Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Болаларда овқатдан заҳарланиш

Болаларда озиқ-овқат заҳарланиши

Болаларда овқатдан заҳарланиш
  1. Болалар овқатдан заҳарланишининг типлари
  2. Сабаблари
  3. Аломатлари
  4. Овқатдан заҳарланиш маҳали биринчи ёрдам
  5. Болалар заҳарланишини даволаш
  6. Заҳарланганда профилактика

Ошқозон-ичак тизимига озиқ-овқат маҳсулотлари билан тушган заҳарли моддаларга организмнинг кучли реакцияси овқатдан заҳарланиш дейилади. Бу ҳолатга инсон ҳар қандай ёшда тушиши мумкин, бироқ кўпроқ болаларда унга мойиллик кўпроқ. Бунга бола организмнинг ҳали етарлича шаклланмагани ва қаршилик кучига эга эмаслиги сабабли, озиқ-овқат маҳсулотлари билан организмга тушадиган токсик моддаларга вақтида ва етарли даражада қаршилик кўрсата олмайди.

Болалар овқатдан заҳарланишининг типлари

Болаларда заҳарланишнинг икки типи кузатилади:

Инфекцион заҳарланиш. Уларга микроблар ва улар ажратадиган токсинлар сабабчи (ичак токискоинфекцияси ва ботулизм – кенгроқ тарқалган ҳар иккала касаллик овқатдан заҳарланиш оқибатида келиб чиқади).

Ноинфекцион заҳарланиш. Бунга ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари сифатидаги заҳарли маҳсулотларни истеъмол қилиш сабаб бўлади. Аксарият ҳолатларда, қаровсиз қолдирилган болалар бехосдан ва қизиқувчанлиги сабабли ўзига нотаниш резавор мевалар, барглар кабиларни татиб кўради. Шунингдек заҳарли қўзиқоринлар мазкур патологияга сабаб бўлади.

Сабаблари

Заҳарланишга аввал бошдан заҳарли маҳсулотлар (заҳарли қўзиқорин, замбуруғ ва резавор мевалар) ёки қайси бир ҳолатда таркибига тушган микроб ёки токсин бўлган одатий озиқ-овқат маҳсулоти сабаб бўлади. Озиқ-овқатдан заҳарланишнинг бошқа номи – токсикоинфекция (мазкур ҳолатда таркибида ичак касалликларига сабабчи – сальмонелла, ичак инфекцияси таёқчалари ва ҳ.к. бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари назарда тутилаяпти). Бу микроорганизмлар интоксикациядан ташқари, сальмонелла сингари касалликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ичак инфекцияси овқатдан заҳарланишдан ич бузилишининг кўринишлари билан фарқланади.

Заҳарлаш эҳтимоли юқори маҳсулотлар:

Заҳарлаш эҳтимоли юқори маҳсулотлар:

Албатта, бу ерда боланинг музқаймоқ ёки ширинликлар ейишига тақиқ қўйиш лозим, деган фикрдан йироқмиз. Шу билан бирга болани сифатли маҳсулот истеъмол қилиш, турли тез пишар таомхоналардан эмас, балки уйда тайёрланга овқатга ўргатиш фойдадан холи эмас. Шунингдек, болани маҳсулотларни тўғри сақлаш қоидаларидан мунтазам бохабар қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Аломатлари

Болаларда заҳарланиш ўткир, фавқулодда ва шиддат билан кечади. Бола аввалига кўнгил айнишидан шикоят қилади. Кейин заҳарланган бола қайт қилади, сал туриб тана ҳарорати кўтарилади.

Мабодо заҳарланиш айтарли кучли бўлмаса, болада ўзгариш кузатилмаслиги ва бир муддатдан кейин фавқулодда боланинг ҳолати ёмонлашиб қолиши мумкин. Гап шундаки, заҳарланиш бир неча босқичда рўй бериб, секин-аста бола организмини кучсизлантириб, тўсатдан юз кўрсатади. Кўп ҳолларда заҳарланган болада қисқа муддатли ичбуруғ кузатилади. Аммо оилада бир неча киши заҳарланган бўлса, интоксикация аломатлари болада кучлироқ акс этади.

АломатлариБолалар заҳарланганида кўпроқ кузатиладиган аломатлар:

  • Кўнгил айниши
  • Кучли қайт қилиш ҳолати
  • Ошқозон бузилиши
  • Ичбуруғ (диарея кунига бир неча марта ҳожатга чиқиш)
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши
  • Бола ахлати қон аралаш, шилимшиқ яшил тусли

Ўткир заҳарланишда болада хатарли асорат – инфекцион-токсик шок ҳолати кузатиши мумкин. Аломатлари:

  • Терининг оқариб кетиши
  • Оғиз бўшлиғининг қуриши
  • Юрак уришининг тезлашиши ва тез нафас олишнинг қийинлашуви ёки аксинча, тез-тез нафас ола бошлаш, ҳансираш
  • Қон босимининг пасайиши
  • Пешоб рангининг тўқлашиши (таркибида сариқ пигментлар кўпаяди).

Болада заҳарланиш аломатлари кузатилган заҳоти, уларнинг кучайишини кутиб ўтирмасдан бетўхтов шифокорга мурожаат қилиш шарт. Акс ҳолда бола организми тезда сувсизланиб, унинг ҳаёти хавф остида қолиш эҳтимоли юқори.

Овқатдан заҳарланиш маҳали биринчи ёрдам

Бола заҳарланганда уй шароитида нима қилиш лозим:

  1. Овқат ҳазм қилиш тизимига едирувчан моддалар, кислота ёки ишқорли маҳсулотлар тушиши оқибатида заҳарланиш рўй бермаган бўлса ошқозонни ювиш.
  2. Болага энтерсорбент, масалан, Фильтрум бериш. У ичаклардан маълум миқдордаги токсинларни чиқаришга кўмаклашади.
  3. Болага кўпроқ суюқлик ичириш керак. Бу организм сувсизланишининг олдини олади. Боланинг ҳар 15-20 дақиқада ҳеч бўлмаганда бир неча қултум суюқлик ичишга мажбур қилинг. Булар газсиз сув, аччиқ бўлмаган қора ёки кўк чой ёхуд махсус тузли эритма бўлиши мумкин.

ФильтрумЗаҳарланганда болага нима ичириш керак: мазкур ҳолатда энг мақбул препарат – Фильтрум (уни энг кичик ёшдаги болаларга ҳам ичириш мумкин). Бу дори воситаси – табиий асосли энерсорбент бўлиб, уни хавотирсиз 1 ёшдан бошлаб тавися этиш мумкин. Фильтрумни сифатсиз овқат еб қўйиш, дори воситалари ёки заҳарлар оқибатида заҳарланиб қолган болага ичирса бўлади. Шунингдек у инфекцион касалликлар сабабли рўй берадиган интоксикация аломатлари, модда алмашинувининг бузилиши, масалан, ацетон билан заҳарланганда тавсия этилади.

Заҳарланган болани Фильтрум билан даволаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Бирдан уч ёшгача болаларга – яримта таблетка, кунига 3-4 маҳал;
  • Заҳарланган боланинг ёши 3-7 оралиғида бўлса, 1 таблеткадан кунига 3-4 маҳал;
  • Бемор ёши 7 дан 12 ёшгача бўлса, унга кунига уч маҳал 2 таблеткадан Фильтрум ичирилади.

Таблеткаларни қабул қилишдан олдин майдалаб эзинг. Майдаланган препаратни кўп миқдорда сув билан ичиш тавсия қилинади. Дори ичилганидан кейин бир соат давомида бошқа дориларни қабул қилмаслик ҳамда овқат емаслик зарур. Овқатдан заҳарланган кўпгина беморларни энтерсорбентлар ёрдамида даволаш мумкин. Дорини 3-5 кунлик курс сифатида қабул қилиш самаралироқ.

Болалар заҳарланишини даволаш

Болалар заҳарланишини даволашБиринчи ёрдам боланинг озор чекишини камайтиради, бироқ даволаш учун жиддий ёндошув талаб этилади. Бола заҳарланганида, ҳатто заҳарланиш аломати сезилар-сезилмас бўлса ҳам, зудлик билан шифокор-мутахассисга мурожаат қилинг. Заҳарланган боланинг тана ҳарорати кўтарилаётган бўлса, бу марказий асаб тизимининг жиддий зарарланганидан далолат.

Шифокор-мутахассис даволаш терапиясини белгилайди, зарур ҳолатларда қатор муолажаларни қўллайди. Бундан ташқари, шифокор албатта, махсус овқатланиш тартибини тавсия қилади.

Касалликнинг оғир шаклларида эса болани зудлик билан касалхонанинг токсикологик ёки жонлантириш бўлимига ётқизиш керак. Бу ерда вена орқали зарур эритмалар юборилади, талаб этилса плазмаферез ёки гемосорбция усулида қони тозаланади.

Дори воситалари

Заҳарланган болалар қуйидаги дори воситалари билан даволаниши керак:

  • Энтерсорбентлар (масалан, Фильтрум)
  • Пребиотиклар (ичак нормал микрофлорасини тикловчи воситалар)
  • Антибиотиклар (ошқозон-ичак тизимига инфекцион қўзғатувчилар тушган маҳал).

 

Халқ табобати

Долчинли чой. Гўшт ёки балиқдан заҳарланган болаларни даволашда қўлланилади. Мазкур ичимликни тайёрлаш учун бир неча долчин бўлагини беш дақиқа давомида қайноқ сувда дамланг. Икки стакан иссиқ дамламани болага ичиринг.

Гуруч-хўрда. Қайнатилган гуруч кўнгил айниши ва қайт қилишининг олдини олади. Хўрда тайёрлаш учун: гуручни тозалаб, ювиб 1:5 ҳисобида сувга солиб 2-3 дақиқа давомида қайнатинг. Хўрдани сутка давомида бир неча марта ичириш керак.

Сули ёрмали хўрда. 1 ош қошиқ ёрма устига икки стакан сув қуйиб, 5 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин докадан сиздириб, қайнатмани болага кунига 5 мартагача ичиринг.

Заҳарланганда профилактика

Болаларда заҳарланиш тўлиқ даволанади, аммо шунга қарамай заҳарланиш рўй беришига йўл қўйманг. Профилактика мақсадида болага эътиборлироқ бўлинг, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари олиб беринг. Боланинг ифлос сув ичишига йўл қўйманг, ҳар доим овқатдан олдин қўлини тозалаб ювишга ўргатинг, ювилмаган мева ва сабзавотларни ейишига йўл қўйманг.

Истеъмол қилиш мумкин бўлмаган, заҳарли қўзиқорин, замбуруғ, реза мевалар суратлари билан таништиринг. Уларни ҳатто оч қолган маҳал ҳам мутлақо ейиш мумкин эмаслигини тушунтиринг.

Боланинг заҳарланиши жиддий оқибат ва асоратларга олиб келишини унутманг. Болангиз заҳарланиб қолган бўлса, зудлик билан шифокор чақиринг ва ҳолат қандай рўй берганини тўлиқ маълум қилинг. Вақтида шифокор ёрдами кўрсатилмаган айрим заҳарланиш ҳолатлари аянчли, ўлим билан якун топгани маълум.

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишинг ёки даволовчи шифокор маслаҳатини олинг.