Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / Овқатдан заҳарланиш

Овқатдан заҳарланиш

Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланмаган ёки унга дуч келмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак дунёда. Айниқса бу нохуш ҳолат, аксарият саёҳатчилар, сафарда юрганларда кўпроқ учрайди. Бунга сабаб – уларнинг ҳар доим ҳам гигиена талбларига риоя қила олмасликларидир. Бундай ҳолларда бактериал интоксикация келиб чиқиши тайин. Шунинг баробарида, тропик давлатларда дам олиш маҳали танаввул қилинадиган нотаниш ва организм ўрганмаган таомларни айтиш мумкин. Илиқ ва нам иқлим шароитида турли касаллик чақирувчи микроорганизмлар “гуркираб” ривожланади. Умуман айтганда, заҳарланишга нима сабаб бўлишидан қатъи назар, у қоринда қаттиқ оғриқ ва умумий ҳолсизланиш сингари аломатлари билан ҳар қандай гўзал саёҳатни ҳам чиппакка чиқариши ҳамда жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин.

Овқатдан заҳарланиш нима?

Овқатдан заҳарланиш – озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликлар билан ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Агрессив кимёвий моддалар ёки бактериялар сақловчи маҳсулот танаввул қилингандан сўнг, токсинлар секин-астаб қон томирларига сўрилиб, интоксикация аломатларини намоён этади.

Овқатдан заҳарланиш аломатлари

Одатда оватдан заҳарланиш жараёни жуда тез содир бўлади. Масалан, қисқа вақт оралиғида организмнинг нормал ҳолати қуйидагича ўзгариши мумкин:

  • қўнгил айниши ва қайт қилиш;
  • диарея;
  • ошқозон ва/ёки ичакларда оғриқ;
  • умумий ҳолсизланиш, дармонсизлик;
  • бош оғриғи.

Вақтида чора кўрилиб, даволаш бошланса, аломатлар кучаяди. Токсинлар тури ва уларнинг миқдорига кўра, буйрак, марказий асаб тизими ва юрак-қон тизими фаолияти бузилиши мумкин. Айниқса интоксикация болалар, кексалар ёки яқинда касалланган кишиларда ўта жиддий ўтади.

Овқатдан заҳарланиш сабаблари

Аксарият ҳолларда заҳарланиш муддати ўтган маҳсулот, бактериялар ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, шунингдек, кимёвий воситалар таъсирида зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш оқибатида юзага келади.

Овқатдан заҳарланишни даволаш

Овқатдан заҳарланишни зудлик билан даволашга киришиш лозим, акс ҳолда эътиборсиз қолдирилган мазкур ҳолат ўта жиддий асоратларга олиб келиши шубҳасиз.

Овқатдан заҳарланишни даволашга мўлжалланган сўнги авлод Фильтрум® препарати нафақат ўрта молекуляр (токсинлар ва оқсил молекулалари), балки паст молекуляр (спирт ва уларнинг метоболизми оқибатида ҳосил бўладиган бошқа маҳсулотлар) интоксикацияларни ҳам бириктириб, организмдан чиқаради.

Таъсир этувчи модда ҳақида. Препаратнинг асосий таъсир этувчи моддаси лигнин ҳисобланади. Мазкур энтерсорбент дарахтни махсус қайта ишлаш усули билан олинган бўлиб, ўзининг табиий келиб чиқиши сабабидан жуда чекланган қарши кўрсатмаларга эга.

Қабул қилиш усуллари ҳақида. Фильтрум® таблетка кўринишида ишлаб чиқарилган боис, уни айниқса, йўлда қабул қилишда қулай. Ўткир заҳарланиш ҳолатларида катталар учун суткалик қабул миқдори 3-4 маҳал, 2-3 таблеткадан 5 кунни ташкил этади.

Диққат! Ўткир заҳарланиш аломатларида зудлик билан шифкор мурожаат қилиш зарур, чунки баъзи ҳолатлар айнан заҳарланиш аломатларига ўхшаб кетиши мумкин. Бундай ҳолатлар сирасига, масалан, инфаркт миокард хасталигини келтириш мумкин.