Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Фойдали материаллар / Организмни тозалаш

Организмни тозалаш

  1. Организмни тозалаш учун парҳез
  2. Организмни тозалаш учун собрентлар
  3. Детоксикация учун керакли шартлар

Организмни тозалаш

Организмга келиб тушадиган,зарарли моддаларнинг кўп қисми,жигарда кимёвий ўзгаришга дучор бўлади ва ичак орқали ўт суюқлиги таркибида чиқиб кетади.Одам учун керак бўлмаган микроб ҳужайралар ва токсинлар,ортиқча озуқавий холестерин ва бошқа субстанция (қолдиқлар) ҳам шу йўл билан чиқариб ташланади.Буйрак етишмовчилиги ҳолатларида,ичак бу орган вазифаларининг бир қисмини ўзига олиб,азот алмашинуви маҳсулотларини ажратиб чиқаради. Жигар етишмовчилигида ҳам бу ҳолат содир бўлади.

Шунинг учун,организмни тозалаш биринчи навбатда,ичак фаолиятини тартибга солиш ва унинг оралиғида токсинларни боғловчи,қўшимча воситаларни ишлатишни кўзда тутади.Етарли миқдорда озуқавий тўқималар ва сув истеъмол қилиш,соғлом турмуш тарзининг мажбурий шарти бўлиши керак.Қўшимча тарзда,организмни мунтазам равишда сорбентлар ёрдамида тозалаш фойдалидир.

Организмни тозалаш учун парҳез

Режали овқат ейиш ва ичимлик ичиш тартибисиз организмни тўғри тозалаб бўлмайди. Мутахассислар маслаҳатлари:

  • Кўпроқ сув ичиш,кунига 2 литрдан кам эмас ёки кун давомида тарвуз,қулупнай,бодринг, помидор истеъмол қилиш.Сув токсинларни зарарсизлантириш бўйича кимёвий таъсирларда иштирок этиб,ичак ва буйракларнинг одатий фаолиятини сақлашда ёрдам беради. Шунингдек,бундай гидратация тери учун фойдалидир.
  • Кўпроқ бириктирувчи тўқимани истеъмол қилиш.У табиий тозаловчи восита сифатида хизмат қилади ва токсинлар ва бошқа зарарли қолдиқлардан халос бўлишда ёрдам беради.Бириктирувчи тўқима ич келишини тартибга солади,у бутундонли ёрмалар,янги мевалар ва сабзавотлар(айниқса қалин пўстлоқли),ловия ва бодом таркибида бўлади.
  • Организмнинг тозаланиш жараёнини секинлаштириши мумкин бўлган,таркибида зарарли моддалар бўлган,алкоголь ва кофеинни истеъмол қилмаслик.Бу моддаларни истеъмол қилиш ошқозон,жигар касалликлари ҳамда семизлик ва қандли диабет билан оғриш эҳтимолини оширади.Кофени таркибида кофеин мавжуд бўлган,лекин шу билан бир пайтда антиоксидловчиларга бой бўлган кўк чойга ўзгартириш мақсадга мувофиқдир. Алкоголь,айниқса тўқ турларининг таркибида (виски, қизил вино),организм учун заҳарли бўлган, ферментациянинг зарарли маҳсулотлари мавжуд.Бундан ташқари,алкоголь парчаланганда,организмда заҳарли ацетальдегид моддаси ҳосил бўлади.
  • Оқ гуруч, нон, макарон маҳсулотлари таркибидаги, углеводларнинг истеъмолини чегаралаш. Бу маҳсулотларга бўлган иштиёқ нафақат семизликка, балки қондаги шакар даражасининг тебранишига ҳам олиб келади. Бундан ташқари, бу маҳсулотларда зарарли консервантлар бўлиши мумкин. Шунинг учун,таркибида бириктирувчи тўқималар кўпроқ бўлган маҳсулотларни танлаган маъқул-бутун донли нон, қўнғир гуруч, дуккаклилар ва картошка. Улар нафақат фойдарилоқ, балки организмни тозалашда ҳам ёрдам беради.
  • Организмни тозалаш ва соғлиқни сақлаш учун айниқса, саримсоқ, лавлаги,карам ва лимон истеъмол қилиш муҳимдир, имкониятга қараб, мунтазам равишда, қорақат, олма, ошкўк, сабзи ва ёввойи гуруч истеъмол қилиш керак.
  • Ўтли чойларни, момақаймоқ барглари, қариқиз илидизи ва қизилмиядан тайёрланган дамламаларни тўғри дамлаш ва ичиш. Аниқ бир қайнатмаларни тизимли қўллашга асосланган, тибет организм тозалаш усулларини ишга солиш мумкин.
  • Дўконларда, экологик тоза маҳсулотларни танлашга ҳаракат қилинг, пестицид ва антибиотикларсиз ўстирилган, деҳқончилик ва уй маҳсулотларини афзал кўрган маъқул.

Организмни тозалаш учун сорбентлар

Организмни тозалашнинг яна бир йўли- махсус дориларни қабул қилишдир.Одатда,бу ҳолатда фаоллаштирилган кўмир ёки махсус ишлаб чиқарилган препаратлар тавсия этилади. Фильтрум® препарати, ўзининг фаол моддаси «Лигнин» (дарахтлардан олинадиган, табиий энтеросорбент) туфайли,энг самарали воситалардан биридир.

« Фильтрум» нинг фаоллаштирилган кўмирдан устунликлари:

ХУСУСИЯТЛАРИ КЎМИР «ФИЛЬТРУМ»
Тозалаш қобилияти Камроқ Кўмирга қараганда, кўпроқ
Қўллаш усули Кўп миқдорда таблетка қабул қилиш зарур Кунига 3 та капсула етарли
Жигар ва буйраклар фаолияти бузилгандаги самараси Юқори эмас Сезиларли даражада

Бу ҳақида тўлиқ маълумотни "Фильтрум ва фаоллаштирилган кўмир орасидаги фарқланишлар" бўлимида ўқиш мумкин

Фильтрум® препарати ёрдамида организмни тозалаш ҳақидаги Мулоҳазалар унинг самарадорлигини тасдиқлайди.Препаратни қабул қилган одамлар,унинг қўллашга қулай эканлигини (кичик ёшдаги болаларга майдалаб овқатга қўшиб бериш керак),дорининг организм томонидан яхши қабул қилиниши ва ножўя таъсирлар йўқлигини қайд этишади.

Катта ёшдаги одамларнинг организмини тозалаш учун Фильтрум® ни қандай қабул қилиш керак: кунига 3 маҳал,битта таблеткадан,овқатдан олдин.Сурункали интоксикация ҳолатларида даволаш вақти 2-3 ҳафтани ташкил қилади,курсни 2 ҳафтадан кейин яна қайтариш мумкин.

Муҳим: Қўллашдан олдин,шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Фильтрум® - организмни қуйидаги зарарли моддалардан самарали тозалайди:

  • бактериялардан ажралиб чиқадиган,токсинлар;
  • дори воситаларининг алмашинуви маҳсулотлари, ҳамда организмга овқат билан келиб тушган пестицид, ўғит, консервантлар;
  • билилрубин, сийдик карбамиди, холестирин;
  • озиқ-овқат аллергенлари;
  • ташқи токсинлар,масалан,ишлаб чиқаришдаги.

Детоксикация учун керакли шартлар

Организмнинг тўлиқ тозаланиши ва тикланиши учун, юқорида кўрсатилган воситаларни қўллашдан ташқари, соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш керак бўлади:

  • чекишни ташлаш ва пассив чекишдан сақланиш;
  • мунтазам равишда уқалаш муолажаларини олиш;
  • смог, саноат чиқиндилари,ҳавони хушбўйлаштирувчи кимёвий моддалар каби, ташқи токсинлардан сақланиш;
  • мунтазам тарзда, 30-дақиқадан ҳафтасига 4-5 марта, жисмоний тарбия ёки бошқа жисмоний фаоллик билан шуғулланиш;
  • иммун тизмини кучайтириш учун, кунига 7-8 соат ухлаш;
  • организмдаги барча тизимлар меъёрида ишлаши учун,сиқилишдан сақланиш, шу жумладан детоксикация қилувчи органлар ҳам;
  • ҳар ҳафта, калориялар ва ҳайвон ёғлари миқдорини камайтириб, кўпроқ сув ичиладиган, «енгил овқат» кунини ўтказиш.

Мавзулар бо'ыича бошка маколалар