
Фильтрум қўллаш йўриқномаси
Фильтрум® препаратини рўйхатга олиш рақами: Р №001189/01
Фаол модда: 0,4 г. гидролизланган лигнин
Фармакотерапевтик гуруҳи: энтеросорбент
Инфекцияларнинг енгилроқ формаларида Фильтрум® қўшимча антибактериал воситаларсиз асосий даволаш воситаси сифатида қўлланиши мумкин. Ножўя таъсири аниқланмаган. Ошқозон-ичак тизимини зарарламайди.
Даволаш учун:
- Алкоголдан ўткир заҳарланиш;
- Алкалоид, дори воситалари, оғир металл тузлари ва бошқа кимёвий воситалардан ўткир заҳарланишда;
- Озиқ-овқат токсикинфекциялари, сальмонеллёз, дизентерия;
- Диспепсия;
- Яққол интоксикация билан кечуви йирингли-яллиғланиш касалликлари;
- Гипербилирубинемия ва гиперазотемия (жигар ва буйрак етишмовчилиги);
- Озиқ-овқат ва дори аллергияси;
- Зарарли ишлаб чиқариш ходимларидаги сурункали интоксикация профилактикаси.
Фильтрум® қандай қабул қилинади?
Овқатланишдан ва бошқа дори препаратлари қабул қилишдан бир соат олдин кунига 3-4 марта ичилади. Препарат дозаси ёш, тана вазнига қараб белгиланади.

Болаларга
ёшгача - ½ таблетка
1-3 - ½ - таблетка
4-7 - 1 таблетка
7-12 - 1-2 таблеткадан

Катталарга
2-3 таблеткадан
Даволаш муддати ўткир инфекция ва заҳарланишда 3-5, аллергия ва сурункали интоксикацияда – 14-21 кунни ташкил қилади.
Алоҳида қабул қилиш қоидаларига риоя этилган ҳолда, препартни бошқа дори воситалари билан комплекс даволашда қўллаш мумкин.
Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз. Фильтрум® препарати ҳақида батафсил маълумотларни (йўриқнома, нархи ва ҳ.к.) тиббиёт маълумот хизматларидан билиб олиш мумкин.