Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Кўнгил айниши ва қайт қилишни нима билан даволаш керак?

Кўнгил айниши ва қайт қилишни нима билан даволаш керак?

Кўнгил айниши ва қайт қилишни нима билан даволаш керак?

Кўнгил айниши ва қайт қилиш инсон турмуш тарзини анча қийинлаштириши ва таъбир жоиз бўлса, жиддий асоратларга ҳам олиб келиши мумкин. Мазкур аломатларнинг келиб чиқиш табиати турлича: мияда қон айланишининг бузилишидан тортиб, вестибуляр аппаратдаги бузилишларга қадар бўлади. Бироқ, кўнгил айниши ва қайт қилишнинг кўпроқ тарқалган сабаби сифатида заҳарланишни айтиш жоиз.

Нима сабабдан кўнгил айниб, одам қайт қилади?

Овқат, алкогол, дори ва бошқа воситалар билан бирга организмга токсинлар ҳам тушиши мумкин. Уларнинг ошқозондан ёки ичаклардан қон томирларига сўрилиши оқибатида марказий асаб тизими кўнгил айниши ва қайт қилишга мажбурловчи мураккаб механизмни ишга туширади.

Эҳтимолий асоратлар

Кўнгил айниши ва қайт қилиш жараёнида инсонда пайдо бўладиган ўта шахсий нохуш хислардан ташқари, мазкур аломатлар қатор кўнгилсиз асоратларга ҳам сабаб бўлиши мумкин:

  • артериал қон босимининг ошиши;
  • қизилўнгачда қон қуйилиши;
  • қизилўнгач ва бурун-халқум шиллиқ пардаларининг зарарланиши;
  • организмнинг сувсизланиши.

Даволаш

Кўнгил айнишига қарши воситалар юқорида айтилган нохуш аломатларни йўқ қилиб, асоратлар ривожланишининг олдини олишда ёрдам беради. Бироқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш нафақат овқатдан заҳарланиш, балки бошқа касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Шунинг учун кўнгил айниши ва қайт қилишга қарши таблеткалар биринчи ёрдам, умумий ҳолатни меъёрга тушириб олиш воситаси сифатидагина тавсия этилади. Бундан кейин албатта, малакали тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим бўлади.

Заҳарланишларни мажмуавий даволашда энтерсорбентлар – токсинларнинг ингичка ичакдан қон томирларига сўрилишини сезиларли даражада камайтирувчи воситалар қўлланади.

Фильтрум® – заҳарланиш оқибатидаги кўнгил айниши ва қайт қилишда дори воситаси сифатида тавсия этиладиган янги авлод препарати бўлиб, унинг турли табиатли заҳарларни ўзига шимдириб олувчи лигнин Фильтрума®нинг асосий фаол компоненти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам восита турли заҳарланиш ҳолатларида қабул қилиш имконини беради. Дори воситаси таблетка кўринишида ишлаб чиқарилгани сабабли, айниқса, йўлда кетаётган маҳал қабул қилишда қулайдир.