Мазкур бўлим фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган.
Агар Сиз тибббиёт
ёки фармацевтика
саноати вакили бўлсангиз,
тугмани босинг
Агар Сиз тиббиёт
ёки фармацевтика
саноати ходими бўлмасангиз,
тугмасини босинг
КиришҚайтиш
Фильтрум / ФИЛЬТРУМ® КЎМИР ЭМАС

Нима учун заҳарланганда Фильтрум® сорбентини танлаш маъқулроқ?

Фильтрум® препаратининг асосий таъсир этувчи моддаси лигнин ҳисобланади.

Лигнин — дарахтни махсус қайта ишлаш орқали олинадиган табиий энтерсорбент (шунингдек, абсорбент, адсорбент, сорбент сифатида ҳам маълум).

Ўзининг микро-, мезо- ва макротўқималари туфайли, лигнин кенг спектрли сорбцион фаолликка эга. Мазкур хусусиятлари сабаб патоген бактериялар ва бактериал токсинлар, дори воситалари, заҳарлар, оғир металл тузлари, алкогол, аллергенлар, шунингдек ошиқча айрим модда алмашинуви маҳсулотлари, жумладан, билурибин, холестирин, мочевина, эндоген токсикоз ривожланишига масъул метаболитларни боғлаб организмдан чиқаради.

 

Фильтрум® препарати келиб чиқиши турлича бўлган заҳарланиш ва бошқа дори воситалари ёрдам бермаган диарея ҳолатларида муваффақият билан қўлланиши мумкин:

Сабаблари/даволаш Антибиотиклар Лоперамид Фильтрум®

Бактериялар чақирувчи ичак инфекциялари

+

Жиддий асосратларга сабаб бўлиши мумкин. Шифокор назорати остида ёрдамчи восита сифатида қўлланиши мумкин.

+

Ротавирус инфекция

Самарасиз

+

 

Озиқ-овқат токсикоинфекциялари

Самарасиз

+

 

Тадқиқотлар* натижалари фаоллаштирилган кўмирга қараганда абсорбентларнинг ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасини яллиғлантирмаслиги ва тўқималарни зарарламаслигини кўрсатади. Шу боис, яхшиланган физиологик тавсифига кўра узоқ муддат қабул қилиш курсларини олиш мумкин.

* Изучение действия разных сорбентов на состояние слизистой оболочки желудочно-кишечного тракта. Чикунова Б. З., Трубицына И. Е., Новиков П. Б. // Лечащий врач. 2008; 7: 86–7

 

Фаоллаштирилган кўмир

Гастрит
Ошқозон шиллиқпардасининг яллиғланиши х250 бараварга катталаштириш 1-расм. Ошқозон шиллиқпардасининг яллиғланиши х250 бараварга катталаштириш.
Еюнит
Ингичка ичак шиллиқпардасининг яллиғланиши, х120 бараварга катталаштириш 2-расм. Ингичка ичак шиллиқпардасининг яллиғланиши, х120 бараварга катталаштириш
Хулоса:

Фаоллаштирилган кўмирни 10 кун давомида қабул қилишдан кейин, ошқозон ва ичаклар шиллиқпрадасида яллиғланиш аломатлари кузатилади.

Фильтрум®

Ошқозон
Ошқозон 3-расм. Меъёрида, х120 бараварга катталаштириш
Ингичка ичак
Ингичка ичак 4-расм. Меъёрида, х120 бараварга
катталаштириш
Хулоса:

Фильтрум® препаратини 10 кун давомида қабул қилгандан кейин ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардасида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди, уларнинг ҳолати меъёрида.

 
 

Фильтрумнинг фаоллаштирилган кўмирдан фарқланишлари

Озиқ-овқатдан заҳарланиш ва келиб чиқиши турли хил бўлган интоксикацияларни даволашда энтеросорбентлар,шу жумладан Фильтрум препарати ҳам қўлланилади.Унинг хусусиятлари фаоллаштирилган кўмирникидан анча фарқ қилади

Хусусиятлари Фаоллаштирилган кўмир Фильтрум
Сорбцион(тозаловчи) қобилиятни таъминловчи,ғовакларнинг ўлчами Йирик Кичикроқ,шу сабабли сорбцион активлиги, фаоллаштирилган кўмирга қараганда,анча юқорироқ
Фаол юза 1,5 кв.м/г 16-20 кв.м/г
Талаб этиладиган дозалаш Дозани тана вазнига қараб ҳисоблаб чиқиш зарур,айниқса болалар учун Препаратнинг керакли доза миқдорини беморнинг ёшига асосланиб осон аниқлаш мумкин
Препаратнинг самарали миқдори Бир вақтда кўп миқдордаги таблеткаларни қабул қилиш керак Таблеткаларнинг миқдори битта қабул қилишга камроқ
Ҳазм қилиш органларининг шиллиқ қобиғига абразив,шикаст етказувчи таъсири Бор Йўқ
Қабул қилгандан кейин ичак яллиғланиши микроаломатларининг ривожланиши Бор Йўқ
Қабул қилишдан олдин майдалаш зарурлиги Бор Шарт эмас
Ўрами Ивиб қолиши мумкин бўлган, қоғоз ўрам Ихчам қутига жойланган,сув ўтказмайдиган зарли ўрам
Ножўя таъсирларнинг фарқланиши Узоқ муддат қабул қилинганда ичак деворларини таъсирлантириши ва суюқ ич келишини сабаби бўлиши мумкин Ичбуруғни келтириб чиқармайди
Токсинлар билан бирга фойдали моддалар, масалан,овқат билан келиб тушувчи, витаминаларнинг адсорбация бўлиш эҳтимоли Нисбатан юқори Нисбатан паст
Эндоген интоксикация билан бирга келадиган, йирингли-яллиғланишдаги самарадорлиги Йўқ Бор
Жигар ва буйрак етишмовчилигидаги самарадорлиги Йўқ Бор
Этанол билан заҳарланишдаги самарадорлиги Паст Юқори
Зарарли ишлаб чиқариш ишчилари томонидан интоксикация профилактикаси учун қабул қилиш мумкинлиги Йўқ Бор