Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Диарея (ич кетиш)ни нима билан даволаш керак?

Диарея (ич кетиш)ни нима билан даволаш керак?

Диарея (ич кетиш)ни нима билан даволаш керак?

Ич кетишга қарши воситалар барча уй дори қутиларидаги энг оммабоп дорилардан бўлса керак. Бунга ҳайрон бўлмаслик жоиз: ҳар қандай киши, умрида ич кетишнинг нохуш ҳисларини, қорин соҳасидаги ноқулайликларни туйган бўлиши керак.

Диарея (ич кетиш) аслини олганда касаллик ҳам эмас, балки, даволанилмаган ва оқибатда организмга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган асорат. Шунинг учун ҳам, ич кетишни катталар ва болаларда даволаш нохуш ҳолат жараёнига барҳам бериш эмас, балки саломатликка жиддий зарар етказишнинг олдини олиш, дейиш мумкин.

Диарея сабаблари

Ич кетишнинг асосий сабабларига қуйидагиларн киритиш мумкин:

  • овқатдан заҳарланиш;
  • ичаклар дисбактериози;
  • ичакларда сўрилиш жараёнининг бузилиши;
  • озиқ-овқат аллергияси ёки қай бир маҳсулот ёки унинг таркибидаги ингридиентга нисбатан индивидуал таъсирчанлик;
  • нотўғри овқатланиш.

Юқорида саналган ҳар бир ҳолат бўйича дори ич кетишга қарши мустақил восита сифатида ҳам ёки бошқа препаратлар билан мажмуавий даволаш сифатида ҳам тавсия этилиши мумкин.

Диареянинг асоратлари

Ич кетишнинг хатарли асорати сифатида организмнинг сувсизланиш ҳолатини айтиш мумкин: инсон организмидан ахлат кўп миқдорда сувга аралашган ҳолда чиқиб, оқибатда шунча миқдорда сув йўқотилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, модда алмашинуви, юрак тизими ва бошқа муҳим ҳаётий функцияларнинг нормал ишлаши учун қон таркибидаги ўта зарур микроэлементларнинг сув билан бирга чиқиб кетишига олиб келади. Шунинг учун диареяда устувор вазифа – йўқотилган сув ва электролитларнинг ўрнини вақтида тўлдириш ҳисобланади. Бундай пайтда диареяни даволаш юрак-қон томир ва бошқа тизмилардаги бузилишлар профилактикасига қаратилади, зотан уларнинг асорати том маънода ўта хавфли бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бундан ташқари диарея даволанмаса ичак микрофлорасининг сурнкали бузилишига олиб келади.

Диареяни даволаш

Диареяга қарши Фильтрум® воситаси энтерсорбентларнинг сўнги авлод вакили ҳисобланади. Унинг сорбцион (зарарли моддаларни шимиб олиш хусусияти) катталар ва болаларда келиб чиқиши турлича бўлган ич кетишда (жумладан, овқатдан, дори воситалари, алкогол ва бошқа тур заҳарланишдарда) бирдек қўллаш имконини беради.

Препарат таркиби ҳақида. Ёғочни махсус қайта ишлаш усули натижасида ажратиб олинган табиий модда - лигнин Фильтрума® нинг асосий компоненти ҳисобланади. Диареяга қарши олдинги авлод препаратларга қараганда Фильтрум® паст молекуляр бирикмалар (алкогол, турли дори воситалари компонентлари ва ҳ.к.) каби турли моддаларни шимиб олиш хусусиятига эга. Унинг мазкур хусусияти препаратни ич кетишга қарши универсал сорбент эканини кўрсатади ва бу ўз навбатида табиати турлича диарея турларини даволаш имконини беради.

Препаратни қўллаш ҳақида. . Фильтрум® ни суткасига 3-4 маҳал 5 кун давомида овқат ва бошқа дори воситаларидан бир соат олдин қабул қилиш тавсия этилади. Препаратнинг бир марталик қабул қилиш дозаси: 1 ёшгача бўлган болаларга – ½ таблетка, 1–3 ёшгача – 1 таблетка, 4–7 ёшгача – 1 таблетка, 7–12 лет – 1–2 таблеткадан, катталарга – 2–3 таблеткадан.

Таблетка кўринишида ишлаб чиқарилгани боис, Фильтрум® ни ҳатто йўлда, асосий вақтини уйдан ташқарида ўтказадиган кишиларнинг ҳам бемалол қабул қилиш имконини беради.

Ахлат таркибида қон аралашмаси бўлган ҳамда давомийлиги 2 суткадан ортиқ, келиб чиқиши номаълум ҳамда бошқа аломатлар (иситма, қайт қилиш, ҳолсизланиш ва ҳ.к.) билан давом этадиган ич кетишларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.