Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Болалардаги ич кетиши

Болалардаги ич кетиши

  1. Қачон ич кетиши ҳақида гапирилади
  2. Нима учун ёш болаларда ич кетишига мойиллик бор
  3. Ичбуруғнинг турлари
  4. Болалардаги ич кетишининг асосий сабаблари
  5. Бу қандай намоён бўлади
  6. Болалардаги ич кетишини қандай даволаш керак
  7. Қандай ҳолатларда шошилинч шифокор маслаҳати керак бўлади?

Ич кетиши-ёш болаларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари орасида энг кўп тарқалганларидан бири,кўпинча ота-оналар унга бола ҳаётининг биринчи йилларида дуч келишади.Тиббётда бу ҳолатни белгилаш учун «ичбуруғ» атамасини ишлатишади.Аммо бу алоҳида ташхис қўйиладиган патология эмас,балки кўп касалликларнинг асосий аломатидир.Айнан боладаги ич кетишининг ривожланиши,касалликнинг энг яққол ва эҳтимолий хавфли ифодаланиши бўлиб,ота-оналарни педиатр ёки бошқа шифокорга мурожаат этишига сабаб бўлади.Беморнинг ёши қанчалик кичик бўлса,даволашнинг ўз вақтида бошланиши ва тўғри воситалар танланиши,шунчалик муҳимдир.

Қачон ич кетиши ҳақида гапирилади

Болалардаги ич кетиши

Ич кетиши деб патологик тез ва суюқ ич келишини айтишади,шу билан бирга ташхис қўйиш учун, иккала белгининг борлиги муҳимдир.Агар болада ўрнатилган ич келиши тартиби бўлса(1-2 кунда 1 марта,шаклланган модда ажралиши билан),ташхис қўйишда қийинчиликлар бўлмайди.Бўтқасимон ва яна суюқ ажратмаларнинг кунига 3 марта ёки ундан ортиқ пайдо бўлиши-ич кетишининг,сабабларини аниқлаш ва даволашни бошлашни талаб қилувчи белгидир.

Агар ўртача ифодаланган ичбуруғ биринчи ярим ёшидаги гўдакда ривожланса,ота-оналар ҳар доим ҳам бу бузилишни аниқлай олмайдилар.Чунки табиий(кўкрак) озуқаланишида бўлган болалар учун, кунига 10 мартагача бўтқасимон ич келиши меъёрий ҳисобланади.Бундай ҳолатда ичбуруғни қандай ажратиб олса бўлади? Гўдакларда ич кетиши ташхисини қўйиш учун зарур шарт- ич келиши сонининг 2 марта ва ундан ортиқ кўпайиши.

Нима учун ёш болаларда ич кетишига мойиллик бор

Ҳаётининг биринчи йилидаги болаларда,ич кетишига мойиллик билан бўлган ичак бузилишлари, каттароқ боғча боллари,мактаб ўқувчилари ва катталарга қараганда кўпроқ пайдо бўлади.

Бу бир неча омиллар билан изоҳланади:

  • 1-2 ёшдаги болаларда фермент тизимларининг функционал етилмаганлиги.Уларда барча ферментлар ишлаб чиқарилса-да,уларнинг миқдори ва фаоллиги озуқанинг миқдори ва таркибига ҳар доим ҳам тўғри келавермайди.Шунингдек,кўп ҳолларда гўдакларда қисман лактаза етишмовчилиги-сут шакари,лактозанинг парчаланиши учун жавоб берадиган, лактаза ферментининг етишмовчилиги учрайди.Бу патология,кўп ҳолларда бола инфекцион ичбуруғни бошидан кечирганда ривожланиб,сут маҳсулотларини истеъмол қилганда ич келишининг мўтадил бўлмаслиги ва ич кетишига мойиллик учун асос яратади.
  • Турли ичак соҳалари моторикасидаги номутаносибликка мойиллик яратувчи,овқат ҳазм қилиш йўлининг ишини тартаблаштирувчи,тизимларнинг етилмаганлиги.Бу ҳолат даволашни талаб қилувчи патология эмас,балки ёш меъёрининг фарқи,деб ҳисобланади.
  • Етарлича шаклланмаган ва тўлиқ мувозанатланмаган ичак флорасининг таркиби.Энди туғилган боланинг ичаги тоза ва ҳаётининг биринчи соатларидан, аста-секин турли микроорганизмлар билан тўла бошлайди.Нормал бактериал микрофлора баъзи бир озуқавий моддаларни парчалашда ёрдам беради,Б гуруҳ витаминларини ишлаб чиқаради ва умуман олганда ошқозон-ичак йўлининг тўғри фаолиятига ёрдам беради.Лекин болаларда кўпинча шундай ҳолат учрайди-ки, унинг ичак оралиғида шартли-патоген бактерия ва замбуруғлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетади,бу дисбактериоз деб аталади.У нафақат ичак бузилиши билан бирга келади,балки болада инфекцион ич кетиши ривожланиши эҳтимолини ҳам оширади.
  • Ичак сўриш юзаси ҳажмининг катталашганлиги (катталар билан солиштирганда).Шу сабабдан,овқат билан келиб тушган ва касал тарқатувчи бактериялар томонидан чиқарилган токсинлар, анча тезроқ сўрилиб кетади ва овқат ҳазм қилиш йўлига кўпроқ ифодаланган салбий таъсир кўрсатади.

Улғайган сари болалар ичак бузилишларига камроқ мойил бўлади, 5 ёш ва ундан катталардаги ич кетиши эса,одатда кўп ҳолларда заҳарланиш ва ичак инфекцияси билан боғлиқ бўлади.

Ичбуруғнинг турлари

Ичбуруғнинг клиник таснифланиши бир нечта белгиларни ҳисобга олади:

  • Ичак бузилишларининг давомийлиги.Ўткир (2 ҳафтагача), чўзилган(14 кундан кўпроқ ва 2-3 ойгача),сурункали (3 ойдан ортиқ) ичбуруғлар ажратилади.
  • Ичбуруғнинг оғирлик даражаси.У енгил,ўртача оғир,оғир бўлиши мумкин,бу ич келишининг сони ва миқдори,касалланган боланинг умумий аҳволи ва қўшимча аломатларнинг ифодалангани билан аниқланади.
  • Сабаб омили.Ичбуруғ инфекцияли ва инфекциясиз бўлиши мумкин.

Ич келишининг тез-тез содир бўлиши ва суюқлашишига турли хил омиллар сабаб бўлиши мумкин.Лекин уларнинг таъсирини 5(бешта) асосий патоген механизмларга жойлаштириш мумкин: секретловчи,осмоляр,экссудатив, гиперкинетик,гипокинетик.Ичбуруғ моторика механизми ҳақида гапирганда,охирги иккита турни кўпинча бирлаштириб юборишади.

Ичак бузилишларининг механизми Сабаби Ичбуруғ тури
Секретор тури,сув ва электролитларнинг ичак оралиғига гиперсекрецияси билан боғлиқ. Бактериал ва бошқа токсинлар,вируслар таъсири остида,ўт суюқлиги кислоталари ва баъзи бир биологик фаол моддаларнинг кўплиги туфайли энтерецитлар(ичак шиллиқ қавати ҳужайралари) фаолиятининг бузилиши. Ахлат кўп,серсув,оғриқсиз (сувли ичбуруғ).
Осмоляр тури,ичак оралиғида кўп миқдорда сув ва электролитларни «тортиб олувчи»,юқори осмолряли моддаларнинг йиғилиши билан боғлиқ. Одатда ферментлар етишмаслиги ёки уларнинг фаоллиги пасайиши натижасида,ҳазм қилиш ва озуқани сўриб олинишининг бузилишииги. Кам ҳолларда бундай ичбуруғнинг сабаби,юқори осмоляр даражали моддалар келиб тушиши бўлади (масалан,лактулоза). Ахлат кўп,яхши ҳазм бўлмаган кўп овқат қолдиқлари билан(полифекалия туридаги ичбуруғ).Ичак бузилишларининг ифодаланганлиги,истеъмол қилинган овқатнинг миқдори ва таркибига боғлиқ,очлик ич кетишини бутунлай йўқотиши мумкин.
Экссудатив тури,бу ҳолда ичак оралиғига кўп миқдорда сув чиқиши,лимфа босимининг кўтарилиши ёки шиллиқ кобиғда кўп сонли емириилш-ярали нуқсонларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ичак деворининг яллиғланиши ёки баъзи бир инфекцион агентлар таъсирида емирилиши. Ўртача миқдордаги,суюқ ич келиши, албатта қон ва шиллиқ аралашган,ич келиши оғриқли.
Гиперкинетик тури, унинг ичидаги нарсаларни тезда чиқариб ташлаш ва ичакнинг зўрайган моторикаси билан ажралиб турувчи. Нейроген тартиблантиришнинг бузилиши, рағбатлантирувчи таъсирли биологик фаол моддаларнинг кўп миқдори. Ич келиши тез-тез,суюқ,лекин кўп эмас,бесамара қистовлар ва тортувчи оғриқлар билан.
Гипокинетик тури – болаларда энг кам учрайдигани. Сув гиперсекрецияси билан бирга,озуқавий бўтқанинг ичак бўйлаб секинлашган ҳаракатланиши билан изоҳланади. Оғир тизимли касалликлар (склеродермия, амилоидоза) ёки оғирлашган қандли диабет суъратида ичак фаолиятининг нерв тартиблантирилишидаги жиддий бузилишлар. Ич келиши ўртача суюқ, ёпишқоқ, туриб қолган, кўп эмас.

 

Болалардаги ич кетишининг асосий сабаблари

Ҳар хил ёшдаги болларда учраши мумкин бўлган ич кетишининг турларини, инфекцион ва ноинфекцион гуруҳларга бўлиш мумкин.

Инфекцияли ич кетиши Ноинфекцион ич кетиши
Шартли-патоген бактериал флора (стрептококклар,стафилококклар,ичак тайоқчаси ва бошқалар).Уларнинг колониялари ҳаддан ортиқ ўсиб кетиши ,асосан ичак микрофлорасининг мувозанатсизлиги(дисбактериоз),шу жумладан антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқдир. Озуқа маҳсулотларини тўлиқ ҳазм бўлмасдан,ичакда баланд осмоляр маҳсулотлар тўпланишига олиб келадиган,фермент етишмовчилиги. Болалик ёшида энг катта аҳамиятга эга:

1. Лактаза етишмовчилиги;
2. Целиакия;
3. Ёғларни ҳазм қилишнинг стеатрея(ёғли ахлат) шаклланиши билан бузилиши,бу ўт суюқлиги ажратилишининг бузилиши ва липаза (ёғларни парчаловчи фермент) миқдорининг камайиши билан боғлиқ.

Нормал секретланувчи ферментларнинг нисбатан етишмовчилиги билан бирга келадиган,кўп овқат еб қўйиш оқибатларини ҳам киритиш мумкин.
Касаллик қўзғатувчи бактериялар(вабо вибриони,сальмонеллалар, эшерихилар,стафилококкларнинг патоген шакли,клостридлар,иерсинилар, кампилобактериялар).Гўдаклар бу бактериялар билан ташувчи-оналаридан,ёки боқишдаги хатолар туфайли касалланган катталардан,зарарланадилар. Ёши каттароқ болаларда зарарланиш сабаблари шахсий гигиена қоидаларини бузиш,озиқ-овқатдан заҳарланиш,болалар гуруҳлари орасида ичак инфекцияларининг эпидемик тарқалишидир.Бактерияларнинг махсус шакллари ҳам учраб туради (сил тайоқчаси). Бизнинг баҳтмизга,ҳозирги пайтда ичак сил касаллиги деярли қайд қилинмайди. Одатий озиқланиш таркибининг кескинлик билан ўзгариши ёки бошқа иқлимий шароитга тез ўтиш натижасида мослашув механизмларининг бузилиши.
Вируслар: энтеровирусли, ротавирусли ва бошқа инфекциялар. Таъсирланган ичак синдроми – ичак фаолиятининг функционал табиатли,сурункали бузилиши. Унинг аломатлари қайталанишга мойил ва ҳеч қандай органик(тузилишдаги нуқсонлар) ёки инфекцион сабабларга боғлиқ эмас, ҳолатнинг ёмонлашиши кўп ҳолларда сиқилиш ҳолатлари ва асаб-ҳиссиётли юкламалар билан боғлиқ.
Гижжалар организмга кириши, ичакда турли хил паразит чувалчангларнинг кўпайиши, (острицалар, аскаридалар, лентасимон гижжа ва бошқ.).  
Энг оддийлари(амебалар, лямблялар). Ноинфекцион табиатли йўғон ичак деворининг шикастлаиниши: Крон касаллиги, ўзига хос бўлмаган ярали кулунж, ишемик кулунж (ичак қон билан таъминланиши бузилганлиги суъратида).
  Рағбатлантирувчи таъсирли биологик фаол моддалар ишлаб чиқарувчи шишларининг борлиги (ВИПома,гастринома).Болаларда ич кетишининг кам учрайдиган сабабларига киради.
  Системные заболевания (амилоидоз, склеродермия).

 

Боғча катта гуруҳлари ва мактаб ёшидаги болаларда,катталардаги каби,кўпинча ичбуруғнинг инфекцион турлари учрайди. 1-2 ёшдаги бола ва янги чақалоқда эса,кўп ҳолларда ноинфекцион табиатли бўлади ёки дисбактериоз суъратида ривожланади.

Бу қандай намоён бўлади

Ич кетишидa ахлатнинг суюқлиги турли хил бўлиши мумкин: бўтқасимондан сувгача.Одатда ахлат қанчалик суюқ бўлса, шунчалик кўп бўлади.Умуман олганда ахлатниг табиати,ичбуруғ устун механизмнинг ривожланишига боғлиқ бўлади.

Ич кетишида ҳар доим кучли суюқлик йўқотилиши юз беради,бу эса турли даражадаги сувсизланишга олиб келиши мумкин.

Айнан шу омил,бола учун касалликнинг энг эҳтимолий хавфли белгисидир,чунки у оғир,ҳаёт учун ҳавфли,бош мия ва бошқа ҳаёт учун аҳамиятли аъзоларнинг фаолиятига зарар етишининг сабабичиси бўлиши мумкин.

Бола қанчалик ёш бўлса, унда шунчалик тез сувсизланиш намоён бўлади ва ривожланади.Шунинг учун,бир ойлик гўдакда ич кетиши ривожланса- бу шифокорга дарҳол мурожаат қилиш учун асосдир.

Ич кетишида кўпинча, шифокорга таҳлиллардан олдин ҳам зарар даражаси ва ичак бузилишининг эҳтимолий сабабини аниқлашда ёрдам берувчи,ҳамроҳ белгилар пайдо бўлади:

  • Қориндаги оғриқлар. Улар жуда шиддатли,тортилувчи,ичак санчиқларига ўхшаган бўлиши мумкин,тортувчи-эзилувчи,шишувчи.Кўп ҳолларда оғриқлар навбатдаги ич келишидан олдин зўрайади.Ёш болаларда оғриқ синдроми,билвосита белгилар орқали аниқланади: боланинг юқори ҳаракатлиниш безовталиги ва йиғламсираши,оёқларини қорнига тортиб олиши,кўкрак берганда йиғлаши(бу ичакнинг овқат келиб тушишига жавобан фаоллашиши билан изоҳланади). Лекин болаларда оғриқсиз ич кетиши ҳам учраб туради-масалан,бундай ҳолат таъсирланган ичак синдроми ва болалар функционал ичбуруғида, бўлиши мумкин.
  • Кўп ҳолларда олдинги қорин деворидан кўринадиган ва масофадан эшитиладиган,кучайган ичак перистальтикаси(ичак деворларининг қисрқариши).
  • Ахлатда патологик аралашмаларнинг пайдо бўлиши.Энг кўп ҳолларда болаларда,шиллиқ билан ич келиши қайд этилади,лекин қон (янги ёки ҳазм қилиш ферментлари таъсирида қисман ўзгарган),ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари ҳам аниқланиши мумкин.
  • Суюқ ич келишини кўпиртирувчи,ажралиш тезлигини оширувчи,қорин шишиши ва анал тешигидан суюқлик оқиши билан кўп газ чиқиралишига олиб келадиган, кучайган газлар ҳосил бўлиши (метеоризм).
  • Қайт қилиш.Ичак бузилишлари билан бир вақтда ёки улардан олдин пайдо бўлиши мумкин.Қайт қилиш билан ич кетиши бирикмаси,боладаги сувсизланишни сезиларли даржада кучайтиради ва ҳолатини оғирлаштиради.
  • Ахлатнинг ранги ўзгариши,кўпинча ингичка ичак таркибига хос бўлган сариқ туслар қайд қилинади.Яшил ахлат болада бактериал инфекция борлигидан далолат бериши мумкин,лекин бу аломатни бир маъноли ва асосий аниқлаш белгиларига киритиб бўлмайди.
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши, интоксикация ва яллиғланишнинг ифодаланиши бўлиши мумкин. Лекин ичак бузилиши инфекцион табиатли бўлганда ҳам,кўпинча иситмасиз ич кетиши учрайди.

Болалардаги ич кетишини қандай даволаш керак

Ҳар қандай ёшдаги ич кетишини шифокор назорати остида,ўзбошимчалик билан антибиотик ва «катталарнинг» дори қутисидан препаратларни тайинлашсиз даволаш,маслаҳат берилади.

Болада ич кетиши ривожланса,уй шароитида нима қилиш керак?

  • Биринчи даржали вазифа-иложи борича сувсизланишнинг ифодаланишини камайтириш.Бу мақсадда,болага тоза ёки газланмаган минерал сув,камтузли эритмалар ичириш тавсия этилади.Булён, фабрика ва ҳонаки ишлаб чиқарилган концентратли шарбатлар,сут ва сут маҳсулотларини бермаслик керак.Агар бола сув ичишни хоҳламаса,шифокор билан келишилган ҳолда,сув билан аралаштирилган морс,шакарсиз компотларни бериш мумкин.Қайт қилишни қўзғатмаслик учун ичимликлар,кам миқдорда,тез-тез берилади.
  • Ўткир ич кетишиниг биринчи кунларида,даволовчи очлик ўтказиш тавсия этилади. Гўдаклар бундан истисно- уларга кўкрак сути таклиф қилинавериши керак,талаб бўйича овқатлантириш мақсадга мувофиқ бўлади.Агар бу пайтгача,бола бошқа озуқаларни истеъмол қила бошлаган бўлса,уларни вақтинча бермай турилади. Кейин,шифокорнинг тавсиясига кўра аста-секин истеъмол қилинади,парҳезнинг давомийлиги якка тартибда аниқланади.Ич кетишида бола аниқ бир маҳсулотларни истеъмол қилиши мумкинлигини,шифокор ҳал қилиши керак.
  • Ич кетиши бошидан ферментлар етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган бўлса ҳам, овқатланишни қайта бошлаганда фермент препаратларни (масалан,МикразимÒ) қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.Чунки ҳар қандай ичбуруғда ҳам,ичак шиллиқ қаватида микрошикастланишлар пайдо бўлади ва ҳазм қилиш безларининг функционал фаоллиги тушади.Фермент препаратларни қабул қилиш,ривожланган фермент етишмовчилиги ўрнини босади ва ичакдаги озуқавий моддаларнинг ҳазм бўлиши ва сўрилишни тўлиқроқ килади, бу ўз навбатида осмотик бирикмаларнинг йиғилишидан сақлайди ва шу билан суюқлик йўқотилишини камайтиради.
  • Болада иситма,ич кетиши ва қайт қилишниг мавжудлиги-кўп ҳолларда заҳарланиш,озуқавий токсикинфекция ёки ичак вирусли инфекцияларининг белгиларидир.Бундай аломатлар пайдо бўлганда,энтеросорбентлар(масалан, ФильтрумÒ) қабул қилиш,маслаҳат берилади.Бу препарат фақат ичак оралиғида таъсир қилиб,ўз ғовакчали юзасида бактерия ва организмда ишлаб чиқариладиган токсинлар,касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар,биологик фаол моддаларнинг ортиқчасини чўктириб олади.Бундай даволаш интоксикация ва ифодаланган ич келишиниг камайишига имкон беради.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳар қандай дорилар,фақат шифокор томонидан,боланинг умумий аҳволи,мавжуд аломатларнинг табиати,ич кетиши ривожланиши сабабларини ҳисобга олган ҳолда тайинланиши мумкин. Ўзбошимчалик билан дориларни қабул қилиш,ножўя таъсирлар ривожланиши, дозани нотўғри ўлчаш ёки дориларнинг чиқишмаслиги туфайли турли таъсирланишларнинг пайдо бўлиши,бемор ҳолатининг оғирлашишига олиб келиши мумкин.

Кандай ҳолатларда шошилинч шифокор маслаҳати керак бўлади?

Бир ҳил ҳолларда болалардаги ич кетиши,зудлик билан шифокорга мурожаат этишни талаб этади.Бу қуйидаги оғирланишлар ривожланиши билан боғлиқдир:

  • Ҳаётининг биринчи 3 ойидаги болаларда ич кетиши,айниқса бу ҳолда бола кўкрак ва/ёки бутилкачани рад этса, чунки бу болада ички аъзолар ва бош мияга зарар етказадиган,хавфли сувсизланиш ва оғир интоксикация сабаби бўлиши мумкин.
  • Ҳар қандай ёшдаги болада қон билан ич кетиши.
  • Чангаклар пайдо бўлиши билан бирга келадиган, ич кетиши.
  • Болада ич кетиши фонида,сусайиш, ҳаддан ортиқ серуйқулик ва ҳатто хушсизлик,ҳолатининг ривожланиши.
  • Вабо билан касалланиш ҳақида шубҳа туғдирувчи,гуруч бўтқасига ўхшаш, кўп қайталанадиган, катта миқдордаги сувли ичбуруғ.
  • Сувсизланиш белгиларининг тез пайдо бўлиши ва тинимсиз ривожланиши: ланжлик,объектив аниқланадиган мушак ҳолсизлиги,тери қуруқлиги ва шалвираганлиги,лиққилдоқлар ва кўз косаларининг ичига кириб қолиши.Ўткир ич кетиши ҳолатида,1 ёшли болада сувсизланиш 1 кун ичида ривожланади ва ҳар доим ҳам уни кўп ичимлик бериш йўли билан тўғирлаб бўлмайди.
  • Болада кўтарилиб тушувчи иситма ва ич кетишининг бирикмаси, одатда инфекцион табиатли,ифодаланган интоксикациядан далолат беради.

Боладаги ич кетиши - кўп учрайдиган ва ҳар доим ҳам зарарсиз бўлмаган, патологиядир.Лекин,ўз вақтида бошланган ва тўғри даволаш,барча аломатларни тезда йўқотиш, оғирланишлар пайдо бўлишини олдини олиш,ҳазм қилиш йўлининг нормал ишлашини тиклашга имкон беради.