи”нинг профилактикаси бўлади.

“Бош оғриғи” синдромини шаклланишини олдини олиш учун, алкоголни истеъмол қилишдан 1 соат олдин 2-3 та Фильтрум® таблеткасини қабул қилиш тавсия этилади.Бу вақт ичида препарат қорин соҳасидан ўтиб бўлади ва токсинларни адсорбация қилииш керак бўлган, ингичка ичак юқори соҳасининг оралиғига етиб борган бўлади. Фильтрумни® xудди шундай миқдорда, яхши абсорбация бўлиши учун, олдиндан майдалаб, ҳар 2-3 соатда, қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Кейинги 2 кун ичида, Фильтрум® алкокоголь истеъмол қилишнинг асоратларини йўқотиш учун кунига 3-4 маҳал қабул қилинади.

Фильтрум® аллергияга қарши препарат эмас ва фақат ошқозон-ичак йўли оралиғида таъсир қилади. Аммо у катталар ва болалардаги турли аллергик таъсираларни комплекс даволаш таркибида кенг қўлланилади, бу бир нечта механизм билан изоҳланади:

  • Озиқ-овқат аллергенларнинг тўпланиши (адсорбентнинг юзасида чўкиш), бунинг ҳисобида уларнинг ичакдаги сўрилиш ҳажми камаяди ва организмдан чиқарилиши осонлашади.
  • Маҳсулотларниг нотўлиқ ферментатив парчаланиши, натижасида пайдо бўлган токсик маҳсулотларни боғлаш. Улар организм учун заҳарли бўлиб, иммун тизимига ортиқча юклама бўлади ва унинг келиб тушаётган моддаларга нисбатан ғайритабий жавоб бериш эҳтимолини оширади. Сорбентларни қабул қилиш организмни зарарли моддалардан тозалаш учун маъсул аъзоларни, метаболик юкламасини пасайтиришга ёрдам беради.
  • Яллиғланиш ва аллергик таъсирлар натижасида иммун ҳужайраларидан ажралиб чиққан, биологик фаол моддаларни Адсорбация қилиб олиш. Бу моддаларга простогландин, гистамин, серотонин, брадикинин, лейкотриен ва бир нечтa бошқа бирикмалар киради. Улар фақат қонда айланиш, тўқималарга кириб бориш билан чекланиб қолмай, ичак оралиғига ҳам ажралиб чиқиш қобилиятига эгадир. Уларнинг организмдан энтеросорбент (Фильтрум®) ёрдамида йўқотилиши, аллергия аломатлари намоён бўлишининг пасайишига олиб келади.
  • Ҳазм қилиш йўлидан яллиғланишни вужудга келтириши мумкин бўлган, токсин ишлаб чиқарадиган, ва ичакдаги фойдали бактерияларнинг фаолиятини бузадиган, турли хил микоорганизмларни чўктириб олиш ва чиқариб ташлаш. Улар томонидан келтириб чиқариладиган ичак дисбиози (дисбактериоз) – аллергияга мойиллик қилувчи энг муҳим омилларидан биридир.

Фильтрумни® қабул қилиш токсико-аллергик ҳолатларни енгиллаштириш ва йўқотишга имкон беради. Бу препарат нафақат озиқ-овқат аллергиясида, балки бошқа иммун тизими билан боғлиқ патологик таъсирларни юмшатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Фильтрум® препаратининг сорбцион таъсири қатъий чекланмаган. Унинг мураккаб тузилган ғовак юзасида адгезия (ёпишиш)га мойиллиги бўлган турли xил моддалар чўкиши мумкин. Препаратни овқат билан бир вақтда ёки овқатланган кейин оз вақт ўтиб қабул қилинганда, у нафақат ичакда йиғилган токсинлар, балки витамин, микроэлементлар, парчаланган озуқавий моддаларни ҳам адсорбация қилиб олади. Фильтрумни® бундай тарзда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас, аҳир у гиповитаминоз (витамин етишмаслиги) ва микроэлементлар етишмовчилиги ривожланишига сабаб бўлади.

Йўриқномага кўра, препаратни овқатланишдан 1 соат олдин қабул қилиш керак. Бу ҳолда Фильтрум®, овқат келиб тушгунча ошқозoн-ичак йўлидаги токсинларнинг кўп қисмини адсорбация қилиб олишга улгуради ва озуқавий моддаларнинг ҳазм бўлишига таъсир қилмайди.

Йўриқномага риоя қилинганда ва шифокор тавсияларига амал қилинганда, Фильтрумни® қабул қилиш камдан-кам ҳолларда ножўя таъсирларнинг ривожланишига олиб келади. Буни бир нечта муҳим омиллар билан тушинтириш мумкин:

  • Фильтрумнинг® фаол моддасининг (лигнин) одам организмида ҳеч қандай биологик ўзгаришга учрамаслиги. Препарат қабул қилинганда парчаланиб кетмайди, шундай қилиб,ҳеч қандай хавф туғдириши мумкин бўлган токсик моддалар (метаболитлар) пайдо бўлмайди. Ошқозон-ичак йўлидан ўтаётганда ва майдаланганда ҳам Фильтрумнинг® тузилиши ўзгармайди. Шунинг учун, препарат эҳтимолий токсик таъсир кўрсатиш, қобилиятига эга эмас.
  • Фильтрум® ҳаттоки ичакнинг шиллиқ қаватида шикастланиш бўлган ҳолатда ҳам унинг деворлари орқали ўтиб кетмайди. Препарат қон ва лимфага сўрилиб кетмайди ва шу сабабли тизимли (умумий) таъсир кўрсата олмайди. Фильтрумнинг® таъсири ошқозон-ичак йўлининг оралиғи билан чекланади.
  • Фильтрум® фаоллаштирилган кўмир асосидаги бошқа препаратлардан фарқли равишда, ҳазм қилиш тизимининг деворларини таъсирлантирмайди. Уни қабул қилиш мавжуд бўлган яллиғланиш таъсирларини кучайтирмайди ва янги патологик ўчоғларни ривожланишига олиб келмайди.

Фильтрум®- исботланган ижобий хавфсизлик профилига эга препаратдир. Бу унинг соматик заифлашган ва кекса беморлар,ҳаттоки янги туғилган чақалоқларни ҳам,даволашда ишлатилишига имкон беради.

Фильтрумнинг® намоён бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга қуйидагилар киради:

  • қабзият ривожланиши мумкинлиги, кўп ҳолатларда препаратни узоқ муддат ёки ҳаддан ошиқ миқдорда қабул қилиш натижасида вужудга келади; 
  • ичак бўшашишининг ривожланиши мумкинлиги, бу унинг табий тарзда тўлқинсимон қисқариши ва ичидаги моддаларнинг тўхталиб қолиши билан намоён бўлади. бундай ножўя таъсир пайдо бўлишининг эҳтимоли жуда кам, аксарият ҳолларда препаратни қабул қилишдаги хатолар билан боғлиқ.
  • препаратни қабул қилгандан сўнг турли xил ноқулайлик ҳолатлари пайдо бўлиши билан ифодаланадиган индивидуал(шахсий ) муросасизлик.

Фильтрум® таблеткаларининг қобиғи йўқ, фаол моддаси эса активлаштиришни талаб қилмайди, шу сабабдан препарат ютиб юборилгандан сўнг кўп вақт ўтмай «ишлай» бошлайди. Дорининг таъсир қилиш тезлиги муҳитнинг кислоталилик даражасига боғлиқ эмас,шундай қилиб адсорбация препараи қорин оралиғига етиб борган пайтдан бошланиши мумкин. Лекин токсин ва микроорганизмларнинг асосий қисми барибир препаратнинг ғалвирак юзасига ингичка ичакда чўкади.

Фильтрум® таблетка қабул қилингандан кейин ўртача 20-30 дақиқадан кейин таъсир қила бошлайди. Таъсир қилиш тезлигини, ,таблеткани қабул қилишдан олдин майдалаш йўли билан,ошириш мумкин, чунки бу абсорбация (сўриш) юзасини сезиларли даражада кенгайтиради.

Фильтрум® ичак оралиғидаги барча токсинларни дарҳол чўктириб ололмаслигини англаш керак. Шунинг учун 1-2 таблетка қабул қилгандан кейин шиддатли таъсирни кутиш керак эмас,унинг таъсири аста-секин ривожланади. Умумий аҳволнинг яққол яхшиланиши ва мавжуд аломатларнинг намоёнлигини камайтириш учун, Фильтрумни® бир неча кун давомида, ҳар 6-8 соатда қабул қилиш керак, баъзи бир ҳолатларда эса,бундан интенсив (жадал) даволаш режаси ишлатилади.

Фильтрум®- бу энтерoсорбентлар гуруҳига кирувчи, исботланган юқори хавфсизлик профилига эга замонавий дори воситасидир. Унинг фаол моддаси мураккаб тузилишли лигин-барқарор, гидролизланмайдиган,бир нечта қардош молекуляр тузилишли биополимерлардан ташкил топган, ғовакли бирикмадир.Уни баъзи бир дараxт турларини гидролиз қилиш йўли билан олишади.

Инсон ошқозон-ичак йўлининг ферментлари гидролизланган лигниннинг йирик ва барқарор тузилишини парчалай олмайди, шунинг учун унда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди ва ичак девори орқали сўрилиб кетмайди.Лекин ичак бўйлаб ўтаётган пайтида у ўз юзасида ёпишишга (адгезия) мойил бўлган касаллик ташувчи микроорганизмлар, оғир металлар, келиб чиқиши турли xил бўлган токсинлар, модда алмашинуви маҳсулотлари,аллергенлар ва ҳаттоки радиоактив изотопларни ҳам боғлаб олади. Бу “юк” билан бирга у ўзгармаган ҳолда, ҳазм қилиш тизимини тозалаб, ахлат билан бирга чиқиб кетади.

Лингин моддасиниг адсорбация (чўктириш) га бўлган юқори қобилияти- Фильтрум® таъсирининг асосидир.

Қўлланмага мувофиқ, Фильтрум® препаратининг яроқлик муддати 2 йилни ташкил қилади.Бу муддат ўтгандан сўнг препаратни энтерoсорбент сифатида ишлатиш ва қабул қилиш мумкин эмас. Бу бир нечта сабаблар билан тушунтирилади:

  • Гидролизлангин лигнин (Фильтрумнинг® фаол моддаси) мураккаб барқарор биополимерлар гуруҳига мансуб модда. Лекин у ҳам вақт ўтиши билан,аста-секин, ёмирилиши мумкин,бу эса препарат хавфсизлиги ва самарадорлигининг пасайишига олиб келади.Лекин ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланган яроқлик муддати давомида Фильтрум® ўзининг барча xусусиятларини тўлиқлигича сақлаб туради.
  • Ишлаб чиқарилаётган ва тўғри сақланган препарат ҳеч қандай биологик хавф туғдирмайди. Препарат қабул қилинганда,унинг юзасида чўкиб қолган,касаллик қўзғатувчиларнинг ҳеч бири билан зарарланишнинг сабабчиси бўла олмайди. Лекин препаратнинг яроқлилик муддати ўтгандан сўнг унинг боғловчи (адсорбация) қобилияти пасайиши мумкин, бу ҳолат бактерияларнинг мустаҳкам боғланмаслик эҳтимолини оширади ва чўккан бактерияларнинг ажралиб чиқишига имкон бериши мумкин.

Савол бериш


- “АВВА РУС” АЖ дори препаратларини қўллаш юзасидан саволларингизни;
- “АВВА РУС” АЖ дори преепаратлари сифати бўйича фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса бевосита
алоқа, хизматида сиз билан боғланиш рақамини кўрсатган ҳолда тегишли шаклни тўлдиринг.


Шахсий маълумотларимни қайта ишлашга изн бераман.

*“АВВА РУС” АЖ тиббий фаолият билан шуғулланмайди. Олинган ҳар қандай маълумот даволовчи мутахассисга етказилиши лозим. Қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин.
*Мурожаатингиз сиз билан боғланиш учун маълумотлар – исм шарифингиз ва e-mail мавжуд бўлганида қабул қилинади. Мазкур хабарни етказиш орқали Сиз ўзингизга тааллуқли маълумотларни қайта ишлаш, рўйхатга олиш ва сақланишига 2006.27.07да қабул илинган “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Федерал Қонунга асосан розилик берган бўласиз.