Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш

Қайт қилиш

Қайт қилиш рефлекси

  1. Қайт қилиш рефлекси
  2. Сабаблари
  3. Болалардаги қайт қилиш
  4. Аломатлари
  5. Оғир ҳолатнинг белгилари
  6. Қайт қилишнинг оғирлашишлари
  7. Даволаш
  8. Биринчи ёрдам
  9. Қайт қилишда «Фильтрум»ни ишлатиш
  10. Қайт қилиш профилактикаси

Ошқозон ичидаги моддаларнинг оғиз орқали ташлаб юборилишига олиб келадиган,ошқозон мушакларининг шиддатли қисқариши ёки қайт қилиш-бу рефлектор ҳимоя жараёнидир.У организмни йиғилиб кетган токсик моддалардан тозалаш учун керак.Лекин токсинларни чиқариб ташлаш билан боғлиқ бўлмаган,патологик қайт қилиш ҳам учраб туради.

Қайт қилиш овқат билан зарарли модда истеъмол қилганда,бир марта бўлиши мумкин. Қайталаниш аломатлари кўп ҳолларда, турли хил ҳамроҳ касалликлар билан боғлиқ бўлади. Кўп қайт қилиш сувсизланиш ва организм учун керакли тузларни йўқолишига олиб келиши мумкин, бу эса ҳаёт учун хавфлидир.

Қайт қилиш рефлекси

Қайти қилиш маркази бош мияда жойлашган.У нерв йўллари орқали ички аъзолардан (ҳалқум, ҳазм қилиш аъзолари,юрак-қон томир тизими,ўт чиқариш йўллари) сигналлар олади.Унинг соҳаларидан бири,қон таркибидаги кимёвий моддаларга жавоб беради.Қайт қилишга бошқа нерв марказларининг таъсирланиши ҳам сабаб бўлиши мумкин,масалан,ёқимсиз ҳид.

Қайт қилиш маркази бу сигналларни тахлил қилади ва қайт қилиш жараёнида иштирок этадиган,қорин деворлари мушакларига,ошқозон ва бошқаларга, импульс юборади.Бу импулсларнинг тарқалишида модда- нейротрансмиттерларнинг ўрни муҳимдир.

Бу дофамин, серотнин, гистамин, эндоген опиатлар ва бошқалар. Кўп замонавий қайт қилишга қарши дорилар айнан шу медиаторлар ва уларнинг рецепторларига таъсир қилади.

Сабаблари

Қайт қилиш ўзича ҳеч қандай касаллик эмас,фақатгина турли хил патологияларнинг аломатларидан бири бўлиб хизмат қилади:

  • инфекциялар: вирус ва бактериялар (стафилококклар,сальмонеллалар ва бошқалар) одамнинг қонига,қайт қилиш марказини фаоллаштирувчи токсинларни ажратиб чиқаради;
  • дориларнинг ножўя таъсири (дигоксин, эуфилин, цитостатиклар);
  • ўткир гастрит (ошқозон шиллиқ пардаларининг яллиғланиши);
  • Крон касаллиги, ўсимта, ярали касалликда овқатнинг ошқозондан 12-бармоқли ичакка меъёрий ўтишининг бузилиши;
  • ингичка ичакнинг чурра тушиши, ичаклар буралиб қолиши, бир бирнинг оралиғига кириб қолганда,беркилиб қолиши;
  • салбий психоген таъсир, кучли сиқилиш;
  • нерв тизимининг касалликлари (Меньер касаллиги,менингит,энцефалит,мия ўсимтаси,мия-бош шикастланиши, бошсуяк ички босимининг кўтарилиши, вестибуляр аъзонинг шикастланиши;
  • гормонал ва психологик бузилишлар натижасидаги ҳомиладорлик,кам ҳолларда жигар ёғ моддалар алмашинувиниг ўткир бузилиши ривожланганда;
  • эндокрин касалликлар (Аддисон касаллиги,қалқонсимон без фаолиятининг зўрайиши,перефирик нейропатияли қандли диабет);
  • миокард, ўт пуфаги, қорин пардаси, ошқозоности бези рецепторлари таъсирланганда(панкреатит,холецистит, ўт суюқлиги туриб қолиши, кўричак, буйрак санчиқлари) пайдо бўладиган висцерал оғриқ;
  • нурланиш касаллиги ёки нур билан даволаш курслари;
  • қайт қилишнинг кам учрайдиган сабаблари-юрак хуружи, пневмония,кучли қуруқ йўтал,септик ҳолат,булемия, саратондаги кимёвий даволаш.

Болалардаги қайт қилиш

Бир хил вақтда қайт қилишни,гўдакларда кўп учрайдиган кекириш билан адаштириб юбориш мумкин.Кекириш,овқатлангандан кейин дарҳол содир бўлади,бунда ажраладиган суюқлик миқдори эса кўп эмас, кекириш учун «фавворали» хусусият одатий эмас.

Болалардаги қайт қилиш

  • Ҳаётнинг 2-3 ойидаги кучли оқимли қайт қилиш,қорин бўйни-ошқозон 12-бармоқли ичакка ўтадиган жойи торайишининг белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатни даволаш фақат жарроҳлик йўли билан амалга оширилади.
  • Агар қайт қилиш оғриқ билан боғлиқ бўлса,бола доимий йиғласа,ахлати таркибида қон белгилари бўлса,бу ичаклар бир-бирининг оралиғига кириб қолганини намоён қилиши мумкин.Бундай касаллик жарроҳ билан маслаҳатлашишни талаб қилади.
  • Агарда болада бир вақтда қайт қилиш ва ич кетиши содир бўлса,бу вирусли инфекциянинг аломатидир.Бундай ҳолат бир кундан ортиқ давом этса,болада сувсизланиш ривожланиши мумкин.У оғиз шиллиқ қаватининг қуруқлиги, қўлтиғости ва човда терлашнинг йўқлиги, кўзлар киртайиши, кучсиз йиғи,паст мушак тонуси билан бирга келади.Бундай аломатлар пайдо бўлганда, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Аломатлари

Кўп ҳолларда қайт қилишдан олдин,кўнгил айниши кузатилади.Бу ҳолат ҳам,айан ўша нерв марказининг камроқ даражада таъсирланиши билан боғлиқ деб ҳисобланади.

Қайт қилиш қистаганда,кўкрак пардаси, қорин ва кўкрак девори мушаклари қисқаради.Кейин қизилўнгачнинг айланма мушаклари бўшашади,ва овқат босим остида тезлик билан оғиздан чиқиб кетади.Бу ҳолатда ҳеч нарса одамга боғлиқ эмас.

Бир вақтда қуйидаги аломатлар ривожланиши мумкин:

  • кўп сўлак ажралиб чиқиши;
  • юрак уришининг тезлашиши;
  • тана ҳарорати кўтарилиши;
  • ич келишига қистов.

Қайталанган қайт қилишда,ички аъзо функциялари ва моддалар алмашинувининг чуқур бузилиши юзага келади:

  • ошқозон нордон суюқлигидан мунтазам таъсирланиш натижасида,тиш эмалининг ингичкалашиб кетиши;
  • қайт қилиш пайтида кўкрак бўшлиғида босимнинг тез кўтарилиши натижасида,юз ва бўйин терисининг қизариши ва тананинг тепа қисмидан вена қон оқимининг бузилиши;
  • вазн камайиши, мушаклар кичиклашиши, қуруқ тери, сочлар синиқлиги ва озуқа маҳсулотлари етишмочилигининг бошқа белгилари;
  • ичкиҳужайрадаги суюқликнинг йўқолиши билан сувсизланиш;
  • қон таркибида натрий ва калий миқдорининг камайиши,қондаги ишқорли таъсирланишнинг кўпайиши;
  • қон кетиши билан оғирлашиши мумкин бўлган,ошқозон ва қизилўнгачнинг шикастланиши,масалан,Меллори-Вейс синдроми.

Оғир ҳолатнинг белгилари

Қайт қилиш-анча кўп учрайди,ва ҳар доим ҳам дарҳол даволашни талаб қилмайди. Аммо шундай ҳолатлар бўладики,дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • аломатлар 1 кундан ортиқ давом этиши;
  • озиқ-овқатдан заҳарланишдан шубҳаланиш;
  • кучли бош оғриғи ва/ёки бўйин эгилишидаги қийинчиликлар билан келадиган қайт қилиш;
  • қориндаги кучли оғриқ билан кузатиладиган қайт қилиш;
  • қайт қилиш одам ҳолатини енгиллаштирмайди.

Тиббий ёрдам олиш учун дарҳол мурожаат қилиш керак бўлган яна бир ҳолат- қусуқ таркибида қон бўлиши, бу ҳолатда:

  • кўп миқдорда оч қон ажралиб чиқиши мумкин;
  • бемор тўқроқ тусдаги қон қуйқаларини туфлайди;
  • бемор кофе қуйқасига ўхшаган,модда ажратиб чиқаради.

Қон билан қайт қилиш,одатда ошқозон яраси касаллиги ва қизилўнгачнинг кенгайган томирларининг узилиши ҳолатларида учрайди.Шунингдек,ошқозон саратон ўсимтасининг парчаланишида ҳам учрайди. Бундай ҳолат кўпинча,бош айланиши ва ҳолсизликни келтириб чиқаради ва дарҳол шифохонага жойлаштиришни талаб қилади.

Қайт қилишнинг оғирлашишлари

Қайт қилиш билан боғлиқ бўлган, энг кўп учрайдиган оғирлашиш-сувсизланишдир. У қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:

  • оғиз қуруқлиги;
  • мушак ҳолсизлиги,тортишувчи титрашлар бўлиши мумкин;
  • сийдикнинг тўқлашиши,миқдорининг камайиши;
  • бош оғриғи;
  • ҳаёл чалкашлиги.

Бу оғирланиш,айниқса болалар учун хавфли, чунки уларнинг организмида суюқлик камроқ бўлади.Болада қайт қилиш ва сувсизланиш аломатлари пайдо бўлганда, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қайталанувчи қайт қилишнинг энг асосий оғирланишларидан бири-озуқавий моддаларнинг етишмовчилигидир. Бу ҳолатда беморлар ҳолсизлик, вазн камайиши, нафас қисиши ва тез толиқишдан шикоят қиладилар.

Даволаш

Қайт қилишни йўқотиш учун,унга сабаб бўлган касалликни даволаш,ҳамда организмдаги туз ва суюқликларнинг етишмовчилигини йўқотиш керак. Бу мақсадда,дорихонадан,махсус тузли эритмаларни сотиб олиш мумкин.Оғир ҳолатларда суюқлик ва тузларни вена орқали киритиш тайинланади.Қайт қилишда антиэметиклар (қайт қилишга қарши) гуруҳига кирувчи дори воситалари қабул қилинади.

Ҳазм қилиш аъзолари юкламасини пасайтириш учун, шифокор кўрсатмасига кўра, фермент воситалар, масалан, Микразим қабул қилиш мумкин.

Қайт қилиш пайтида, вақтинча оғир, қаттиқ, ёғли, ўткир таъмли ва бошқа таъсирлантирувчи маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул. Бошидаги икки кун ичида сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқдир.

Биринчи ёрдам

Одамда қайт қилиш бошланганда, қуйидаги чораларни кўриш керак:

  • беморнининг боши ва кўкрак қафаси сал кўтарилган ҳолатда ёнбошига ётқизиш, тўшак ёнида тоза тоғора ёки челак қўйиш;
  • агар бемор хушсиз бўлса,бошини тепага қаратмаслигини назорат қилиш керак, чунки қусуқ моддалар нафас йўлига тушиши мумкин, беморни бир ўзини қолдирмаслик;
  • қайт қилгандан кейин,беморга оғзини чайиш учун бир чой қошиқ озуқавий сода эритилган,бир стакан илиқ сув берилади;
  • кейин беморнинг юзи ва лаблари тоза сочиқ билан қуритилади;
  • қусуқ моддалар орасида қон пайдо бўлганда,кўкрак суягининг пастки қисми ва қиличсимон ўсик соҳасига совуқ компресс қўйиш керак, ёки ютиш учун майда муз бўлакларини бериш керак;
  • агар қайт қилиш тўхтамаса,зудлик билан шифокорни чақириш.

Қайт қилишда «Фильтрум» ни ишлатиш

«Фильтрум» препарати ошқозон ва ичакда жойлашган токсинларни,ўз юзасида чўкишига (адсорбация)имкон беради.Шунинг учун,у тиббиётда эндоген ва экзоген интоксикация,натижасида юзага келган қайт қилишни даволашда ва профилактика учун қўлланилади.

«Фильтрум» қуйидаги сабаблардан юзага келган қайт қилишда ёрдам беради:

  • озиқ-овқат ёки алкогольдан заҳарланиш;
  • маиший интоксикация;
  • ўткир инфекцион касалликлар;
  • яқинда қабул қилинган дорининг ножўя таъсирлари;
  • метаболитик бузилишлар, масалан, уремия (буйрак етишмовчилиги).

«Фильтрум» ни дозасини қўлланмага қараб камайтириб,болаларга ҳам бериш мумкин,ҳамда ҳомиладор аёлларга,шу жумладан,токсикоз сабабли қайт қилишда ҳам бериш мумкин.

Қайт қилиш профилактикаси

Бу аломатнинг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтириш учун, касалликнинг сабабига таъсир қилиш керак.

Бундан ташқари, қайт қилиш қуйидагилар томонидан қўзғатилиши мумкин:

  • алкогольни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш;
  • кўп овқат еб қўйиш;
  • шақиқа;
  • овқатдан кейин жисмоний юклама;
  • кучли ҳиссиётли сиқилиш;
  • ўта иссиқ,аччиқ ёки ўткир таъмли овқатни истеъмол қилиш;
  • уйқу етишмаслиги.

Соғлом турмуш тарзига одатланиш,қайт қилиш пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради. Интоксикация сабабчиси бўлган,бактериялар ва вирусли инфекциялардан сақланиш учун,шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, овқатланишдан олдин қўлларни ювиш, янги маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.